Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти «транспорт воситаларидан фойдаланиш»


-Маъруза: АВТОМОБИЛ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ТАНЛАШ ВА


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/54
Sana19.06.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1625011
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   54
Bog'liq
Kitob 6836 uzsmart.uz

8-Маъруза: АВТОМОБИЛ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ ТАНЛАШ ВА 
УЛАРНИ ҲИСОБЛАШ. 
 
Транспорт воситалари турларини танлаш дейилганда, автомобил транспорти 
саройига юк ва пассажирлар ташиш характерига кўпроқ мосланган автомобил 


(автобус), ярим тиркамалар олиш тушунилади. Транспорт воситаларини 
танлашда уларнинг юқори самара билан ишлаши учун зарур техник-
эксплуатацион ва иқтисодий жиҳатларга эътиборни қаратиш лозим. Айниқса, 
юкларни ташишда улар миқдори ва сифатини камайтирмасдан, ташиш 
таннархининг иложи борича арзон бўлишига эришиш лозим. 
Юк автомобилларини танлашга қўйиладиган асосий талаблар 
Юк автомобилини танлашда ундан энг самарали фойдаланишни назарда тутиш 
ҳамда қўйидагиларни ҳисобга олиш лозим: 
- танланаѐтган юк автомобилининг ташилувчи юк тури ва унинг 
упаковкасига мослиги; 
- юк оқими ѐки юк партияси миқдори (ҳажми) характери, таркиби ва ташиш 
масофаси; 
- ҳар хил, айниқса алоҳида шароитни талаб этувчи юкларни ташишда 
автомобилларни ишлатиш йўл ва иқлим шароитлари; 
- ортиш-тушириш операцияларини бажариш усуллари.
Механизациялаштирилган 
усулларни 
қўллашда 
автомобил 
юк 
кўтарувчанлигининг орти-тушириш воситалари тури ва қувватига мослиги; 
- юк обороти таркибини ҳисобга олган ҳолда айни ташишнинг келажакда 
ривожланиши; 
- юкларни ташиб бериш муддати
- транспорт воситасининг аниқ шароитлардаги иш унуми; 
- ҳар хил турдаги транспорт воситаларини қўллашдаги ташиш таннархи. 
Автомобилларни танлашда уларнинг конструкциясига эътибор бериш муҳим. 
Бунда, бир томондан, автомобилнинг тортиш-динамик ва иқтисодий 
хусусиятларини, иккинчи томондан, айни кузов турининг ташиладиган юк тури 
(упаковкаси), солиштирма огирлиги ва габаритларини ҳисобга олган ҳолда ташиш 
хусуситялари инобатга олиниши лозим.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling