Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номли тошкент давлат педагогика университети
Download 1.62 Mb.
|
Жиноят хукуки КУЛЛАНМА
Назорат учун саволлар:Жиноят ҳуқуқи фанининг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси неча қисмдан ташкил топган? Умумий кисмда нималар баён этилган? Махсус қисмда нималар ўрганилади? Қонунийлик принципи деганда нимани тушунасиз? Фуқароларнинг қонун олдида тенглиги қандай ифодаланади? Инсонпарварлик принципи нима? Демократизим принципи деганда нимани тушунасиз? Одиллик принципи тушунчасини ифодалаб беринг. Айб учун жавобгарлик принципи нима? Жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини изоҳлоб беринг. Таянч иборалар: Жиноят ҳуқуқининг асосий вазифалари: шахсни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини, мулкни, табиий муҳитни, тинчликни, инсоният ҳавфсизлигини жиноий тажоввузлардан қўриқлаш, шунингдек жиноятларнинг олдини олиш, фуқароларни Республика Конституцияси ва қонунларига риоя қилиш руҳида тарбиялашдан иборатдир. Қонунийлик принципи. Содир этилган қилмишнинг жиноийлиги, жазога сазоворлиги ва бошқа ҳуқуқий оқибатлари фақат Жиноят кодекси билан белгиланади. Фуқароларнинг қонун олдида тенглиги принципи - жиноят содир этган шахслар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиб, қонун олдида тенгдирлар. Демократизим принципи. Жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ёки жамоалари жиноят содир этган шахслар ахлоқини тузатиш ишига қонунда назарда тутилган ҳолларда жалб қилинишлари мумкин. Инсонпарварлик принципи. Жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди. Одиллик принципи. Жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling