Автомобил транспортида ташишни ташкил этиш мураккаб жараѐн бўлиб, у юк
ѐки пассажирларни бир ердан иккинчи жойга кўчиришда умум ташиш
технологияси билан боглиқ изчил жараѐн ва операциялар мажмуидан иборатдир.
Автомобилларда пассажирлар ташиш таърифи ва таснифи
Автомобилларда пассажирлар ташиш қандай
худудда бажарилиши, вазифаси ва
ташкил этиш шаклига кўра таснифланади.
+андай худудда бажарилишига кўра: шаҳарларда, шаҳар
атрофида, қишлоқ
худудлари ичида, шаҳар ва вилоятлараро ва халқаро ташишларга ажратилади.
Вазифасига кўра: доимий маршрутларда, экскурсион, туристик, хизмат юзасидан
пассажирлар ташишларга бўлинади.
Ташкил этиш шаклига кўра: маршрутлардаги, буюртмали, тгридан-тўгри ва
аралаш ташишларга бўлинади.
Шаҳарлардаги пассажирларни ташишдаги энг долзарб муаммо-«пик» соатлардаги
ташиш жараѐнларини такомиллаштиришдир.
Шаҳар ва шаҳар атрофидаги ташишларнинг ўзига
хос томонларидан яна бири
хафта кунлари ва йил ойлари (мавсум, фасл) ичида ташиш ҳажмларининг катта
ўзгаришидир. Ташиш ҳажмининг сезиларли даражада ўсиши
дам олиш куни
олдида, айниқса ѐз ойларида кўзга ташланади.
Шаҳарлараро ташишларга шаҳар ва поселка чегарасидан 50 км дан ортиқ
масофага ташишлар киради. Улар, асосан, мамлакат (вилоятлараро), вилоят
аҳамиятидаги йўлларда бажарилади. Ташишлар
асосан умум фойдаланиш
автобуслари билан қатнов жадвалига биноан доимий, баъзи ҳолларда вақтинчалик
маршрутларда бажарилади.
Шаҳарлараро ташишларнинг энг катта ҳажми узунлиги 200 км гача бўлган
маршрутларга тўгри келади. 200 км дан ортиқ масофаларда автобусларда ташиш
ҳажмининг 6% атрофида пассажирлар ташилади.
300-400 км масофаларда пассажирларни ташишда автобусларнинг бошқа
транспорт турларига нисбатан афзалликлари ҳам мавжуд.
Ҳалқаро автомобил транспорти билан пассажирларни
ташишда давлатлараро
чегаралар кесиб ўтилади. Бундай ташишлар ҳозирги кунда умум фойдаланиш
АТС лари автобусларида амалга оширилмоқда.
Экскурсион-сайѐҳлик пассажирлар ташиш, одатда, умум фойдаланиш транспорти
ҳамда бошқармаларга қарашли
автобусларда доимий, олдиндан ишлаб чиқилган
маршрутларда ташкилотлар буюртмасига биноан бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: