Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий давлат кончилик институти


Download 1.23 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/40
Sana07.10.2023
Hajmi1.23 Mb.
#1694907
TuriМонография
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   40
Bog'liq
1.Рашидов Монография-2021

 
3.2.жадвал
Вилоят ЯҲМ ҳажмининг оптимал ўсишини таъминлайдиган 
вариант 
№ 
Вилоят кўрсаткичлари 
2021 йилда кутиладиган 
натижа, % 

Сотилган маҳсулот ва хизматлар ҳажми ўсиши 
7,9 

Инвестициялар ҳажми ўсиши 
1,85 

Ижтимоий ўсиш 
1,06 

Бюджетга тушадиган қўшимча даромадлар ўсиши 
2,6 

Инвестицион ва инновацион жозибадорлиги ўсиши 
1,35 

Хизматлар соҳаси ҳажмларининг ўсиши 
3,4 

Ялпи ҳудудий маҳсулот 
6,9 
Модел 
ЭИЗ 
дирекцияси 
фаолияти 
жараёнларини, 
айниқса, 
маҳаллийлаштиришни 
рағбатлантириш, 
инвестиция 
киритиш 
қулайликларини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, юқори технологик 
иқтисодиёт соҳасига тўғри келадиган ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, ЭИЗ 
инвесторларини жалб қилиш ва рўйхатдан ўтказиш самарадорлигини, ЭИЗ 
фаолиятини назорат қилиш натижадорлиги, ЭИЗда давлат хизматларини 
кўрсатиш сифати, ЭИЗ қатнашчиларига берилган имтиёзлар самарадорлигини 
оширишишларини жадаллаштириш вилоят ЯҲМ кўрсаткичини 6,9 %га 
ўсишини таъминлайди ва ЭИЗ дирекцияси, ЭИЗ фаолияти ва ҳудуд иқтисоди 
ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ифодалайди. 


129
§
3.3.
Минтақаларни инновацион ривожлантиришда эркин 
иқтисодий зоналар стратегиясини ишлаб чиқиш 
Минтақа иқтисодиётини ривожлантириш ва эркин иқтисодий зоналар 
фаолиятини намунали тарзда олиб бориш учун Ўзбекистон эркин иқтисодий 
зоналар соҳасида ўз сиёсатини ишлаб чиқиши ва мақбул стратегияга эга 
бўлиши керак. Бизнинг фикримизча, Ўзбекистоннинг эркин иқтисодий 
зоналар сиёсати ва стратегияси қуйидаги талабларни ўзида акс эттириши 
керак, деб ўйлаймиз: 
- миллий иқтисодиётнинг, айниқса эркин иқтисодий зоналар жойлашган 
минтақалар иқтисодиётининг, инвесторларни қизиқтирадиган бозорларнинг 
иқтисодий барқарорлиги таъминланиши керак; 
- мамлакатда, биринчи навбатда эркин иқтисодий зоналарда 
инвестицион муҳитни қулайлаштириш, унинг жозибадорлигини ошириб 
бориш керак; 
- эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларининг манфатлари 
уйғунлигини таъминловчи мукаммал тизимни яратиш, уни такомиллаштириб 
бориш зарур; 
- эркин иқтисодий зоналарга хорижий инвестициялар оқимини 
таъминлашга қодир алоҳида шарт-шароитларни таъминлаш керак; 
- эркин иқтисодий зоналарга ички инвестицион оқимларини 
рағбатлантириш чора-тадбирлари ҳам ишлаб чиқилса ва узлуксиз 
такомиллаштириб борилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. 
Умуман олганда эркин иқтисодий зоналар сиёсатини ва стратегиясини 
ишлаб чиқиш ва амалга оширишда 2 та стратегик ёндошувдан 
фойдаланишимиз керак:
Биринчи стратегик ёндошув-янги эркин иқтисодий зонани ташкил этиш 
билан боғлиқ. Илмий ишнинг олдинги бобларида амалга оширган таҳлилий 
тадқиқотлар натижасида алоҳида бир жиҳатга эътибор қаратишни талаб этди-
бу эркин иқтисодий зоналар яратишда “микромодул” механизмини жорий 
этишдир. “Микромодул” механизмини қўллаш, яъни дастлаб эркин 


130
иқтисодий зоналарнинг барча хусусиятларини ўзида мужассамлантирган энг 
кичик бирликдаги зоналар - “микромодул”ларни ташкил этиш керак, айтиб 
ўтилган эркин иқтисодий зоналарнинг энг содда бирликлари сифатида 
божхона 
микрозоналари, 
бизнес 
инкубаторлар, 
савдо-кўргазма 
микрозоналари яратилиши керак. Сўнгра тажриба йиғилиб борилиши ва 
эркин иқтисодий зоналарнинг муваффақиятли фаолияти кузатила бориши 
билан, уларни ҳам шаклан, ҳам миқдоран кенгайтириш, бойитиб бориш, 
ривожлантириш томон мукаммаллаштириб борилади. Такомиллашиш 
суръатлари тезкорлиги кузатилган ва истиқболли саналган тақдирда ушбу 
зоналарни техник тадқиқот ёки сервис зоналарини ташкил этишга 
йўналтириш керак, деб ўйлаймиз. Бунда Ўзбекистоннинг иқтисодий-
географик ўрни, эркин иқтисодий зоналар учун мамлакатдаги барқарор 
минтақа танланиши муҳим аҳамиятга эга. Янги эркин иқтисодий зоналар 
яратишдан авваламбор, маҳаллий ҳукумат, аҳоли ва тадбиркорлар 
манфаатлари устувор бўлиши даркор. Эркин иқтисодий зоналар яратиш учун 
энг қулай жой, албатта, ташқи иқтисодий алоқалар қилиш имкони бўлган 
ҳудуд, ҳисобланади. Шунинг учун эркин иқтисодий зоналарни товарларни 
экспорт қилиш нуқтаи-назаридан юк ташиш таннархи нисбатан кам бўлган 
мамлакат чегараларига яқин ҳудудларда ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. 
Масалан, Тошкент шаҳри атрофида, шунингдек, мамлакатимиз Марказий 
ҳудудларидаги шаҳарларда яъни ташиш харажатларига кам маблағ 
сарфланадиган ҳудудларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга 
ихтисослашган эркин иқтисодий зоналар қуриш иқтисодий нуқтаи-назардан 
мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, Фарғона водийсида эркин иқтисодий 
зоналар яратиш орқали Ўзбекистон Хитой Халқ Республикаси бозорларига 
кириб бориш осонлашади, бироқ Хитой мамлакатидан тескари рақобат 
реакциясига чидаб туришимиз учун жаҳон миқёсидаги рақобатбардош, юқори 
технологик маҳсулотлар яратишга ихтисослашув талаб этилади. Шу нуқтаи-
назардан олиб қараганда Жанубий туманларнинг чегараларга яқин 
ҳудудларида янги эркин иқтисодий зоналар ташкил этиш кўпроқ истиқболли 


131
бўлиб кўринмоқда. Бизнингча, айнан шу ҳудудлардан халқаро рақобатга 
бардошли маҳсулотларнинг Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон, 
Покистон, Ҳиндистон, Яқин Шарқ мамлакатлари (улар орқали жаҳон сув 
йўлларига), Кавказ ва Кавказорти мамлакатларига, Россия, Украина, Белорус, 
Болтиқ бўйи мамлакатларига (улар орқали жаҳон сув йўлларига) экспортни 
қўллаб-қувватлаш осон бўлади. Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий, Бухоро, 
Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида эркин иқтисодий 
зоналарни кўпроқ жойлаштириш таклиф этилади.
Янгидан ташкил 
этиладиган эркин иқтисодий зона яқинида қайта ишланадиган ер ости ва усти 
бойликлари бўлса, оғир қайта ишлаш саноатини барпо этиш мумкин, аксинча 
енгил саноат, электроника, асбобсозлик ва бошқа соҳаларга ихтисослашган 
эркин иқтисодий зона ташкил этиш мақасадга мувофиқ. 
Қадимий шаҳарларда эркин туристик зоналарни ташкил этиш ва аҳоли 
гавжум масканлар ва хорижий фуқаролар энг ташрифлари амалга ошадиган 
масканларда эркин савдо зоналари ташкил этиш ғояси ҳам юқори самара 
бериши мумкин. Суғориладиган ва етарли агротехник талабларга жавоб бера 
оладиган майдонларда эркин агроиқтисодий зоналарни ташкил этишга 
тайёргарлик кўриш ўта долзарб масаладир. Ҳатто, чўл, ярим чўл, 
суғорилмайдиган, лалми ерларда етарли миқдорда инфрструктурани 
шакллантиришга инвестиция сарфлаган тадбиркорларга ҳам “Эркин 
иқтисодий зона иштирокчиси” мақомини бериш механизмини ҳам ишлаб 
чиқиш зарур. 
Инновацион ёки юқори технологик ҳудудлар ташкил этиш 
концепциясини ишлаб чиқиш ҳам маълум тайёргарликни талаб этади. 
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, бу эркин иқтисодий зоналар ичида энг 
қиммат ва юқори таваккалчилиги билан ажралиб туради, аммо минтақалар 
иқтисодиётини тубдан модернизациялаш ва диверсификация қилишнинг 
ягона йўли бўлганлиги учун бу тоифадаги эркин иқтисодий зоналарни ташкил 
этиш ва ривожлантириш масаласи кун тартибида ҳамиша бўлиб туриши 


132
керак. Чунки, инновацион жараёнлар янгиланиб ва давр талаби асосида 
такомиллаштирилиб борилади. 
Эркин иқтисодий зоналар сиёсатини қадамба-қадам ёки босқичма-
босқич амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун Ўзбекистонда 
эркин иқтисодий зоналар соҳасидаги сиёсатни амалга ошириш борасида 
Президент фармони биринчи қадамдир. Иккинчи қадам эса бу сиёсатни 
амалга оширишда устун вазифасини ўташи лозим бўлган ва ушбу сиёсатни 
амалга оширувчи давлат қўмитасини ташкил этиш ҳисобланади. Учинчи 
қадамда, эркин иқтисодий зоналар қонунчилик тизимини яратиш мақсадга 
мувофиқдир. Жумладан, бу қонунларга қуйидагилар асосий ҳисобланади: -
эркин иқтисодий зоналар бошқаруви бўйича, -эркин иқтисодий зоналарда 
солиққа тортиш тизими бўйича, -эркин иқтисодий зоналар божхона тизими 
бўйича, -эркин иқтисодий зоналар молия ва кредит тизими бўйича, -эркин 
иқтисодий зоналар паспорт, виза тизими бўйича, -эркин иқтисодий зоналар 
пул ва валюта тизими бўйича, -эркин иқтисодий зоналар меҳнат, ижтимоий 
муносабатлари, -эркин иқтисодий зоналардаги лойиҳаларни баҳоловчи 
халқаро экспертлар иш тизими бўйича ва бошқа муносабатларни тартибга 
соладиган қонунлар киради. 
Тўртинчи қадам- бу мамлакат бўйича ташкил этилиши мумкин бўлган 
эркин иқтисодий зоналарни узоқ муддатли стратегияларини ишлаб чиқиш ва 
ҳукумат томонидан тасдиқлашдир. Бунда асосан, биринчи навбатда 
мамлакатда ташкил этиш мумкин бўлган эркин иқтисодий зоналарнинг 
шаклларини аниқ белгилаб олиш керак. Бизнинг фикримизча, Ўзбекистонда 
эркин божхона зоналари, агрополислар, эркин савдо зоналари, эркин саноат-
савдо зоналари, технопарклар, бизнес инкубаторларни ташкил этиш мақсадга 
мувофиқдир. Иккинчидан, уларга берилган имтиёзлар пакети тўлиқ ва 
тушунарли ҳолда ишлаб чиқилиши керак. Учинчидан, мукаммал бошқарув 
тизимини яратиш лозим.
Иккинчи стратегик ёндошув-мавжуд эркин иқтисодий зоналар 
фаолиятини такомиллаштириб бориш билан боғлиқ. Ҳозирги кунда жаҳон 


133
иқтисодиётида ҳам энг оғриқли нуқта бу - эркин иқтисодий зоналар 
фаолиятининг самарадорлигини белгилайдиган услубиёт намунали тарзда 
яратилмаганлигидир. Аввало, эркин иқтисодий зоналарда фаолият олиб 
бораётган корхоналар ишини асосий кўрсаткичлар бўйича баҳолаш Низоми 
ҳам ишлаб чиқилиши лозим. Бизнинг фикримизча, эркин иқтисодий зона 
иштирокчисига айланган ҳар бир корхонада асосан қуйидаги кўрсаткичлар 
доимий кузатилиб борилиши лозимдир. Булар қуйидагилар: 
1. Инвестиция лойиҳасининг ҳар йили жалб қилинган инвестициялар 
ҳажми, шу жумладан асосий фондларга киритилган инвестициялар ҳажми; 
2. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни (иш, хизматлар) сотишдан тушган 
йиллик тушум; 
3. Товарларни экспортга чиқариш ҳажмлари (инвестиция лойиҳаларини 
амалга оширишнинг ҳар бир ҳисобот даврлари бўйича); 
4. Яратилган иш ўринлари сони. 
Ушбу кўрсаткичлар асосида эркин иқтисодий зонадаги корхоналарнинг 
фаолиятларини ўрганиш тизимини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Шу 
кўрсаткичлар асосида минтақа иқтисодиётидаги эркин иқтисодий зонанинг 
ўрни ва аҳамиятини ўрганиш имконияти пайдо бўлади. 
Бизнингча, эркин иқтисодий зоналар соҳасидаги ҳуқуқий-меъёрий 
ҳужжатлар эркин иқтисодий зона маъмурияти фаолиятини ташкил этиш, 
ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган молиялаштириш манбалари ва ЭИЗни 
ривожлантириш фондларини шакллантириш имкониятларини, бундан 
ташқари, солиқлар ва тўловлар, имтиёзлар ва рағбатлар ҳамда эркин 
иқтисодий зонада ташкил қилинадиган мезонлар ва тамойилларни Халқаро 
шартномалар талабларидан келиб чиқиб, аниқлаб бериш нуқтаи-назаридан 
айрим ўзгаришларга муҳтож, деб ўйлаймиз. “Эркин иқтисодий зоналар 
тўғрисида”ги қонуннинг “имтиёзлар тўғрисида”ги бўлими алоҳида 
шарҳланиши керак. Бу бўлимда инвестицион фаолиятни таъминлаш учун 
зарур бўладиган хомашё, капитал, ускуна ва шу кабиларни олиб киришда 
божхона тўловлари ва солиқлардан озод қилиниши аниқ кўрсатилмаганлиги, 


134
матнларни иккиёқлама тушиниш ҳолатларини келтириб чиқариши 
мумкинлигидан келиб чиқиб қонунни қуйидагилар билан такомиллаштириш 
зарур, деб ўйлаймиз: 
- олиб киритилаётган асбоб-ускуна, товар-ресурсларни божхона 
амалиётлари аниқ чегараланган муддатларда ва тезкор амалга оширилиши 
керак; 
- солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддатларини тўлиқ “солиқ 
каникуллари”га айлантириш амалиётидан воз кечиш керак, тегишли 
иштирокчиларнинг маълум мажбуриятларни бажармаганликлари учун 
бирданига ушбу мақомдан маҳрум қилиш эмас, балки вақтинча “имтиёзсиз” 
солиқ режимларга қайтариш туриш керак, мажбуриятлар тўла бажарилган 
шароитда “иштирокчи” мақомидаги режимни қўллаш тадбиркорлик 
субьектларининг имтиёзлар олгунгача бўлган даврда яққол фаоллик ва 
имтиёзларга бўлганидан бошлаб ушбу давр тугагунча фаолликнинг 
сусайтириш ҳолатларининг олдини олиши мумкин; 
- коммунал хизматлар учун тўловларни, ердан ва ишлаб чиқариш 
обьектларидан фойдаланиш учун ижара тўловларининг пасайтирилган 
миқдорларини қўллашни кўзда тутувчи имтиёзлар ишлаб чиқилиши керак. 
Имтиёзли кредитларни тақдим этиш амалиётида иштирокчилар томонидан 
эркин иқтисодий зона ҳудудида барпо этилган бинолар, иншоотлар, 
ўтказувчи қурилмалар ва бошқа турдаги асосий воситалар кредит олиш учун 
гаров сифатида қабул қилиниши керак; 
- эркин иқтисодий зоналардаги инвестиция муҳитини шакллантиришда 
ресурсларни ишлатишда (шу жумладан, ерни ижарага олишда) имтиёзлар 
қўллаш керак, тўлов ҳақини камайтирилган даражада тўлаш ёки айрим ҳолда 
ҳақ тўлашдан озод қилиниши мумкин; 
- фаолият кўрсатиб турган эркин иқтисодий зоналарнинг табиий-
географик жойлашувини қулайлаштириш учун жойлашган жойидан қатъий 
назар маълум шартларни тақозо қилувчи “иштирокчи мақоми” ишлаб 
чиқилиши керак;


135

Ўзбекистон 
Республикасида 
хориж 
фуқароларининг 
ишга 
жойлашиши, яъни меҳнат визаларини олиш жараёнларини осонлаштириш, 
“инвестицион виза” ёки янада юқорироқ инвестицион талаблар билан 
фуқаролик бериш механизмларини ишлаб чиқиш аллақачон етиб келган, деб 
ўйлаймиз; 
- эркин иқтисодий зона яқинидаги мавжуд ижтимоий инфратузилмани 
инвесторлар талабларига тўлиқ жавоб берадиган даражада такомиллаштириш 
зарур; 
- кўплаб эркин иқтисодий зоналар муҳандислик-коммуникация 
инфратузилмалари яратилмасдан очилаётганлиги муаммоси зарурий сарф-
харажатларнинг жуда юқори эканлигидан келиб чиқади, бунинг ечими 
сифатида ушбу параграфда келтирилган “микромодул” тизимини келтириб 
ўтиш мумкин; 
- қурилишга рухсатнома олиш, электр-энергиясига уланиш, кўчмас 
мулкни рўйхатга олиш, кредит олиш, ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солиш 
жараёнларини 
такомиллаштириш 
қулай 
иқтисодий 
коньюктурани 
такомиллаштириш йўлидаги энг ҳозиржавоб ҳаракат бўлган бўлар эди; 
- эркин иқтисодий зонада иштирокчиларни рўйхатга олишда эркин 
иқтисодий зона дирекцияларининг ваколатлари жуда тор бўлиб, шунчаки 
фақат ахборот берувчи, инвесторларга ер, бино ва иншоотларни тақдим этиш 
ҳуқуқига эга бўлмаган ва бошқа муҳим қарорларни қабул қилишда иштирок 
этмайдиган ортиқча бошқариш тузилмасига айланиб қолганлиги маълум 
муаммоларни келтириб чиқармоқда. Инвесторларга эркин иқтисодий зона 
иштирокчиси мақомини берувчи ваколатли орган ҳисобланган вилоят 
миқёсидаги маъмурий кенгашларга юқори ваколатлар юкланган. Шунингдек, 
ҳозиргача республика даражасидаги бош вазир бошчилигидаги эркин 
иқтисодий зона ва кичик саноат зона маъмурий кенгашлари фаолиятини 
мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши эркин иқтисодий зоналар 
фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳаддан ташқари 
марказлаштирилган ваколатлар эга бўлганлиги, кенгаш томонидан 


136
лойиҳаларни кўриб чиқиш ва мувофиқлаштириш жараёни мураккаблигича 
қолаётгани боис соҳани бошқаришга масъул ташкилотларнинг қарор қабул 
қилиш ваколатларини мувозанатлаштириш зарур ёки ушбу бобнинг 
бошланишида келтириб ўтганимиздек, эркин иқтисодий зоналар фаолиятини 
ривожлантиришга оид ишларни мувофиқлаштиришга жавобгар ягона давлат 
тузилмасини ташкил этиш зарурияти кундан-кунга ошиб бормоқда; 
- эркин иқтисодий зоналар дирекцияси фаолиятини молиялаштириш 
манбаларидан 
фойдаланиш 
миқёсининг 
тор 
эканлиги, 
фаолиятни 
молиялаштиришда энг асосий манба марказлашган давлат маблағларининг 
устунлиги сақланиб қолаётганлиги учун эркин иқтисодий зоналарни 
бошқариш дирекциясининг ваколатларини кенгайтирган ҳолда хорижий 
бошқарувчиларга ўзаро манфаатли асосда тақдим қилиш кўпроқ самара 
беради, деб ўйлаймиз. 
Мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларга 
муносиб тарзда яъни “Ҳаракатлар стратегияси” билан мос равишда эркин 
иқтисодий зоналарни такомиллаштириш ва фаолиятини мустаҳкамлаш 
борасида махсус стратегиялар ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ, деб билдик. 
Бу ривожланиш стратегияларини амалга ошириш жараёнида эркин иқтисодий 
зоналар дирекцияларининг ўрни муҳим аҳамият касб этади ва ҳар бир 
босқичда уларнинг иш фаолияти баҳоланиб борилиши мақсадга мувофиқдир. 
Босқичма-босқич 
ушбу 
стратегияларни 
амалга 
оширган 
тақдирда 
мамлакатимизда ЭИЗлар бўйича мукаммаллашган тажриба тўпланиб боради. 

Download 1.23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling