Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги навоий давлат кончилик институти
Download 1.23 Mb. Pdf ko'rish
|
1.Рашидов Монография-2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жаҳон бозорларида Ўзбекистоннинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида мамлакатни инновацион иқтисодиётга ўтказиш учун
- Ҳудуд даражасидаги натижалар ЭИЗ даражасидаги натижалар
3.3 – расм. ЭИЗ ва резидент ҳаётий цикли давомидаги жараёнлар. Бу жараёнлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 февралдаги ““Навоий” эркин иқтисодий зона дирекцияси давлат унитар корхонасининг уставини тасдиқлаш тўғрисида”ги 48-сон қарори билан тасдиқланган “Навоий” эркин иқтисодий зона дирекцияси Давлат унитар корхонасининг Уставида белгиланган Дирекция фаолиятининг асосий йўналишларига мувофиқ олинди. Бу даражада ЭИЗ жараёнларининг бевосита натижалари (моделда жами 12 та натижалар аниқланади) ва уларнинг эришилиши ҳисобланади (3.3-расмга қаранг). 1 Каплан Р., Нортон Д. С балансированная система показателей. – М.: Олимп-Бизнес, 2003 – 304 с. ЭИЗни яратиш тадбирлари ни тезлашти риш ЭИЗ потенциал қатнашчилари рўйхатини шаклланти риш ЭИЗ қатнашчиси статусини олиш тадбирларини тез ва натижадорли ўтказиш, уларга тегишли гувоҳномалар бериш ЭИЗ қатнашчилари бўлмаган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобини юритиш ЭИЗ ҳудудида фаолият олиб бориш келишувини резидентлар томонидан юқори даражада риоя қилиш Паст даражада қоидаларнинг бузилиши Экологик қонунчилик талабларини бажариш ЭИЗ қатнашчилари га давлат хизматларини кўрсатиш сифати Божхона ишларининг оператив ўтказилиши Муҳандислик, транспорт ва инновацион инфратузилма объектларининг жорий қилинганлиги ЭИЗ ҳудудида ва унинг атрофида ижтимоий аҳамиятга эга объектлар ва уй- жой қурилганлиги Резидент ларга ер участкалари ва кўчмас мулк объектлари ни оператив ижарага бериш 110 3.4- расм. ЭИЗ даражаси ва ҳудуд даражаси мақсадлари ва якуний натижалари Шу тарзда олинган ЭИЗ дирекцияси стратегик харитасининг ўзига хос хусусияти шундаки, ЭИЗ муваффақиятининг асосий кўрсаткичи унинг миссиясини амалга ошириш жараёнида эришилган натижалардир. Уни бажариш ички мижозлар - ЭИЗ резидентлари эҳтиёжларини қондириш йўли билан амалга оширилади. Муваффақиятнинг асосий гарови-ЭИЗ дирекциясиинг ваколатига кирадиган жараёнларни бажариш натижаларидир, Жаҳон бозорларида Ўзбекистоннинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида мамлакатни инновацион иқтисодиётга ўтказиш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш ЭИЗ миссияси ЭИЗни яратиш мақсади ЭИЗ дирекцияси мақсади Иқтисодиётнинг қайта ишлаш тармоқлари, юқори технологик тармоқлар, янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш, транспорт инфратузилмасини ҳамда туризмни, санатория- соғломлаштириш соҳаларини ривожлантириш йўли орқали иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши, уни диверсификациялаш ва инфратузилмавий камчиликларни бартараф этишга кўмаклашиш. Эркин иқтисодий зоналарнинг самрали фаолиятини таъминлаш Ҳудуд даражасидаги натижалар ЭИЗ даражасидаги натижалар Ҳудуднинг инвестицион жозибадорлиги; Ҳудудда маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши; Ҳудуднинг инфратузилмасини ривожлантириш; Ҳудуд аҳолисининг турмуш даражасининг ошиши. ЯҲМ ҳажмининг ошиши ЭИЗ резидентлари ишлаб чиқарадиган маҳсулот ва хизматлар ҳажмининг ўсиши; техник янгиликлар жорий этиш ЭИЗларини ривожлантириш; Саноат ишлаб чиқариш ЭИЗларини ривожлантириш; Туристик-рекрацион ЭИЗларни ривожлантириш. 111 бу эса номоддий активларни (дирекция ходимларининг билимлари, кўникмалари, қобилиятлари ва бошқалар) қўллаб-қувватлаш шарти билан эришилади. Натижада, стратегик харитада сабаб-оқибат алоқадорлиги занжири яққол кўзга ташланади. Бунда ЭИЗ дирекцияси томонидан жараёнларнинг бажарилиши натижалари ЭИЗни яратиш мақсадига эришишга қандай таъсир қилишини кузатиш мумкин бўлади. Энди якуний ва бевосита натижалар аниқ ифодалангандан кейин, уларга эришиш даражасини баҳолашга имкон берадиган кўрсаткичларни ишлаб чиқиш зарур. Иккала тасвирланган методологияларнинг синтези ҳар бир методологияни алоҳида-алоҳида қўллаш орқали олинган натижага нисбатан модел яратиш асосида сифат жиҳатидан ўзгача натижага эришиш имконини берди. Шундай қилиб, НЙБ фақат давлат ташкилоти фаолиятининг якуний ва бевосита натижалари борлигини ҳамда улар ўртасида ўзаро муносабатларни ўрнатиш муҳимлигини кўрсатади. Давлат ташкилотлари фаолиятининг якуний натижалари билан нисбатан аниқлик мавжуд, аммо бевосита натижалар мутлақо турлича бўлиб, тизимлаштиришни талаб этади. Бевосита натижаларни баҳолаш комплекс характерга эга бўлиши ва ЭИЗ фаолиятининг барча жабҳаларини қамраб олиши учун зоналарни бошқариш фаолиятини мувозанатли кўрсаткичлар тизими истиқболлари (молиявий, мижозлар, жараёнлар ва ходимларнинг истиқболлари)нуқтаи назаридан кўриб чиқишни тавсия этамиз. Келажакдаги кўрсаткичлар тизими учун асос сифатида ЭИЗ фаолиятининг мавжуд кўрсаткичлари олинди. Улар ЭИЗ фаолиятининг айрим жиҳатларини ишончли баҳолашни таъминлайдиган бўлса-да, умуман олган ҳолда айрим кўрсаткичларнинг тўлиқсизлиги ва етарли эмаслиги билан тавсифланади. Бунинг натижасида жорий кўрсаткичлар тизимида ЭИЗ дирекцияси фаолиятининг зоналар самарадорлиги ва ҳудуднинг ривожланишига таъсирини таҳлил қилиш имконияти чекланади. Мавжуд кўрсаткичлар тизимини такомиллаштириш учун кўрсаткичлар таркиби 112 сезиларли даражада кенгайтирилди ва уларнингўзаро таъсирини акс эттирадиган асосий сабаб-оқибат алоқадорлигини қуришга имкон берадиган даражаларга бўлинди. Ушбу тизимнинг ўзига хос хусусияти шундаки, унда икки турдаги кўрсаткичлардан фойдаланади: интеграл индекслар ва хусусий кўрсаткичлар. Интеграл индекс бевосита ёки якуний натижага эришиш даражасини умумий ҳолда тавсифлайди, яъни ҳар бир натижа тегишли ўз интеграл индексига эга бўлади. Интеграл индекс, тегишли натижанинг алоҳида муҳим жиҳатларига мос келадиган бир нечта хусусий кўрсаткичларнинг жамланмаси сифатида ҳисобланади. Масалан, ЭИЗ дирекциясининг “Белгиланган тартибда танланган инвесторлар томонидан ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилишини назорат қилиш” жараёнининг бевосита натижаларидан бири экологик қонунчилик талабларини бажаришдир (3.4-расмга қаранг). Юқорида келтирилган ушбу ёндашув ва мезонлардан фойдаланган ҳолда, ЭИЗ дирекцияси фаолиятининг, ЭИЗ фаолияти ва унинг ҳудудни ривожлантиришдаги таъсирининг интеграллашган баҳолаш кўрсаткичлари ишлаб чиқилди. Моделдаги энг юқори даражадаги кўрсаткичлар ЭИЗ жойлашган ҳудуднинг ушбу даражага мос келадиган якуний натижаларга мувофиқ бўлган ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг расмий статистик маълумотлардаги кўрсаткичлари орасидан танлаб олинди. Моделнинг ўрта даражаси ЭИЗ фаолиятида фойдаланиладиган мавжуд кўрсаткичлар билан деярли бутунлай ёпилди. Қуйи даражадаги кўрсаткичлар ЭИЗ норматив ҳужжатлари асосида нолдан бошлаб ишлаб чиқилди. Ҳисоблаш ва баҳолаш методикаси. Моделга киритилган кўрсаткичларни ҳисоблаш ва баҳолаш учун қуйида келтирилган бир нечта ёндашув таклиф этилади. Интеграл индексни ҳисоблаш. Умумий кўринишда, интеграл индексни ҳисоблаш формуласини ўртача солиштирма оғирлик суммаси сифатида ифодалаш мумкин: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling