Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети роза ниёзметова


Download 1.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/30
Sana09.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1182254
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30
Bog'liq
Metodik qollanma. R.Niyozmetova

умумлашмаларга кўтарила билишидир. Шунингдек, бадиий образни идрок 
этиш ўқувчида кечадиган мураккаб эмоционал-образли фикрлаш билан 
боғлиқ фаолият бўлиб, у фаол кечади. Аксинча, ўқувчи асарни рус тилига 
таржима қилиб ўқиганда, у ўзбек тилида сўзли бадиий фикрламайди. 
Матнни ўқиб, ўзбек тилидаги материалдан маълумот ола биладиган 
ёшлардагина шу тилда фикрлаш учун эҳтиёж туғилиши мумкин. 
Русийзабон ўқувчилар адабий матн мазмунини тушуниш мақсадида уни 
рус тилига таржима қилганда эмоционал-образли фикрлаш жараёни ҳам 
кечмайди, чунки бундай ўқиш жараёни ҳис-туйғулар уйғотмайди.
«Яхшигина адабий дид билан қуролланган ўқувчилар синфда 
ўрганилаётган бадиий асарни фаолроқ идрок этадилар, чуқурроқ тушуниб 
оладилар, ўқув материалининг ҳаммасини дурустроқ эсда олиб қоладилар. 
Яна улар адабий ҳодисаларни баҳолашда ва адабиётга бўлган ўз 
қарашларини баён этиш ва далиллашда мустақилроқ бўладилар»
3

«Боланинг адабий диди структураси катта ёшдагиларникига қараганда 
ўзгача, болаларда санъат асарини эмоционал идрок этиш ақлий жиҳатдан 
камроқ назорат қилинади, уларнинг ҳаётий ва китобхонлик тажрибаси ҳам 
катта эмас»
4

4
Кудряшов Н.И. Взаимосвязь методов обучения на уроках литературы: Пособие для учителя. - М.: 
Просвещение, 1981. - 8 с. 
1
Жўраев Т.С. Онг оқими ва тасвирийлик (М.М.Дўст, Ғ.Ҳотамов, О.Отахон асарлари асосида): 
Филол.фан.номз. ... дисс.автореферати. – Т., 1994. – 3 б. 
2
Молдавская Н.Д. Литературное развитие школьников в процессе обучения. – М.: Педагогика,
1976. – 28 с. 
3
Баевский В.С.Вопросы методики воспитания литературного вкуса на уроках литературы в старших 
классах. – АКД пед.наук. – М., 1965. – 3 с 
4
Ўша жойда. 6-бет.


33 
Ўқувчининг жонли таассуротлари, унинг ҳаётий тажрибаси – адабий 
асарнинг тўлақонли идрокини шакллантириш асоси деб ҳисоблаш жоиз. 
Матннинг кейинги таҳлиллари эстетик идрокни чуқурлаштиради, ўқувчи 
дунёқарашини, дидини, характерини шакллантиришга ёрдам беради.
Кузатишларимизга қараганда, қуйи синфлардаги русийзабон 
ўқувчилар лирик асарларни шеърий мисралар кўринишида ёзилгани, 
оҳанги ўзига ром этгани, ёд олишга, баъзан уни рус тилига таржима 
қилиш қулай бўлгани учун ёқтирадилар. Лекин улар шеърда инсон 
кечинмалари ўз аксини топганига аҳамият бермайдилар. Бундай 
кечинмалар юқори синфларда англанади, чунки бу даврда ёшларда севги 
орқали турли хил дардкашликлар пайдо бўлади. 
Бадиий тафаккурнинг асосий хусусияти унинг конкрет-ҳиссий 
заминдан ажралмаган, узоқлашмаган ҳолда кенг умумлаштиришга 
кўтарила олиш қобилиятидир. Бундай тафаккури ривожланаётган ўқувчи 
сўзли-бадиий образни бўлакдан бутунга қараб мукаммал идрок этади, 
ушбу жараёнда ёзувчи билан мулоқотда бўлиб, дилида унга нисбатан 
туғилаётган муносабатига сайқал бериб боради. Шундай қилиб, асар 
таҳлили жараёнида унда воқеликнинг оддий тасвири баён этилган деган 
дастлабки тушунча ўзгаради ва бадиий умумлашма тавсифи очилади.
Зеро, “...китобхоннинг мураккаб руҳий жараён бўлмиш идрок қилиш 
пайтида бадиий матндан келиб тушаётган “сигнал”ларга жавобан бутун 
ҳаётий тажрибасини “ҳаракатга кетиради”, уни даволайди. “Санъат 
оламида кундалик тасаввурлар ва ҳиссиётлар ўзаро бирлашиб кетади… 
Ана шу олам орқали шахснинг ғойибона, аста-секин ўз-ўзини билиш, ўз-
ўзини тарбиялаш, ўз-ўзини бунёд этиш жараёни кечади”
1
. Албатта, бу ерда 
ёзувчининг бутун маҳорати намоён бўлади.
Т.С.Жўраев бу жараённи кенгроқ тушунтириб беради: “80-90-йиллар 
насрининг янги қирралари шунда кўринадики, объектив олам, воқеа ва 
ҳодисалар, ташқи тасвир, қаҳрамон хатти-ҳаракатлари, уни ўраб турган 
муҳит ва шароит, замон ва макон энди тўғридан-тўғри бадиий тўқимага 
айлантирилмай, балки уларнинг инсон тасаввури, шуурига таъсири, 
қаҳрамоннинг унга онгли муносабати, яъни акс таъсир сифатида, таъсирга 
таъсир тарзида бадииятга айлантирилади... Акс эттириш жараёни аслида 
таъсир натижаси эмас, балки ўзаро таъсир натижасидир, яъни гўё бир-
бирига пешвоз келаётган жараёнлар натижасидир”
2

Н.Д.Молдавская адабий тайёргарлиги юқори бўлган шахс ҳақида 
гапирар экан
3
, унинг сўзли-бадиий образлар билан фикрлаш қобилияти қай 
даражада ривожланганлигини кўзда тутади. Бу хислат бошқа кўпгина 
фазилатлари қатори эстетик ва бадиий жиҳатдан ҳам камолотга етган 
1
Беленький Г.И. Приобщение к искусству слова. – М.: Просвещение, 1990. – 7 с. 
2
Жўраев Т.С. Онг оқими ва тасвирийлик (М.М.Дўст, Ғ.Ҳотамов, О.Отахон асарлари асосида): 
Филол.фан.номз. ... дисс.автореферати. – Т., 1994. – 3 б. 
3
Молдавская Н.Д. Литературное развитие школьников в процессе обучения. – М.: Педагогика,
1976. –28 с. 


34 
шахснинг характерли белгиларига киради. Бадиий тафаккурнинг асосий 
хусусияти конкрет ҳиссий заминдан узоқлашмаган ҳолда кенг 
умумлашмаларга кўтарила билишидир.
Буларнинг барчаси ўқувчиларнинг 
“…адабий ҳодисаларни баҳолашда ва адабиётга бўлган ўз қарашларини 
баён этиш ва далиллашда мустақилроқ” бўлишларига
4
кенгроқ 
имкониятлар яратади. 
Хуллас, матнни ўқиб, ўзбек тилидаги материалдан маълумот ола 
биладиган ёшлардагина шу тилда фикрлаш учун эҳтиёж туғилиши мумкин. 
Русийзабон ўқувчилар адабий матн мазмунини тушуниш мақсадида уни 
рус тилига таржима қилганда эмоционал-образли фикрлаш жараёни ҳам 
кечмайди, чунки бундай ўқиш жараёни ҳис-туйғулар уйғотмайди.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling