Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
5297 253 Информатика (респ-ка)
- Bu sahifa navigatsiya:
- САМАРАДОРЛИГИНИ ТЕКШИРИШ БЎЙИЧА ТАЖРИБА-СИНОВ ИШЛАРИ ҲАҚИДА Эшпулатов Ж.Н.
- Усмонкулов Ш.У
Foydalanilgan adabiyotlar: 1. Z.Otajonova "Matematika oʻqitishda oʻrta osiyolik olimlar ijodidan foydalanish". 2. A.A.Sitolyar "Maktabgacha tarbiya yoshidagi bolalarda matematik tasavvurlarni shakllantirish" M., 1988. 3. Nepomnyashaya N.I. "3-7 yosh bolalar ta`limining psixologik analizi". M., 1983. 4. www.ziyonet.uz 381 БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ЯНГИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ТЕКШИРИШ БЎЙИЧА ТАЖРИБА-СИНОВ ИШЛАРИ ҲАҚИДА Эшпулатов Ж.Н. – ТДПУ, ўқитувчи, Казаков Ш.Н. –ТДПУ, магистрант Усмонкулов Ш.У. – Олмалиқ кон-металлургия КҲК ўқитувчиси Мавжуд илмий, методик адабиётларни таҳлил қилиш, мактабгача таълим муассасаларида жисмоний тарбияни амалга оширишнинг мавжуд тизимини ўрганиш асосида тажриба-синов ишларини мазмунини ва йўналишини аниқлаб олинди. Тадқиқотларимиз давомида турли хил тадқиқот методлардан фойдаланилди: • империк тадқиқотлар: кузатиш, таққослаш, ўлчаш, эксперемент; • назарий тадқиқотлар: абстракциялаш, анализ, синтез, индукция ва дедукция, моделлаштириш, абстракциялашдан аниқлик томон. • Шунингдек, илғор тажриба намуналарини ўрганиш ва умумлаштириш, тарбиячи педагоглар билан тарбия жараёнида компьютердан фойдаланиш бўйича суҳбатлар; • 5-6 ёшли боғча тарбияланувчилари билан уларнинг қизиқишлари, жисмоний маданият ва соғлом турмуш тарзи ҳақида суҳбатлар. Тажриба синов ишлари учун Тошкент шаҳридаги иккита хусусий МТМлар танлаб олинди. Булар: Яккасарой туманидаги “Карьера образования” нодавлат таълим муассасаси, Сергили туманидаги “Акмал Аъло Файз” нодавлат таълим муассасаси. Тажриба-синов ишларимизнинг тасдиқловчи босқичида 5-6 ёшли боғча тарбияланувчиларидан 130 та бола қатнашди. Жумладан, 20 та тарбиячи ва 50 ота-она қатнашди. Ота-оналар билан ўтказилган сўровлар ва суҳбатлар асосан, ота-оналар мажлислари ва семинарлар давомида ўтказилди. Асосий эътибор ота- оналар билан индивидуал тарзда олиб борилди. Тажриба-синов ишларимизнинг 2-босқичи компьютерни қўллаш асосида боғча тарбияланувчиларида соғлом турмуш тарзини шакллантириш муаммоларига йўналтирилди. Бу ерда машғулотлар ҳафтасига 2 марта 10-15 минут давомида олиб борилди. Машғулотларнинг биринчи босқичида катта ёшдаги боғча болалари компьютер билан унинг асосий элементларидан клавиатура, “сичқонча” билан таништирилди. Қайд этиш лозимки, тажриба гуруҳлардаги болаларнинг бу қурилмалар билан танишув жараёни жуда оғир кечди. Шунинг учун жисмоний тарбияга оид машғулотларда болалар панжаларининг маторикасини такомиллаштиришга катта эътибор қаратилди. Ота-оналарнинг ёрдами ва кўмагига таянилди. Болалар панжаларининг маторикасини ривожлантириш учун гимнастика таёқчаси, кичик коптокчалар, халқалар, таёқчалар, байроқчалар каби спорт инвентарларидан фойдаланилди. 382 Тажриба-синов ишлари давомида, янги ахборот технологиялари билан бир қаторда биз болалар ўрганиш фаолиятини ривожлантириш учун уларда таҳлил қилиш, таққослаш, ташхислаш ва мўлжал олиш каби ақлий кўникмаларнинг шаклланишига, шунингдек жисмоний тарбияни амалга оширишни анъанавий ва замонавий усулларига катта эътибор бердик. Ўқувчи динамикасининг ҳар томонлама ривожланишида ҳаракатли ўйинлар ижобий роль ўйнайди. Болалар учун ўйин нафақат ижобий хисларни, жисмоний сифатларни шакллантиради, балки улардаги ақлий фаолиятни ҳам рағбатлантиради. Бунинг учун уларга ўзлари мустақил ҳал қила оладиган муаммоли ўйинларни таклиф этиш керак. Ўйинлар музмунини ва шаклини кетма-кет равишда, мунтазам мураккаблаштириб бориш зарур. Юқорида таъкидланганидек биз тажриба гуруҳларида анъанвий методлар билан бир қаторда болаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларнинг жисмоний ривожланишини яхшилаш учун компьютер технолгияларидан кенг фойдаланилди. Бунинг учун компьютер техникасидан ҳафтасига икки марта 10- 15 минутдан йил давомида фойдаландик. Биз тажрибаларимизга асосланиб, мактабгача таълим муассасаларида янги ахборот технологияларидан фойдаланишда қуйидагиларга эътибор бериш зарур деб ҳисоблаймиз: • МТМларда янги ахборот технолгияларидан фойдаланишни 5-6 ёшли тарбияланувчилар билан бошлаш керак; янги ахборот технологияларидан фойдаланиш мумкин шу ҳолда ва фақат шу ҳолдагина, ЯПТдан фойдаланиш чинакамига анъанавий методлардан самарали бўлсагина; компьютерли машғулотлар ҳаракатли юкламалар (ўйинлар, машғулотлар) ҳисобига ўтказилмаслиги зарур; компьютер технологияларини қўллашда боғча маъмурияти ва ота-оналарининг розилиги ҳамда ҳамкорлиги бўлиши керак. Тажриба-синов ишларимизнинг натижалари шуни кўрсатдики, мактабгача таълим жараёнига янги ахборот технологияларини самарали қўллаш қуйидаги натижаларни кўрсатди: • боғча болаларининг билиш фаоллигини ва ўрганишга қизиқишларини оширади; • жисмоний тарбия жараёнини тўла соғлом турмуш тарзи тизими сифатида идрок этишга ҳизмат қилади; • боғча болаларида ҳаракатли кўникмаларини (нозик қўл моторикасини) шаклланиши ва ривожланишига таъсир этади; • боғча болаларини соғломлаштиришга хизмат қилади, турли хил потологик холатларнинг олдини олади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling