Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети роза ниёзметова


Download 1.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/30
Sana09.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1182254
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   30
Bog'liq
Metodik qollanma. R.Niyozmetova

ўқиш ва ундан эстетик завқ олиш (кечинмалар уйғотиш); сўз асосида 
манзара яратиш; асарни образлилик ва тил воситалари нуқтаи назаридан 
таҳлил қилиш; образларга тавсиф бериш; адабий-назарий тушунчаларни 
ўзлаштириш. 
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан 
тасдиқланган “Таълим рус тилида олиб бориладиган синф(гуруҳ)ларда 
ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш концепцияси”да
1
“Ўзбек адабиёти 
намуналаридан фойдаланиш” деган бўлим ажратилган бўлиб, бу ерда 
шундай йўриқ берилади: “Таянч ва ўрта мактабларда ўзбек адабиёти 
материаллари изоҳли ўқиш тарзида берилади. Изоҳли ўқиш орқали бадиий 
асардан олинган парча мазмуни ва унинг тил хусусиятлари англатилади
матнни 
ифодали 
ўқиш 
ва 
образли 
идрок 
этиш 
кўникмаси 
шакллантирилади. ¡қувчилар тасвирланаётган воқеа ёки лавҳани, асар 
қаҳрамонининг фазилатларини изоҳлаб умумий тарзда фикр ифодалаш, 
санаш ва кўрсатишда машқ қиладилар. 
Ўқувчи ўзбек тилидаги бадиий асарни ифодали ўқиш жараёнида матн 
тузилишини тушунишдан ташқари, унинг мазмунини идрок этади. Бунда 
ўқувчиларни асардаги образлар (манзаралар, лавҳалар), қаҳрамонларнинг 
кечинмаларини тушуна билишга ўргатиш катта аҳамият касб этади”
2
.
Кўриниб турибдики, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун 
ҳам асосий йўриқ саналмиш ушбу ҳужжатда адабий матнни изоҳли 
ўқишни қўллаш, ўқувчиларнинг уни образли идрок этишларига эришиш 
талаб этилган. Бу талаб бугун ҳам ўз кучида.
1
Таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган синф/гуруҳ/ларда ўзбек тили ва адабиёти ўқитиш концепцияси // Тил 
ва адабиёт таълими. – 1994. - 4-6-сон. - Б. 21-24. 
2
Ўша жойда


53 
“Академик 
лицей 
ва 
касб-ҳунар 
коллежлари 
ўқувчилари 
ўзлаштириши зарур бўлган умумтаълим фанлари мазмунига қўйиладиган 
талаблар” да “Ўзбек тили. Давлат тили” ўқув фани бўйича ўрганиб олиши 
керак бўлган билим, малака ва кўникмалар сирасида қуйидагиларни ўқиш 
мумкин: “Ўзбекистон тарихи, миллий адабиёт намуналаридан парчаларни 
ўқиш, мазмунини сўзлаб бериш, ёдлаш” деган талабларини кўришимиз 
мумкин
1
. Англаш қийин эмаски, таълим рус тилида олиб бориладиган 
академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўзбек адабиётидан намуналар 
ўрганилиши керак. Лекин ушбу намуналарнинг “мазмунини сўзлаш” 
талаби адабий тайёргарлик натижасини назорат этиш учун ўлчов бўла 
олмаслигини юқорида бадиий идрок ҳақидаги талқинларимизда кўрсатиб 
ўтганмиз.
Бундан ташқари, ўрта махсус касб-ҳунар таълими босқичи учун 
мўлжалланган “Ўзбек тили. Давлат тили” ДТС - умумтаълим босқичи 
“Ўзбек тили” ДТСининг мантиқий давоми, узвий ривожи бўлмоғи лозим. 
Ушбу ДТС лар орасидаги фарқни кўрсатиш ниятида умумтаълим босқичи 
талабларига назар ташлаб чиқамиз.
Таълим бошқа тилларда (аслида рус тилида) олиб бориладиган 
мактаблар учун яратилган “Ўзбек тили” давлат таълим стандартида

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling