Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти «транспорт воситаларидан фойдаланиш»
Download 0.77 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 6836 uzsmart.uz
Автомобил йўллари таснифи
Умум фойдаланиладиган автомобил йўллари мамлакатимиздаги вилоятлар, шаҳар, туман марказлари, темир йўл бекатлари, аэропортлар, Амадарѐ сув пристанлари ва бошқа жойларни ўзаро бирлаштиради. Ўзбекистон Республикасида бундай йўллар «Ўзавтойўл» давлат концерни тасарруфидадир. Умум фойдаланиш автомобил йўлларидан ташқари ҳар хил бошқармаларга тегишли йўллар ҳам мавжуд бўлиб, улар саноат корхоналари, қурилиш, қишлоқ (сув) хўжалиги ва бошқа корхоналар ичидаги объектларни бирлаштириш учун хизмат қилади. Йўлларни тавсифлаш учун давлат ва техника таснифлари мавжуддир. Автомобил йўллари давлат таснифига кўра қуйидагиларга бўлинади: а) умумдавлат аҳамиятидаги йўллар. Улар қўшни давлатлар марказлари, республикамиздаги вилоятлар марказлари, йирик саноат ва маданият марказларини ўзаро бирлаштиради. Бундай йўллар қаторига йирик курортларга элтувчи йўллар ҳам киради; б) вилоят аҳамиятидаги йўллар. Бундай йўллар туман марказларини ўзаро ва уларни вилоят марказлари ѐки умумдавлат аҳамиятдаги магистраллар, йирик темир йўл бекатлари, аэропортлар, сув пристанлари билан ўзаро бирлаштириш учун хизмат қилади; в) маҳаллий аҳамиятдаги йўллар. Бундай йўллар таркибига туман аҳамиятидаги ва хўжаликлар ичидаги барча йўллар киради. Техник таснифга биноан автомобил йўллари бешта техник категорияга бўлинади. Ҳар қайси категориядаги йўллар қурилишида улардан сутка давомида ўтиш имкониятига эга бўлган автомобиллар сони, автомобилларнинг бундай йўллардаги ҳисобий тезликлари (120-140 км|соат) эътиборига олинади. Ушбу категорияларга биноан йўл қопламалари такомиллаштирилган капитал, енгиллаштирилган ва ўткинчи бўлишлари мумкин. Юқорида кўрсатилганларга кўра кўпгина автомобил транспорти воситасидан унумли фойдаланиш, бинобарин, автомобил транспорти воситаси ва йўллардан самарали фойдаланиш, кўп жиҳатдан юқорида қайд этилган кўрсаткичларга боглиқдир. Асосий йўл юзаларининг энг кичик ҳисобий кўринув масофаси йўл категорияларига биноан 250 метрдан 75 метргача белгиланади; бундай масофа йўлларнинг огир кесимли (яъни пасту баланд) жойларида 175 метрдан 50 метргача, тогли ерларнинг мураккаб қисмларида эса 100 метрдан 40 метргача бўлиши зарур. +арама-қарши йўналишдаги автомобилларнинг кўриниш масофалари II-IV категорияли йўлларнинг мураккаб кесимли жойларида 350 метрдан 150 метргача, тогли ерларнинг мураккаб бўлакларида эса 150 метрдан 80 метргача бўлиши таъминланиши зарур. Download 0.77 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling