Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети роза ниёзметова


Ўзбек тили ўқитувчиларининг иш тажрибалари


Download 1.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/30
Sana09.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1182254
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30
Bog'liq
Metodik qollanma. R.Niyozmetova

Ўзбек тили ўқитувчиларининг иш тажрибалари 
Узлуксиз таълим тизимида (умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта 
махсус таълим босқичи) ҳар хил миқдорда, ҳар хил ҳажмда берилиши, 
баъзи синфларда адабий материалларнинг кескин камайиб кетиши 
русийзабон ўқувчиларнинг ўзбекона адабий тайёргарлигига ҳам, бошқа 
тарбиявий мақсадларга ҳам салбий таъсир кўрсатиши аниқ.
Ўқитувчилар орасида ўтказилган сўровнома натижасидан маълум 
бўладики, улар адабий материаллар устида қуйидаги тарзда иш олиб 
борадилар: 
Адабий матнни ¢қишдан олдин:
Маълум бўлишича, 100 ўқитувчининг 62 нафари адабий матнни 
ўқитишдан аввал луғат иши ташкил этади. Бундай луғат иши ўқувчи-
(талаба)ларни бадиий асардан олинган парча мазмунини дастлабки 
мутолаадан кейиноқ тўлиқ тушунишдан ташқари эстетик завқ олишга 
тайёрлайди. Янги сўзлар, айниқса, асосий мазмун билан боғлиқ лексик 
материаллар, бунинг устига кўплаб маъноси унутилган сўзлар устида 
олдиндан тегишли ишлар бажарилмас экан, ўқишдан кўзланган мақсадга 
эришиб ҳам бўлмайди. Ҳатто, маъноси унутилган сўзларни эътиборсиз 
қолдириб, фақат янгилари билан ишлаш ҳам кутилган натижани йўққа 
чиқариши мумкин. Ўқитувчиларнинг 62 фоизи юқоридаги каби бир 
ёқламаликка йўл қўйганда, дарснинг самарасига путур етиши мумкин 
бўлган бир вазиятда 38 нафар муаллимнинг иш усули мақбул эмаслиги ўз-
ўзидан аён бўлади.
73 ўқитувчи матнни ¢қишдан олдин ўқувчиларга савол ва 
топшириқлар 
ҳавола 
қилади. 
Бундай 
савол 
ва 
топшириқлар 
тингловчиларнинг ҳам диққатини матн мазмунини тушунишга, уни бадиий 
идрок этишга сафарбар этади. Акс ҳолда айрим ўқувчилар ўқиётган одамни 
эшитмасдан, ўз ишлари билан банд бўлиб ўтиришлари мумкин. Буни 
кузатилган дарслар ҳам тўлиқ тасдиқлайди. 
51 ўқитувчи кириш с¢зидан илгари болалар олдига муаммолар қўяди. 
Маълум бўлишича, ўқишдан олдин матнга доир савол ва топшириқлар 
ҳавола этиш керак деб ҳисоблаган 73 ўқитувчи уларни муаммо қўйиш 
билан тенглаштирмаган. Аслида савол ва топшириқ билан муаммо
қўйиш ҳам мумкин. Бошқа жиҳатдан қараганда, матн мазмунига доир 


48 
савол ва топшириқларнинг муаммоли вазият ҳосил қилишга даҳли йўқ. 
Нима бўлган тақдирда ҳам, ўқишдан олдин юзага келтириладиган
муаммолилик тарафдорлари камайган (51%). Ёшларни қизиқтириш учун 
эса ўқишдан аввал улар олдига бирор бир муаммо қўйиш бадиий матн 
устида ишлашнинг муҳим жиҳати саналади. 
44 ўқитувчи кириш с¢зида давр шарҳига ўрин ажратади. Айрим 
ўқитувчиларнинг давр шарҳига тўхталмаслиги бунга зарурият йўқлиги 
билан изоҳланиши мумкин. Чунки айрим асарларда тасвирланган даврга 
шарҳ бериш шарт бўлмай қолади. 
69 ўқитувчининг кириш с¢зида ёзувчи ёки шоирнинг ҳаёти ва ижодий 
фаолияти ҳақида маълумот акс этади. 59 ¢қитувчи ўз кириш с¢зида 
асарнинг яратилиш тарихи ҳақида маълумот бериб ўтади.
Адабий матнни ¢қиш пайтида:
Ўқитувчиларнинг бир қисми бадиий матнни ўқувчиларга овоз чиқариб 
¢қишни топширсалар, яна бир қисми буни талаб этмайди. Ваҳолонки, 
адабий материалларни ўрганишнинг асосий унсури – бу уларни ўқишдир. 
Ўқувчилардан матнни овоз чиқариб ўқишни талаб этмаслиги амалиётда 
йўл қўйилиши мумкин бўлган энг жиддий камчиликлардан бири деб 
баҳоланиши керак.
Ўқитувчилар матнни ўқиш жараёнида унда учраган нотаниш с¢зларни 
тушунтирадилар. Айтиш жоизки, асосий луғат ишини ўқиш чоғига 
қолдираётган ушбу ўқитувчилар ўқувчиларнинг адабий матнни биринчи 
ўқишдаёқ мазмунини тўлиқ тушунишларига эришиш, шу йўл билан 
асарнинг уларда эстетик завқ уйғотишини таъминлаш чорасини 
кўрмайдилар, ана шундай чора-тадбир сифатида олдиндан лексик-
грамматик тайёргарлик олиб бормайдилар. 
Ўқитувчи матндаги миллий қадриятлар билан боғлиқ тушунчаларни 
изоҳлайдилар. Русийзабон ўзбек халқига хос қадриятлар асосида яратилган 
бадиий образларни тўғри қабул қила олсин ва шу қадриятдан кўзда 
тутилган эстетик завқ юзага келсин учун тегишли изоҳлар берилиши шарт. 
Кўпчилик ўқитувчилар изоҳли ¢қиш ўтказадилар. Лекин бундай 
усулдан фойдаланмайдиганлар бадиий идрокнинг дастлабки эришилган 
марра савиясида тўхтаб қолиши билан тавсифланувчи камчиликка йўл 
қўядилар. 
Ўқитувчи ўқувчиларни ифодали ¢қишга ¢ргатиш зарур деб 
ҳисоблайди. Аслида ифодали ўқиш адабий матн таҳлили йўлидаги 
дастлабки қадамдир. Асарни ифодали ўқитмаслик унга ўқув матни 
сифатида қараш натижаси саналади. 
Ўқитувчилар бадиий матнни с¢зма-с¢з ¢қиб тушунтириш методидан 
ҳам фойдаланадилар. Бундай ўқиш ўзбек тили дарсларида кўпинча 
таржимали ўқиш тусини олади. Асарни сўзма-сўз ўқиб тушунтириш 
ўқувчиларнинг лексик ва грамматик ҳозирлиги бўш бўлган, улар матнни 
биринчи ўқишдаёқ мазмунини англашга олдиндан тайёрланмаган 


49 
синфларда вазият тақозоси билан қўлланадиган усулдир. Бундай ўқиш 
чоғида асар эстетик завқ уйғота олмайди, албатта.
Ижобий ҳолат сифатида таъкидлаш лозимки, айрим ўқитувчилар 
бадиий матн мазмуни асосида расм солиш усулини қўллайдилар.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling