Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети роза ниёзметова
Download 1.45 Mb. Pdf ko'rish
|
Metodik qollanma. R.Niyozmetova
- Bu sahifa navigatsiya:
- УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ЎЗБЕК АДАБИЁТИНИ ЎРГАНИШ МЕТОДИКАСИ (рус гуруҳларида)
- Б.Тўхлиев
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети РОЗА НИЁЗМЕТОВА УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ЎЗБЕК АДАБИЁТИНИ ЎРГАНИШ МЕТОДИКАСИ (рус гуруҳларида) Тошкент 2 Ўзбекистон республикаси Фанлар академияси “Фан” нашриёти 2007 Монографияда таълим рус тилида олиб бориладиган мактаблар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ўзбек тили дарс(машғулот)ларида адабий материалларни ўрганиш методикаси ёритилди. Иш ўзбек тили ўқитувчилари, педагогика олий ўқув юртлари талабалари, аспирант ва тадқиқотчилар учун мўлжалланди. Масъул муҳаррир: Б.Тўхлиев, филология фанлари доктори, профессор Тақризчилар: Ҳ.Болтабоев, филология фанлари доктори, профессор Т.Ниязметова, педагогика фанлари номзоди, доцент Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Илмий кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган. 3 КИРИШ Ўзбекистон Республикасида умумий ¢рта таълим мактабларидаги таълим ва тарбия жараёнини давр талаблари асосида, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга мос равишда узлуксизлик ва узвийлик тамойилларига риоя қилган ҳолда янги педагогик технология даражасида, шунингдек, ахборот технологияларидан фойдаланиб ташкил этишнинг мазмуни, шакллари, метод ва усулларини излаш, ишлаб чиқиш, миллий педагогика фанининг талаблари асосида мактаб адабий таълимида рўй берган ўзгаришларни амалиётга татбиқ этиш ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялашнинг муҳим омилларидан ҳисобланади. Таълим рус тилида олиб бориладиган мактаблар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларидаги ўзбек тили дарсларида адабий материалларни ўрганишни ана шу йўсинда йўлга қўйиш талаб этилади. Бадиий асар – юксак эстетик қадрият. У ўсиб келаётган ёш авлоднинг ахлоқий изланишлари манбаи ҳамдир. Маълумки, одатда дарсликларнинг асосий қисмини ташкил қиладиган руҳсиз, сира ҳам ҳиссиёт уйғотмайдиган илмий мақола типидаги оддий ўқув матнига қараганда адабий материаллар катта таълимий ва тарбиявий кучга эга бўлади. Узлуксиз ўзбек тили таълими жараёнида русийзабон ўқувчиларнинг ўзбек халқи маданиятидан хабардор, миллий маънавият ва миллий истиқлол мафкураси ғоялари руҳида тарбия топган кадрлар бўлиб етишишлари учун ўзбек адабиёти асарларидан фойдаланиш муҳим роль ўйнайди. Бунинг учун эса ана шу адабий материалларни ўрганиш мазмуни ва методикаси, янги замонавий педагогик технологиялари даражасида ишлаб чиқилган бўлиши лозим. Муҳтарам Президентимизнинг “Фидокор” газетаси мухбири саволларига берган жавоблари ҳам шуни тақозо этади: “... биринчи галда тараққиётимизнинг ҳар бир йўналиши - жамиятимиздаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий маънавий муносабатларнинг ривожи ҳақида махсус дарсликлар, қўлланмалар, оммавий адабиётлар яратиш зарур” 1 . Шуни ҳам эслатиш жоизки, бугунги кунда ўзбек тили ўқитувчилари адабий материал ўтилаётганда ҳам одат бўйича илмий мақола типидаги ўқув матнини ўқиб ўрганишгагина хос методикани қўлламоқдалар. Бу методикада эса матн мазмунини тушуниш, шу мақсадда уни рус тилига таржима қилиш, матн мазмуни юзасидан савол-жавоб ўтказиш, мазмунини 1 Каримов И.А. Миллий истиқлол мафкураси – халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. “Fidokor” газетаси мухбири саволларига жавоблар. - Т.: Ўзбекистон, 2000. – 32 б. 4 қайта ҳикоя қилдириш каби иш турлари билангина чекланилади, бу ерда бадиий асар устидаги асосий ишлар ўз ифодасини топмайди. Ўзбек адабиётининг нодир дурдонаси бўлмиш бадиий матнни мақола типидаги матнга ўхшатиб рус тилига таржима қилиш эса машаққатли меҳнатга айланиб, биринчидан, дарсда кўп вақтни олса, иккинчидан, ўқувчи (талаба)ни жуда толиқтиради. Натижада у бундай матнлардан тарбия топиш, завқ олиш ўрнига улардан беза бошлайди. Шунга кўра ҳам академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида адабий материални ўрганиш мазмуни ва методларини ишлаб чиқиш даркор. Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling