Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти «транспорт воситаларидан фойдаланиш»


Download 0.77 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/54
Sana19.06.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1625011
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   54
Bog'liq
Kitob 6836 uzsmart.uz

Автомобилларда юк ташиш таснифи 
Ташиш ҳажмига кўра юк ташишни ташкил этишнинг қуйидаги тамойиллари 
бўлиши мумкин: бир турли жуда кўп ҳажмдаги юкларни ташиш; бир турдаги 
юкларни нисбий кўп миқдорда ташиш; кам миқдорли ѐки юкларни йигиб ташиш. 
Бир турдаги жуда катта ҳажмда юкларни ташишда бир турдаги юкларни кўп 
миқдорда ташиш тушинилади. Бундай ташишлар юк оқимининг тузилиши, 
миқдори ва йўналишининг барқарорлиги билан характерлидир. Бундай 
ташишларда, иложи борича, бир турдаги ва иш унуми юқори транспорт 
воситаларини ишлатиш мақсадга мувофиқ. 
Бир турдаги юкларни нисбий кўп миқдорда ташишда ҳар хил турли ва моделли 
юк ташиш транспорт воситаларидан фойдаланилади. Бундай ташишлар ортиш-


тушириш жойларининг тез-тез ўзгариб туриши ҳамда юк оқимларининг 
ўзгарувчанлиги билан характерлидир. Бундай ташишларда, иложи борича, бир 
турдаги ва иш унуми юқори транспорт воситаларини ишлатиш мақсадга мувофиқ. 
Бир турдаги юкларни нисбий кўп миқдорда ташишда ҳар хил турли ва моделли 
юк ташиш транспорт воситаларидан фойдаланилади. Бундай ташишлар орти-
тушириш жойларининг тез-тез ўзгариб туриши ҳамда юк оқимларининг 
ўзгарувчанлиги билан характерлидир. 
Кам миқдорли юкларни ташишда жўнатувчилар ва қабул қилувчиларнинг майда 
ҳажмдаги юкларни ташилади ҳамда аҳолининг маиший эҳтиѐжлари қондирилади. 
Бундай ташишлар транспорт воситаларида бир пайтнинг ўзида бир неча хил 
юклар ташилиши, баъзида эса уларни ортиш-тушириш жойлари ҳар хил 
жойдалиги билан характерлидир. 
Ташшиш худудий белгисига кўра: юк ташишлар пассажирлар ташишдагича 
шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлар (вилоятлар)аро, туманлараро, туманлар ичи 
ташишларга бўлинади. 
6-Маъруза: АВТОМОБИЛ ТРАНСПОРТИНИНГ АСОСИЙ ИШ 
КЎРСАТКИЧЛАРИ. 
 
Транспортда ташиш жараѐни ўзаро боглиқ ва кетма-кет бажарилувчи операциялар 
(пассажирларнинг транспорт воситасига чиқишга тайѐрланиши ѐки юкларни 
ташишга тайѐрлаш, уларнинг транспорт воситаларига чиқиши ѐки ортиш, 
белгиланган манзилга етказиш, тушириш, юкларни эгаларига топшириш, 
транспорт воситасини навбатдаги ташишга келтириш) йигиндисидан иборат 
бўлиб, уни транспорт воситаси орқали бажарилади. Транспорт ишини 
режалаштириш, ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш учун муайян техник-
эксплуатацион кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилади. Уларга қуйидагилар 
киради: транспорт воситасининг маршрутдаги иш режими, ҳаракат тезлиги, юк 
кўтарувчанликдан ѐки пассажирлар сигимидан фойдаланиш коэффициенти, 
маълум масофадаги йўлдан унумли (ѐки иш бажариш учун) фойдаланиш 
коэффициенти, транспорт воситасига чиқиш-тушиш ѐки ортиш-тушириш 
операциясига сарфланган вақт ва бошқалар. 

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling