Маршрут (йўналиш)лар тизими дейилганда шаҳар, туман ѐки вилоят худудидаги
пассажирларни кўплаб ташувчи барча турдаги маршрутлар йигиндиси
тушунилади
Аҳолиси 250 мингдан ортиқ бўлган шаҳарлардаги турли пассажир
транспортларини энг оқилона ѐндоштириш мақсадида шаҳар пассажир
транспортининг узоқ даврли (перспектив, яъни 10-15 ва ундан ортиқ
йилда
мўлжалланган) режалари ишлаб чиқилиши зарур. Бундай режалар маршрутлар
тизимини комплекс ривожлантириш масалаларини қамраб олади.
Комплекс маршрут тизими дейилганда барча турдаги пассажир транспорти иш
маршрутлари ва енгил такси автомобилларининг тўхташ бекатлари йигиндиси
тушунилади.
Шаҳар, туман ѐки вилоят ичи пассажирлар ташиш маршрутлари
конфигурацияси (жойлашуви) маршрутлар тармоги дейилади. Фақат автобуслар
қатнайдиган маршрутлар конфигурацияси
автобус маршрутлари тармоги
дейилади. Бошқа тур пассажирлар транспортининг ҳам тегишлича маршрут
тармоқлари бўлади.
Маршрутлар тармоги кўрсаткичлари. Шаҳар
маршрутлари тизимига
қўйиладиган асосий талаблар: пассажирлар шаҳар чегараси ичида бир қатновда
ѐки бир транспорт воситасидан иккинчисига ўтиши минимал миқдорда бўлиши;
шаҳардаги барча йўналишларида бир қатновга минимал вақт сарфлаш; транспорт
воситаларидан самарали фойдаланиш, яъни бутун маршрутлар тармоги бўйича
транспорт воситаларининг текис тўлиб ишлаши ва бошқалар.
Маршрутлар таснифи. Шаҳар пассажир транспорти
маршрутлари транспорт
турлари (автобус, трамвай, троллейбус, метро ва ҳ.к.),
маршрутлар тармогидаги
ҳаракат йўналишлари, ҳаракат тезлиги ва иш режимларига биноан таснифланади.
Автобус маршрути дейилганда автобус ва маршрутли таксиларнинг бошлангич
ва сўнгги бекатлар оралигида белгиланган ҳаракат йўллари тушунилади. Шаҳар
автобус маршрутлари шаҳар худудидаги ҳаракат йўлларига биноан ажратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: