Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети роза ниёзметова


Download 1.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/30
Sana09.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1182254
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30
Bog'liq
Metodik qollanma. R.Niyozmetova

Адабий матн ¢қилгандан кейин:
Айрим ўқитувчиларгина бадиий асарни таҳлил қилиш усулидан
эвристик суҳбатдан, қисман изланиш ёки эвристик методдан 
фойдаландилар. Таъкидлаш жоизки, ушбу методлар бадиий матн устида 
тажриба олиб боришни кўзда тутади. Демак, ўқитувчилар бу йўналишда оз 
ишлайдилар.
Баъзи ўқитувчилар парчага доир режа туздирадилар, образларга 
қиёсий тавсиф бериш устида иш олиб борадилар. Бугунги кунда ҳар бир 
асар қаҳрамони ўзига хос эканлиги назарда тутилганда, “образларга 
тавсиф” тушунчаси билан кифояланиш тўғри бўлади.
Сўровномадан адабий материалларни ўрганишда лекция ва семинар 
усулларидан фойдаланувчилар кўп эмаслиги маълум бўлди.
Адабий материални ўрганишнинг энг муҳим жиҳати уни ҳаёт билан 
боғлашдир. Бундай тадбирни амалга оширадиган ўқитувчилар кўп 
эканлиги кишини қувонтиради.
Асар тили устида олиб бориладиган ўқитувчилар кўп эмас. Бу нарса 
аксарият мактабларда бадиий асардан келтирилган парчанинг бадиий 
хусусиятларини ўрганишнинг яхши аҳволда эмаслигидан далолат беради.
Ўқитувчилар асарда тасвирланган воқеа-ҳодисаларни ҳаётдан 
к¢чирилган нусхадан фарқлашга ўргатиш устида иш олиб боришини акс 
эттирганлар; айрим ўқитучвчилар ҳиссий-тимсолли идрок ва фикрлаш 
фаолиятига эътибор берадилар; уларнинг кўпчилиги парча устидаги ишлар 
якунида ¢қитувчининг хулоса с¢зига ўрин ажратади. 
Китобхон ўқишдан уч хил мақсадни кўзлайди: 1) билиш учун ўқийди, 
2) бажара олиш учун ўқийди, 3) завқ олиш учун ўқийди. Буларнинг 
биринчиси маърифий, иккинчиси ақлий-иродавий, учинчиси эстетик 
мақсадни кўзда тутади. Қайси мақсад билан ўқиш адабий материалга 
боғлиқ бўлса, шу мақсадга эришув ўқувчиларнинг китобхонлигига, билим 
ва ёш савиясига боғлиқдир. Шубҳасиз, ўқитувчи дарсдан кўзлаган ният 
ҳам ҳал қилувчи роль ўйнайди. Биз кузатган дарсларда бирор ўқитувчи 
адабий матндан эстетик самара олишни режалаштирмаган. Дарснинг 
мақсади деб матннинг ўзигина таъкидланган: "Абдулла Қаҳҳор" матни 
устида ишлаш, "Ғафур Ғулом" матнини ўқиш, "Кўк конверт" матни билан 
ишлаш ва ҳоказо. 
Аксарият ўқитувчилар матн устидаги ишларни мазмуни юзасидан 
саволларга жавоб олиш, мазмунини сўзлатиш билан якунлайдилар. 
Хоҳ умумтаълим мактабида бўлсин, хоҳ академик лицей ва касб-
ҳунар коллежида бўлсин муаллимлар шеърларни ўқувчиларга ўқитиб, рус 
тилига таржима қилдирадилар. Навбатдаги бутун бир дарс шеърни ёддан 


50 
айттириб сўрашга бағишланадики, бундай машғулотда эстетик самара 
эмас, шеърдан безиш кузатилади. Ўқувчилар шеърни ифодасиз, бетаъсир, 
ғуж-ғуж талаффуз хатолари билан, баъзан чалкашликларга йўл қўйиб 
айтсалар ҳам, ўқитувчи кўпинча уларни тўхтатмайди, тузатмайди ҳам. 
Шеър ўқиётган болага ўртоқлари қулоқ солмайди, эътибор бермайди. 
Бундай дарсда ўқитувчи ўқувчиларни ёмон баҳо қўйиш билан даҳшатга 
солади, шеърни сўраш билан қўрқитади, айни пайтда ушбу санъат 
асарининг завқ улашиш учун яратилганини унутиб қўяди, шоирнинг шеър 
ижод қилишидаги изтиробларини хаёлига келтирмайди, бинобарин, асар 
болалар маънавияти учун хизмат қилмайди. 
Т.Ф.Курдюмова ўқитувчиларнинг иш тажрибасидаги қуйидаги 
камчиликларга эътиборни алоҳида қаратади: 
-ўқувчиларнинг бадиий асар билан дастлабки танишувини дарснинг 
эмоционал марказига айлантира олмаслик, уларда кечинмалар уйғота 
билмаслик; 
-бадиий асар таҳлилида ўқувчиларнинг матн билан мулоқот 
усулларида бир хиллик ва сўзга етарли эътибор қаратмаслик; 
-асар билан танишув нима берганини таъкидловчи дарснинг ёрқин 
хотималанмаслиги
1

Баъзан дарсда асар бир-икки марта ¢қиб чиқилгач, образлари ҳақида, 
уларнинг характер хусусиятлари т¢ғрисидаги савол-жавобларга ¢тилади, 
лекин матнга бошқа қайтилмайди. Биз аниқлаган ушбу камчиликни 
В.А.Кан-Калик, В.И.Хазанларнинг қуйидаги хулосаларига уйғун келади: 
“Амалиётда дарснинг эстетик вазифалари ахлоқий-этик масалалар 
мажмуаси билан ҳамма вақт ҳам боғланавермайди. Айрим ўқитувчилар 
асарнинг эстетик жиҳатларига моҳирлик билан шўнғиб кетадилар, 
натижада ижтимоий-тарбиявий, яъни ахлоқий жиҳатларини етарли 
баҳоламайдилар, 
кенг 
маънода 
олганда 
дарснинг 
педагогик 
йўналганлигини эътибордан четда қолдирадилар; баъзи ўқитувчилар эса, 
аксинча, асарнинг бадиий қийматини очмасдан, дарсни дидактикага 
айлантирадилар”
2
. Шунинг учун таъкидлашимиз мумкинки, адабий 
материалларни ¢рганиш методикасини билмаслик дарсларнинг таълимий 
ва тарбиявий мақсадларини р¢ёбга чиқара олмасликдек жиддий 
нуқсонларга сабаб б¢лади. 
Т.Г.Браже методик қўлланмаларни амалиётга жорий этиш ҳақида 
гапириб шундай дейди: “Ўқитувчи амалий ечимлар асосига сингдирилган 
қонуниятлар ва принципларни англаб етган тақдирдагина методик 
қўлланмадан самарали фойдаланиши мумкин. Назарий англанмаган 
амалий ечимлар ўз ҳолича ҳамма вақт ҳам ўқитувчининг методик 
1
Курдюмова Т.Ф. Право выбора как гарантия творческих решений // Литература в школе. – 2004. № 12. – 
С. 29.
2
Кан-Калик В.А., Хазан В.И. Психолого-педагогические основы преподавания литературы в школе. – М.: 
Просвещение, 1988. – 4 с. 


51 
бойлигига 
органик 
равишда 
қўшилавермайди 
ва 
муваффақият 
келтирмайди. Агар ўқитувчи назарий позициядан туриб англаб етмаса, 
ҳатто бой ва қизиқарли тажриба ҳам “сандиққа тушиб кетиш” 
тенденциясига эга”
1

Адабий материаллар устидаги ишларни ташкил этишга даъват 
қилинган ўзбек тили ўқитувчиси ўзбек адабиётини ҳам, рус адабиётини 
ҳам яхши билиши, адабиёт ўқитиш методикаси билан қуролланган бўлиши 
керак. Адабиёт ўқитувчиси эгаллаши лозим бўлган билим ва малакалар 
тавсифи Р.Келдиёровнинг тадқиқот ишида
2
. атрофлича ёритилган.
Ўзбек тили ўқитувчилари адабий материалларни ўқитиш ишларини 
ташкил этишда мавжуд манбаларга: концепция, стандарт, дастур ва 
дарсликларнинг методик 
структурасига 
асосланадилар. Айниқса, 
дарсликнинг методик структураси маълум маънода йўл кўрсаткич 
вазифасини бажариши мумкин, чунки дарслик қолипидан четга 
чиқмайдиган ўқитувчи унинг савол ва топшириқлар тизимига эргашади. 
Илғор иш тажрибасига эга бўлган ўқитувчиларгина мавжуд қолипдан четга 
чиқиб ишлай оладилар. Лекин, ҳамонки, ўқитувчи концепция, стандарт, 
дастур ва дарсликлар билан иш кўрар экан, академик лицей ва касб-ҳунар 
коллежи учун адабий асар танлаб, ушбу матн устида мактабда 
қўлланадиган методика асосида иш олиб борар экан, шу ҳужжатларда 
қандай йўл-йўриқлар берилганини кўриб чиқиш зарурияти пайдо бўлиши 
турган гап. 
Русийзабон ўқувчи(талаба)ларга ўзбек адабиётини ўқитиш зарурлиги 
дастлабки расмий ҳужжат – концепция талабидир. Дастлабки лойиҳа 
Р.Йўлдошев томонидан тузилган. 1992 йили лойиҳа сифатида яратилган 
Рус мактабларида ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш концепцияси” 
лойиҳасининг иккинчи қисми
3
ўзбек адабиётини ўқитишга доир 
йўриқларни ифода этади. Бу ерда таъкидланишича, “Адабиёт ўқитиш 
қуйидаги шаклларда ва изчилликда амалга оширилади: изоҳли ўқиш, 
адабий ўқиш, адабиёт назарияси (тарихи). Ҳар бир босқич ўзига хос 
жиҳатлари билан ўзаро фарқланади, ўзига яраша иш усуллари билан 
ажралиб туради” (18-бет). “Бадиий асарларни ўқишга ўргатишда уларнинг 
табиатидан келиб чиқадиган ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олиниши 
зарур. Образли санъат асарларини “ўқишга” ўргатиш образларни кўз 
олдига келтира билишга ўргатиш демакдир. Бундай ўқишдан 
ўқувчиларнинг тасаввури бойийди” (19-бет). “Ўқувчи ўзбек тилидаги 
бадиий асарни ўқиш жараёнида матн мазмунини тушунишдан ташқари уни 
1
Браже Т.Г. Проблемы изучения русской литературы в IХ классе вечерней школы: Книга для учителя. – М.: 
Просвещение, 1986. – 8 с.
2
Келдиёров Р.А. Адабиёт дарслари самарадорлигини оширишнинг илмий-методик асослари (Ўқитувчи касбий-
маънавий фазилатлари асосида). Пед.фан.номз. ... дисс.автореферати. - Т., 2001. - 20 б.
3
Йўлдошев Р.А. Рус мактабларида ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш концепцияси (лойиҳа). - Т.: ЎзПФИТИ, 1992. –
17- 21- бетлар. 


52 
образли идрок этмоғи керак. Ифодали ўқиш асарни образли идрок этишга 
ёрдам беради. Ўқувчиларни асар матнидан образларни (манзараларни, 
картиналарни) кўра билишга ўргатиш, уларда ички кечинмалар уйғота 
билишга эришиш даркор” (19-бет.) “Ўқувчиларнинг тасаввурини 
кенгайтиришда уларни ўзбек тилидаги бадиий тасвир усуллари билан 
таништириб бориш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, рус адабиётини 
ўрганиш жараёнида ҳосил қилинган малакалар назарда тутилмоғи лозим” 
(20-бет). “Дастлаб бадиий асар мазмуни устида иш олиб борилади, сўнгра 
уни таҳлил этишга киришилади. Ўқувчининг диққати асар қаҳрамонига 
қаратилади. 5-синф ўқувчилари қаҳрамоннинг асосий фазилатларини 
кўрсатиш билан кифояланадилар. 8-синфдан бошлаб ҳикоя ёки парчадан 
келиб чиқиб унга кенгроқ тавсиф бериш талаб этилади” (20-бет). 
Маълум бўладики, концепция лойиҳасида адабий материаллар устида 
олиб бориладиган ишларнинг асосий йўналишлари (асар мазмуни устида 
ишлаш, уни таҳлил қилиш, асар қаҳрамонига тавсиф бериш) ўз аксини 
топган. Бу йўналишлар қуйидагилар учун имкон беради: асарни ифодали 

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling