Бунда орти-тушириш ишларини имкон қадар механизациялаш ҳамда
транспорт воситаларининг тарасиз ташилаѐтган юкка мослашганлиги катта
аҳамиятга эга.
Тарасиз ташишнинг камчиликларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
катта ҳажмдаги омбор,
бино ва майдонлар зарурати; қўл кучи билан орти-
тушириш операциясида транспорт воситаларининг узоқ муддат туриб қолиши;
транспорт воситалари яхши жиҳозланмаган ҳолларда ташиш жараѐнида
юкларнинг тўкилиши ҳисобига йўқотилиши.
Юкларни контейнер ва тагликларда ташиш
Ҳозирги
даврда
транспорт
жараѐнидаги
энг
сермеҳнат
ва
кам
механизациялаштирилган ишларга юкларни транспорт воситасига ортиш-
тушириш ишларини киритиш мумкин. Бундай
ишларни бажаришга транспорт
умумий ҳаражатларининг 40-75 фоизи тўгри келади. Ортиш-тушириш
операцияларида автомобилларнинг
унумсиз туришини камайтириш, айни
операцияларни комплекс механизациялаш ва ташиш жараѐни сифатини
оширишнинг энг самарали йўналишларидан бири
барча транспорт турларидаги
юк ташишларни контейнер ва тагликларда пакетлаб ташишдир.
Юкларни контейнер ва тагликларда пакетлаб ташиш қуйидаги афзалликларга эга:
- транспорт воситаларининг бекор туришини камайтириш;
- транспорт жараѐнининг барча босқичларида ҳам ортиш-тушириш ишларини
комплекс механизациялаш;
- механизмларни самаралироқ ишлатиш ва ташилаѐтган юк партияларини
йириклаш ҳисобига ортиш-тушириш ҳаражатларини камайтириш;
- кам ҳаражатли (арзонроқ) ва усти очиқ транспорт
воситалари туридан
фойдаланиш;
- таралаш сарфини камайтириш ҳамда ташилаѐтган юкларнинг сифатлироқ
сақланиши.
Do'stlaringiz bilan baham: