Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий давлат кончилик институти
Download 1.21 Mb. Pdf ko'rish
|
Рашидов Монография-2021 (26.01.2022)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистондаги эркин зоналарни турлари ва таркибий жиҳатдан шаклланиши (01.01.2020 й ҳолатида)
- Жами: 1 та - Тошкент инновацион технопарки Жами: 1 та - Германия Турлари
1.5-расм. Мaмлaкaтимиздa тaшкил этилгaн эркин иқтисoдий зoнaлaрнинг турлaри вa тaркибий жиҳaтдaн ихтисoслaшуви 1 Эркин иқтисодий зоналарда саноатнинг турли соҳалари ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини хом ашёдан тайёр маҳсулотгача яратиш учун кенг имкониятлар яратилиб берилмоқда. Эркин иқтисодий зоналарни яратиш концепциясидан ва белгиланган устуворликлардан келиб чиқиб, қуйидаги тармоқ ва йўналишлардаги корхоналар жойлаштирилмоқда: - электротехник маҳсулотларни ишлаб чиқариш; - телекоммуникацион ускуналарни ишлаб чиқариш; 1 Тадқиқот натижасида муаллиф томонидан тузилган. Ўзбекистондаги эркин зоналарни турлари ва таркибий жиҳатдан шаклланиши (01.01.2020 й ҳолатида) Эркин иқтисодий зона Фармацевтика саноат зоналари Инновацион технопарклар Бир давлатга мўлжалланган зона Жами:8 та - Нукус-фарм - Зомин –фарм - Косонсой-фарм - Сирдарё-фарм - Бойсун – фарм - Бўстонлиқ-фарм - Паркент- фарм - Андижон- фарм Жами: 14 та - Навоий ЭИЗ - Ангрен ЭИЗ - Жиззах ЭИЗ - Ургут ЭИЗ - ҒиждувонЭИЗ - Қўқон ЭИЗ - Ҳазорасп ЭИЗ -Сирдарё ЭИЗ -Бухоро-Агро ЭИЗ -Наманган ЭИЗ -Термиз ЭИЗ -Нукус ЭИЗ -Чироқчи ЭИЗ -Чорвоқ ЭТЗ Жами: 1 та - Тошкент инновацион технопарки Жами: 1 та - Германия Турлари 37 - машинасозлик, асбобсозлик корхоналари ва эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш; - дори маҳсулотлари ва тиббиёт ускуналарини ишлаб чиқариш; - озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш; - пластик ва полимер маҳсулотлар ишлаб чиқариш. Бизнинг фикримизча, ҳудудларда инновацион технологияларга асосланган саноат кооперацияси, машинасозлик, электротехника ва кимё каби тармоқларни устувор ривожлантириш учун Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналар барқарор фаолият юритишида қуйидаги шарт-шароитлар яратилиши керак: - мамлакатда сиёсий барқарорлик бўлиши, умумий қулай инвестициявий муҳитни яратишга пойдевор бўлади. Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, сиёсий барқарорлик хорижий инвестицияларни жалб қилишда ҳал қилувчи ўрин эгаллайди, бу омилга эътибор бермаслик салбий оқибатларга олиб келиши мумкин; -хорижий ва миллий инвесторларнинг фаолиятини рағбатлантирувчи ва ҳуқуқларини кафолатловчи пухта ишлаб чиқилган қонуний асосларнинг мавжудлиги; -ривожланган инфратузилманинг (ишлаб чиқариш, тижорат) мавжудлиги; -табиий-географик муҳитнинг қулай бўлиши ҳам муҳим шарт-шароит ҳисобланади; -қулай иқтисодий коньюктура-ҳар қандай инвесторни ўзига магнит каби тортувчи кучдир; -хусусийлаштириш орқали зонада мавжуд бўлган ишлаб чиқариш воситаларига мулкчилик шаклини ўзгартириши, янги мулк шакллари эса янги иқтисодий муносабатларни шаклланишини таъминлайди; -эркин иқтисодий зона ривожининг комплекс дастурини тайёрлаш зарур. Бу дастур эркин иқтисодий зоналар маъмурияти иши учун “Йўлчи юлдуз” вазифасини бажаради; 38 -эркин иқтисодий зоналар қулай коммуникацияга эга бўлиши керак; -эркин иқтисодий зоналарни чегарага яқин жойда, пойтахтдан узоқроқ жойда яратган мақсадга мувофиқ, натижада кўпгина ташкилий муаммолар енгиллашади; -эркин иқтисодий зоналарга иложи борича кўпроқ чет мамлакатлардан инвесторларни жалб қилишга ҳаракат қилиш керак, акс ҳолда эркин иқтисодий зона бир-икки ёки уч мамлакатнинг капиталига боғлиқ бўлиб қолади. Тадқиқотимизнинг кейинги босқичида ЭИЗлар фаолиятини у жойлашган минтақа иқтисодиётини ривожлантиришга таъсири нуқтаи назаридан баҳолаш методологиясига ҳам тўхталишни лозим топдик. Таҳлилларимиз давомида эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш ва фаолиятини баҳолаш методологияларини йирик 3 та методологияга бўлиб ўрганиш лозим деган хулосага келдик. Биринчи методология- бу М. Фразье, Р. Рей, Р. Болин (АҚШ) ларга тегишли методология бўлиб, унда ЭИЗларнинг ривожланиш босқичлари ва туркумларини тадқиқ этиб, асосий эътиборни ЭИЗлар ҳудудида жойлашган фирмаларнинг тадбиркорлик фаолиятини таҳлил қилишга қаратишган. Иккинчи методология-бу В.Г. Игнатов, П.В. Павлов(Россия) ва бошқалар томонидан ўрганилган, ЭИЗлар салоҳияти самарадорлигини тадқиқ қилиш ва фақат ЭИЗ ларга тегишли баҳолаш мезонларини таклиф этишган. Учинчи методология эса П. Цихкович, П. Пекала, А. Рзонца, М. Блахуцяк (Польша), О.Чмир, Г.И. Румянцева (Украина) эркин иқтисодий мақомга эга бўлган зоналарнинг самарадорлигини баҳолашга бир оз бошқача ёндашувда, яъни минтақавий иқтисодий кўрсаткичларга таъсир қилиш орқали ЭИЗ фаолиятининг самарадорлигини баҳолайдилар. Биз ушбу методологияларга батафсил тўхтамасдан, хулоса қилишимиз мумкинки, минтақа иқтисодиётини ривожлантириш нуқтаи назаридан ЭИЗларнинг бошқаруви самарасини баҳолаш методологияси мавжуд эмас. Уччала 39 методологиялардан фойдаланган ҳолда минтақа иқтисодиётини ривожлантириш билан боғлиқ бўлган баҳолаш методологиясини такомиллаштиришга ҳаракат қиламиз. Польшалик олимлар бундай механизмни тўрт устун бўйича тақдим этишни тавсия этадилар: 1. ЭИЗларнинг фирмаларнинг зона ҳудудида инвестицияларни жалб қилиш ва янги иш ўринларини яратиш қарорларини рағбатлантириши. 2. Индукцион самара: ЭИЗ асосидаги компаниялар фаолияти натижасида чекланган (географик ёки маъмурий) ҳудуддаги оқибатлар. Бу таъсирлар минтақанинг умумий иқтисодий кўрсаткичларига ҳам ижобий, ҳам салбий бўлиши мумкин бўлган бир қатор иқтисодий жараёнларга боғлиқ. Бундай самара ушбу компанияларни кластерлаштириш ва вертикал интеграцияни рағбатлантиришни ўз ичига олади. 3. Маконли индукцияланган самара: ташқи самара-қўшни ҳудудлар. Ушбу самара, асосан, индукцияланган самара каби бир хил қонуниятларга эга, лекин минтақанинг ташқарисида ҳам амал қилади. 4. Тескари индукция: ЭИЗ майдонига яқин жойлашган ҳудудларнинг иқтисодий кўрсаткичлари ЭИЗ ёрдамида ўзгариши мумкин, шунинг учун қўшни ҳудудлардан ЭИЗ ҳудудига тескари индукцияланган баъзи бир таъсирлар ҳам (ижобий ва салбий) бўлиши мумкин. Биз ушбу ёндашувга қўшилган ҳолда ЭИЗ фаолияти самарадорлигини улар жойлашган ҳуддуд ривожланиши билан боғлиқ равишда баҳолаш моделини таклиф этамиз. ЭИЗларнинг муваффақиятли фаолияти кўп жиҳатдан компетентли бошқариш, бюджет ва инвестиция маблағларидан оқилона фойдаланиш ва ЭИЗ резидентлари бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти устидан қатьий назоратни амалга ошириш билан боғлиқ. ЭИЗнинг охирги “мижозлари” ҳудуд ва бутун Ўзбекистон жамиятидир. Улар ЭИЗларнинг яратилишидан ижтимоий аҳамиятга молик (якуний) натижаларни кутаётган мижозлардир. ЭИЗнинг бевосита натижалари бўйича, 40 айниқса, жараёнли компонент яққол кўриниб турибди (яъни ЭИЗ дирекциясининг ваколати ва функцияларини амалга ошириш жараёнлари) ва МКТ истиқболининг қолган қисмлари унчалик аниқ белгиланмайди. Бироқ, мижоз истиқболи ҳам бу ерда ўз ўрнини топди: ЭИЗ резидентлари ички мижозлар сифатида қабул қилинади. Гарчи улар ЭИЗ томонидан яратилган имтиёзларнинг якуний истеъмолчиси бўлмасалар-да, уларсиз, бу неъматлар яратилмайди. Шундай қилиб, баён этилган методологияларни биргаликда қўллаш натижасида ЭИЗларнинг фаолиятини баҳолаш модели уч даражали тузилма кўринишини олади (1.6-расмга қаранг), бу юқорида айтиб ўтилган мақсадлар ва ЭИЗ натижаларининг сифат фарқларини яққол кўрсатиш имконини беради. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling