Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий давлат кончилик институти


Download 1.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/40
Sana07.10.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1694907
TuriМонография
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   40
Bog'liq
1.Рашидов Монография-2021

 
 
 


60
II БОБ. МИНТАҚА ИҚТИСОДИЁТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА 
ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛИ
§
2.1. Ҳудудлар иқтисодиётида эркин иқтисодий зоналарнинг 
тутган ўрни ва ривожланиш динамикаси 
Инвестиция сиёсатининг самарадорлигини таъминлаш минтақалар ва 
ҳудудлар иқтисодиётининг устувор тармоқлари ва соҳаларида мукаммал 
инвестиция дастурларини ишлаб чиқишга тўғридан-тўғри боғлиқдир. 
Минтақадаги ҳар бир эркин иқтисодий зона ўша минтақа иқтисодиётини 
юксалтириш учун хизмат қилади. Эркин иқтисодий зоналар учун умумий 
жиҳат бу-божхона, молиявий, солиқ имтиёзлари ва тадбиркорлар учун 
яратилган қулай иқтисодий тизимга эга бўлган инвестиция муҳити, 
муддатлари маълум имтиёзлар ва рағбатлантиришлар билан фарқланади. 
Ўзбeкистoн Рeспубликaси Прeзидeнтининг 2008 йилнинг 2 декабрида 
қабул қилинган “Нaвoий вилoятидa эркин индустриaл-иқтисoдий зoнa тaшкил 
этиш тўғрисидa”ги ПФ-4059-сoнли Фармонида келтирилган талабларни 
бажариш асносида, вилоятда замонавий, юқори технологиялар асосида жаҳон 
стандартларига жавоб берадиган, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга 
мўлжалланган корхоналар фаолият юрита бошлади.
Навоий халқаро аэропорти яқинидаги республикамизда биринчи 
“Навоий” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилиши натижасида 2009-2010 
йилларда вилоятни мажмуали ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш 
дастурида кўзланган 395,6 млн.АҚШ долл., 14 минг евро ва 538,7 
млрд.сўмлик 214 та инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш имконияти 
пайдо бўлди
1
. 
“Навоий” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилганидан бошлаб, ҳудуд 
учун ва ҳаттоки мамлакат учун янги бўлган саноат маҳсулотлари ишлаб 
чиқариш ўзлаштирилди. Масалан: Электр токини тежовчи лампалар 
(Ўзбекистон-Корея “UZKOR LIGHTING” қўшма корхонаси ва “CFM 
1
http://www.stat.uz. Ўзбeкистoн Рeспубликaси Дaвлaт Стaтистикa қўмитaси вeб-сaйти 


61
PROENERGIES” Ўзбекистон-Сингапур қўшма корхонаси); автомобиллар 
узатиш симлари(автопровода) (Ўзбекистон-Корея “O’Z ERAE CABLE” 
қўшма корхонаси); автомобил эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш (Ўзбекистон -
Ҳиндистон “O’ZMINDA” қўшма корхонаси); технологик жараёнларни 
назорат қилувчи ва созлаш приборлари (Ўзбекистон-Корея “DUGAZTECH” 
қўшма корхонаси); космeтика маҳсулотлари (Ўзбекистон-Корея “NAVOIY-
BEAUTY 
COSMETICS” 
қўшма 
корхонаси); 
автомобиллар 
учун 
компрессорлар 
ва 
генераторлар 
(Ўзбекистон-Корея 
“O’Z 
ERAE 
ALTERNATOR” қўшма корхонаси); болалар таглиги ва гигиена маҳсулотлари 
(“NAVOIY HUNAN PULP” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси); 
автомобилларга газ балон (Ўзбекистон-Корея “KO-UNG CYLINDER” қўшма 
корхонаси); 
“SET-TET-BOX”маркали 
тунер 
ва 
ADCL-модемлари 
(Ўзбекистон-Сингапур “TELECOM INNOVATIONS” қўшма корхонаси); 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини замонавий сақлаш ва қайта ишлов бериш 
хизмати (“AGROFRESH” ҚК МЧЖ); Полимер плёнка, қувур ва листлар 
ишлаб чиқариш (“SHURTAN GAZ KIMYO QURILISH” шўъба корхонаси); 
полиэтилен ва полипропилен қувурлари ва томчилаб суғориш шланги 
(“Шўртангаз кимё” мажмуасига қарашли хўжалик ҳисобидаги “POLIETILEN 
QUVURLARI” ва “POLIPROPILEN QUVURLAR” шўъба корхоналари) ва 
бошқа корхоналарни келтиришимиз мумкин. 
Бу маҳсулотларнинг яратилиши ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, 
импорт ўрнини босиш, экспортга йўналтириш, маҳаллийлаштириш 
салоҳиятининг ўсиши билан бирга ишлаб чиқаришни бошқариш соҳасидаги 
илғор хорижий тажрибаларнинг кириб келиши, кадрларнинг илмий-
инновацион ва илмий-техник савияларининг сезиларли ошиши, турли 
ижтимоий-маиший масалаларнинг оқилона бартараф этилиши, қолаверса 
ҳудуднинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва нуфузини юқори даражага 
чиқаришга хизмат қилади.
Таъкидлаб ўтиш керакки, “Навоий” эркин иқтисодий зонасида эркин 
иқтисодий зона Кенгашининг маъмурий биноси ва молиявий марказ, 


62
инженерлик-коммуникация тармоқлари жумладан, автомобиль ва темир йўл, 
табиий газ ва электр энергияси, ичимлик суви ва канализация тармоқлари 
мукаммал қурилган. 
Навоий аэропорти тўлиқ модернизация қилиниб, Халқаро аэропорт 
мақомини олди, бир кеча-кундузда 300 тонна қувватга эга бўлган халқаро 
андозаларга мос юк терминали фойдаланишга топширилди. Юқорида 
келтириб 
ўтилган 
ютуқлар 
нафақат 
вилоятнинг, 
балки 
бутун 
Республикамизнинг саноат салоҳиятини, ишлаб чиқариш, транспорт-транзит 
ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантиришда, балки қўшимча минглаб 
ишчи ўринларини яратиш, пировардида, халқ фаровонлигини юксалтиришда 
ҳам муҳим омил бўлиши шубҳасиздир.
Ушбу тадқиқот ишида ҳудуд иқтисодиётида “Навоий” эркин иқтисодий 
зонаси (НЭИЗ)нинг ўрнини таҳлил қилишда асосий эътибор хорижий капитал 
оқими, янги ташкил этилган ва фаолият юритаётган қўшма корхоналар сони, 
минтақага товар ва хизматларни импорт қилишнинг пасайиши, ҳудуд 
экспорти умумий ҳажмида эркин иқтисодий зона корхоналари экспорти 
улуши, ҳудудда янги иш ўринларининг яратилиши ва бандлик даражасининг 
ўсиши, ҳудуддаги ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфраструктурасининг 
такомиллашуви, янги турдаги фаолиятларга ихтисослашувнинг пайдо бўлиши 
ва бошқа ижтимоий-иқтисодий омилларни баҳолашга қаратилди. 
Қуйидаги 6 та кўрсаткич орқали таҳлил қилганимизда, эркин иқтисодий 
зона кўрсаткичлари ҳудуд иқтисодиётига сезиларли даражада таъсир 
қилганини кўришимиз мумкин. Бу эса бор йўғи 564 гектар майдон орқали
вилоят ЯҲМнинг 10%дан кам бўлмаган улушдаги эркин иқтисодий зонанинг 
ривожланишини кўрсатмоқда.  

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling