Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети роза ниёзметова


Узлуксиз таълим тизими босқичларидаги ўзбек тили


Download 1.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/30
Sana09.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1182254
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   30
Bog'liq
Metodik qollanma. R.Niyozmetova

 
2.2. Узлуксиз таълим тизими босқичларидаги ўзбек тили 
дарсларида адабий материалларни ўрганиш методлари 
Таълим рус тилида олиб бориладиган мактаблар, академик лицей ва 
касб-ҳунар коллежларининг ўзбек тили дарсларида бадиий матн устидаги 
ишларни ташкил этиш ва амалга оширишда эришиладиган самарадорлик 
таълим методларини тўғри танлашга бевосита боғлиқдир. Турли-туман 
методлар орасидан энг моси ва хосини ажратиш, бунда янги педагогик 
технологияни ҳам назардан қочирмаслик керак. Лекин амалиётда айни шу 
юмушлар муайян қийинчиликлар туғдиради. Шунинг учун ҳам адабиёт 
ўқитиш методикасида методлар тадқиқига алоҳида эътибор берилади. 
Н.И.Кудряшов, 
Р.Р.Майман, 
Е.Н.Ильин, 
М.Г.Качурин, 
М.А.Зальдинер,
 
Л.В.Тодоров, К.Т.Голенкиналар юқори синфларда рус 
адабиётини ўқитиш методларини ёритганлар. Ўзбек адабиётини ўқитиш 
методикасида бадиий асарларни ўрганиш шакл, восита ва методлари 
атрофлича кенг ва чуқур ёритилган. Бу бойликни яратишда А.Зуннунов, 
С.Исматов, Т.Бобоев, Қ. Йўлдошев М.Мирқосимова, С.Матчонов, 
Ф.Бадриев, А.Тожиев, Қ.Ҳусанбоева ва бошқа методист олимларнинг 
хизматлари катта. Адабиёт ўқитишни давр талаблари даражасига кўтариш 
ишига У.Норматов, Н.Каримов, А.Каттабеков, Б.Тўхлиев, О.Мадаев, 
В.Қодиров сингари олимларнинг қўшган ҳиссалари ҳам катта. 
Лекин ўзбек тилидаги бадиий асарларни (тўғрироғи, улардан 
олинадиган саноқли, бор-йўғи бир неча бетлик парчаларни) русийзабон 
ўқувчи (талаба)ларга ўқитишда бу хазинани билган ҳолда ундан 
зарурларини, ўқитувчи ўз тажрибасида қўллай оладиган, ўқувчи кўтара 
оладиганларини ажратиш, ўзига яраша янгича бир тизим ҳолига келтириб 
фойдаланиш биз амалга оширадиган тадқиқотнинг муҳим жиҳатларидан 
бири саналади. Зеро, ўқитувчи мудом методларни нотўғри танлаб дарс 
берса, ўқувчилар ё ана шу нотўғри танланган методлар билан 
қуролланадилар, ёки бу методларни қабул қилмайдилар, натижада ўқишда 
малакасиз бўлиб қолаверадилар. 
Н.И.Кудряшовнинг кўрсатишича, ҳар қандай “метод” объектив ва 
субъектив усуллар бирлигини ифода этади, чунки унда объектив воқелик 
ҳодисалари ва қонуниятлари билан шулар асосида инсон томонидан ишлаб 
чиқилган объектив оламни ўрганиш, тадқиқ этиш ва ўзгартириш 


83 
усулларини билиш ўзаро бирлашади
1
[85,6]. Бошқача айтганда, таълим 
методлари ўқувчиларнинг таълим мазмунини ўзлаштиришларини 
таъминловчи ўқув-билув фаолиятни ташкил этиш йўлида ўқитувчининг 
мақсад сари қаратилган амалий ҳаракатлари (амаллари) тизимини ифода 
этади. Таъкидлаш жоизки, бугун ўқувчилар таълим субъекти сифатида 
ўзининг ўқув-билув фаолиятини уюштириш кўникмаларини эгаллаб 
боришга кўпроқ йўналтирилмоқда. 
Муаммоли таълим, изланиш, тадқиқот олиб бориш, ижодийлик 
характерига эга бўлган методлар ўтган асрнинг 70-80-йилларидаёқ 
методист олимларнинг диққат марказида турганлиги бежиз эмас. Бунда 
Н.И.Кудряшовнинг қарашлари алоҳида ўрин тутади. Булар қуйидагилар:
1. Тушунтириш-иллюстратив метод. 2. Репродуктив метод. 3. Муаммоли 
баён. 4. Қисман изланувчан ёки эвристик метод. 5. Тадқиқот методи 
2

Ушбу методлар М.А.Зальдинер, Л.В.Тодоров, Ф.И.Губиналар томонидан 
ҳам маъқул топилган. Юқорида санаб кўрсатилган методлар назарий 
жиҳатдан аниқ, тушунарли, бир-бирини тўлдириб борадиган, айни пайтда 
содда ва универсал деб эътироф этилган. Бизнингча ҳам, ушбу методлар 
орқали ўқитувчи ва ўқувчи муносабатларини тўғри йўлга қўйиш, ўзаро 
фаолликка (интерфаолликка) эришиш учун ҳам кенг имкониятлар очилади. 
Юқоридаги методлар доирасида ишлаб чиқиладиган усуллар 
ўқувчиларнинг ўқув-билув ва амалий фаолиятини такомиллаштириш
яхшилаш чора-тадбирларини айтарли кенг қамраб олиб, бир тизимни 
ташкил этади ва таълим-тарбия самарадорлигини ошириш учун хизмат 
қилади. Шунингдек, ушбу метод ва усулларни қўллаш орқали 
ўқувчиларнинг ўз билимларини мустақил бойитиб бориш малакаларини 
эгаллашларига эришилади.
Н.И.Кудряшов методист олимларнинг талқинларидан келиб чиққан 
ҳолда адабиёт ўқитишнинг қуйидаги уч асосий методини тавсия этади. 
Улар.: 
1. Ижодий идрок этиш (ижодий ўқиш)–талқин қилиш (изланиш, 

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling