Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet208/217
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817381
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   217
Bog'liq
5297 253 Информатика (респ-ка)

 
 
 
МАТЕМАТИК ТАЪЛИМДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИОН 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ - ДАВР ТАЛАБИ 
 
Хужаниёзова Г. – ТМИ 
Айни вақтда олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига замонавий 
ахборот–коммуникацион ва педагогик технологияларни кенг жорий этиш 
ҳисобига таълим бериш сифатини тубдан яхшилаш, таълим муассасасининг ўқув 
– лаборатория базасини энг замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, 
компьютер техникаси билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
Олий таълим муассасалари педагог-ходимлари касбий фаолиятида ахборот-
коммуникацион технологияларидан фойдаланиш учун:

таълим тизимига янги ахборот-коммуникацион технологияларининг кириб 
келиши ва истиқболлари ҳақида тушунчага эга бўлиши; 


370 

маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, тармок оркали узатиш усуллари 
ҳақида тасаввурга эга бўлиши ҳамда мазкур жараёнларни автоматлаштириш 
ижтимоий зарурият эканини тушунтира билиши; 

компьютернинг асосий ва қўшимча қурилмалари таркибий қисмларининг 
вазифаларини билиши ва иш фаолиятида ундан фойдаланиш малакасига эга 
бўлиши;

интернет тармоғи, электрон почта ва ундан фойдаланиш кўникмаларига 
эга булиши; 

Microsoft Offis (Word, Excel, Power Point) дастурлари ёрдамида машғулот 
ишланмаларини яратиш технологиясини ўзлаштириши; 

ўқув жараёнида компьютерлашган математик тизимлар (Maple, MathCad, 
Mathematika, MatLab ва бошқалар) дан фойдаланиш кўникмасига эга бўлишлари 
керак. 
Нима учун бугунги кунда математика ўқитишда ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланиш долзарб масалага айланди? Бунинг асосий 
сабаблари ўқитувчининг ўқув жараёнининг ташкилотчиси сифатида эмас, балки 
билимларни эгаллаш манбаларидан бирига айланиб қолаётгани; илмий-техник 
тараққиётнинг ривожланищ даражасида ахборотларнинг кескин ортиб 
бораётганлиги ва улардан ўқитиш жараёнида фойдаланиш учун вақтнинг 
чегараланганлиги; талабаларни касбий фаолиятга мукаммал тайёрлаш талаблари 
билан изоҳланади.
Бугун математика ўқитишда ахборот-коммуникацион технологияларидан
фойдаланиш борасида зиддиятлар мавжуд: математика ўқитишда янги ахборот-
коммуникацион технологияларидан фойдаланиш зарурати ва бу мавзуга оид 
ўқув-услубий қўлланмаларнинг етарли эмаслиги; математика ўқитишнинг 
анъанавий методикаси ва ОТМ битирувчисининг информацион маданияти, 
интегратив кўникма, билимлар даражасига қўйиладиган замонавий талаблар; 
ҳозирги вақтда математик масалаларни ечиш учун кенг имкониятларга эга 
компьютерли математик тизимлар мавжудлиги ва унга ўқув мақсадларида 
етарлича эътибор қилинмаслаги.
Юқоридаги зиддиятларни бартараф этган ҳолда математик таълимда 
ахборот-коммуникацион 
технологияларидан 
фойдаланиш 
қуйидаги 
имкониятларни беради: 
1. Талабаларнинг ижодий, тадқиқий фаолиятини ташкил қилади. Компьютерли 
математик 
тизимлар 
имкониятлари 
(ҳисоблашни 
автоматлаштириш, 
графикларни ясаш, ахборотни динамик тасаввур қилиш) машғулот 
мативациясини кучайтиради.
2. Назария ва амалиёт интеграцияси. 
3. Талабаларда алгоритмик маданиятини шакллантириш. 
4. Ўқув ахборотларини визуаллаштириш, уни график кўринишда тасаввур 
қилиш. Параметр қийматининг ўзгариши билан геометрик объектларнинг 
ўзгариш жараёнини кўрсатиш. 
5. Мураккаб ҳисоблаш ишларини компьютерда бажариш ҳисобига ўқув 
вақтини тежаш. 


371 
6. Аудитория ва мустақил таълим машғулотларни янада қизиқарли, динамик ва 
ишончли, ўрганиладиган ахборотнинг катта оқимини осон ўзлаштириладиган 
қилиш имконини беради. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling