Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Download 60.03 Kb.
bet2/7
Sana31.10.2023
Hajmi60.03 Kb.
#1735506
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Axborot tizimlari va texnologiyalari

Фаннинг вазифалари - тизим, тизим ва муҳит муносабатлари, тизим таркибига кирувчи элементлар, тизимларнинг фаолиятини ва ривожланишини характерловчи асосий тушунчалар ҳакида билимлар бериш;
- ахборот тизимлари, ахборот тизимларидаги учрайдиган тушунчалар ва уларнинг ишлатилиши ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш;
- технология тушунчаси, ахборот технологиялари ва уларнинг турлари, таъминоти, воситалари ҳақидаги билимларни ривожлантириш;
- таълимда ахборот ва коммуникация технологиялари ва уларнинг қўлланилиши ҳақидаги дунёқарашни шакллантириш;
- ахборот – коммуникация технологиялари воситаларидан таълим жараёнида фойдаланишнинг истиқболли йўналишлари ва келажаги хақидаги билимларни ўргатишдан иборат.
Фан бўйича тингловчиларнинг билими, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар

«Ахборот тизимлари ва технологиялари» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида:


- тизимнинг турли таърифларини, тизим таркибига кирувчи элементларни, тузилмалар ва уларнинг тури ва шаклларини, тизимларнинг таснифини, тизимларни фаолият кўрсатиш ва ривожланиш қонуниятларини, ахборот тизимлари ва турларини, ахборот тизимларида маълумотларни тасвирлаш ва ташкил этиш усуларини, маълумотлар моделининг турлари, предмет соҳасининг концептуал моделини, ахборот технологиялари ва уларнинг турлари, ривожланиш босқичлари, таъминоти, воситаларини, дистанцион (масофавий) таълим технологиясини, таълимда ахборот ва коммуникация технологияларини қўллаш имкониятларини, ахборот – коммуникация технологиялари воситаларини яратишда қўланиладиган дастурий воситаларни, интернет ресурслар ва улардан ўқув жараёнида фойдаланишни, ахборот – коммуникация технологиялари воситаларидан таълим жараёнида фойдаланишнинг истиқболли йўналишларини билиши керак.
- тизим таркибига кирувчи элементлар, алоқа ва тескари алоқа, тузилмалар, тузилмалар тури ва шакллари, тизимларнинг фаолиятини ва ривожланишини характерловчи асосий тушунчаларни, тизимли таҳлил методлари ва моделларини фарқлай олиши, ахборот тизимлар ва компьютерлар, ахборот тизимларида маълумотларни тасвирлаш ва ташкил этиш, технологияларининг таъминоти, воситаларида ишлай олиш, мультимедиа технологиялари, тармоқ технологиялари, интернет технологияси ва унинг хизматларидан фойдалана олиш, дистанцион (масофавий) таълим технологиясидан фойдаланиш, ахборот – коммуникация технологиялари воситалари ва уларни таълим жараёнида қўллаш, ахборот – коммуникация технологиялари воситаларини яратиш, ўқув мақсадли электрон воситаларни яратиш ва фойдаланиш, интернет ресурслар ва улардан ўқув жараёнида фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиши керак;
- тизимли таҳлил, тизимли таҳлил методлари ва моделлари: ақлий ҳужум, экспертли баҳолаш, моделлаштириш ва бошқалар, фан ва техникада тизимли ёндошув, ахборот тизимлар ва компьютерлар, уларда маълумотларни тасвирлаш ва ташкил этиш йўллари, ахборотли моделни яратиш босқичлари, маълумотлар моделининг турлари, предмет соҳасининг концептуал модели, ахборот технологияларининг замонавий воситалари, матнни қайта ишлаш, график, сонли ахборотлар, маълумотлар базаси ва банки, эксперт системалари, мультимедиа технологиялари, тармоқ технологиялари, интернет технологияси ва унинг хизматлари, дистанцион (масофавий) таълим технологияси, ахборот – коммуникация технологиялари воситалари ва уларни таълим жараёнида қўллаш педагогик дастурий воситалари, ахборот – коммуникация технологиялари воситаларини яратиш,ўқув мақсадли электрон воситаларни яратиш, ўқув муассасаси ташкилий- бошқарув тизимини автоматлаштириш, интернет ресурслар ва улардан ўқув жараёнида фойдаланиш, ахборот – коммуникация технологиялари воситаларидан таълим жараёнида фойдаланиш малакаларига эга бўлиш керак.


Download 60.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling