Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети роза ниёзметова


Download 1.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/30
Sana09.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1182254
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   30
Bog'liq
Metodik qollanma. R.Niyozmetova

ғазал, достон тушунчалари фақат Шарқ адабиётига хос эканлигини билиш 
ва ўз адабиёти тушунчалари билан таққослай олиш; ўзбек мумтоз 
адабиётининг шоҳ жанри - ғазал ҳақида фикр айта олиш; мумтоз ва 
замонавий ўзбек адабиётига хос бўлган адабий жанрларни фарқлай олиши, 
уларни ўз адабиёти жанрлари билан таққослай олиши (юқорида шу каби 
талаб бор эди, яъни такрор); 
Амалий малакалар: 5-6 бадиий матнни ёддан айта олиш; ўзбекча тез 
айтишлардан талаб даражасида (нафас олмасдан ким кўп айта олиш) 6-8 
тасини айта олиш; ўзбек адабиётига ҳурмат билан қарайдиган ва мустақил 
равишда ўзбекча бадиий асарлар ўқийдиган бўлиш; мумтоз асарлар учун 
тузилган луғатлардан фойдалана олиш; бунга унча зарурият бўлмайди, 
чунки мумтоз асарлар бу даражада ўрганилмайди – Р.Н.); матн юзасидан 
саволларга жавоб бера олиш мақсадга мувофиқдир” 
1

Эслатиш жоизки, “ўзбек классик адабиёти жанрлари (достон, шеърий 
ҳикоя, “саёҳатнома”лар) ва улардаги вазн, қофияланиш системаси, сюжет, 
композиция 
каби 
назарий 
масалалар 
ўргатилиши 
натижасида 
ўқувчиларнинг адабиёт ҳақидаги билим доираси янада кенгайтирилади”
2

Демак, таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактаблар 
ўқувчилари ўзбек халқ оғзаки ижодидан намуналар (ўзбек халқ қўшиқлари, 
1
Давлат таълим стандартига шарҳ. Ўзбек адабиёти (Таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактаблар учун): 
“Таълим тараққиёти” ахборотномаси: 1-махсус сон. - Т.: “Шарқ” нашриёт-матбаа концерни, 1999. - Б. 159-161 
2
Аҳмедов С. Адабиёт дарсларида эпик жанрларни ўрганиш: Адабиёт ўқитувчиларига ёрдам. – Т.: Ўқитувчи, 1986. – 
4 б. 


56 
ривоятлари, эртак, мақол, топишмоқ, тез айтиш ва ҳикмат, латифалар, 
бизнингча, энг мураккаби – достонлар) билан, ўзбек мумтоз адабиёти 
асарларидан намуналар (туюқ, қитъа, ғазал, достон) билан танишишлари 
кераклиги йўриқнинг минимал талабларига кирган. Бу ўринда адабий 
материалларни ўқиб-ўрганиш билан боғлиқ эгалланадиган билимлар
кўникма ва малакалар сираси ҳам максимал даражада кўрсатилган деб 
ҳисоблаш мумкин. Масалан, ўрганилган мумтоз адабиёт намуналари 
қаҳрамонларига ёзма ва оғзаки тавсиф бера олиши; ғазални ўз тушунчаси 
доирасида мустақил шарҳлай олиши; ғазаллардаги инсоний ва илоҳий 
муҳаббат талқинини ажрата олиши, улардаги ошиқ-маъшуқа образларини 
таққослай олиши; ўрганилган асарлар юзасидан иншо ёза олиши ва 
бошқалар. Кўриниб турибдики, бу талаблар ўзбек мактабларининг 
ўқувчилари эгаллаши лозим бўлган талабларга яқин туради. Бинобарин, 
таълим ўзбек ва рус тилларидан бошқа тилларда олиб бориладиган таълим 
муассасаларида ўзбек адабиётини ўқитиш мазмунини меъёрлаш учун 
мўлжалланган “Ўзбек адабиёти” ДТС шу таълим муассасалари ўқувчилари 
имкониятига мос келади. Лекин улар русийзабон ўқувчиларга нисбатан 
максимал даража ҳам, минимал даража ҳам бўла олмайди. Чунки адабий 
материаллар ўзбек тили дарслари таркибидагина ўрганилади. Ўқув 
режасида русийзабон ўқувчиларнинг бу даражада адабий тайёргарликка 
эга бўлишларини таъминлаши мумкин бўлган махсус адабиёт дарслари 
кўзда тутилмаган.
Бизнингча, таълим рус тилида олиб бориладиган академик лицей ва 
касб-ҳунар коллежлари учун мўлжалланган “Ўзбек тили” ДТС 
талабларини таълим рус тилида ва рус тилидан бошқа тилларда олиб 
бориладиган мактаблар учун яратилган ДТС лар асосида узлуксизлик ва 
узвийликка амал қилган ҳолда такомиллаштириш мақсадга мувофиқдир.
Миллий мактабларда рус адабиётини ¢қитишнинг умумий 
масалалари, рус б¢лмаганлар учун дарслик яратиш амалиёти А.А.Липаев, 
К.В.Мальцева, Е.Ф.Инфантьев, Л.А.Шейман ва бошқалар томонидан 
ёритилган. Бу ишларда дарсликларнинг таркибий компонентлари 
белгиланган: бадиий матнлардан ташқари ¢қув мақолалари, турли хил 
луғатлар, кенг тармоқланган савол ва топшириқлар тизими ва б.; бунда 
қуйидаги асосий принципларга риоя этиш тавия қилинган: адабий 
асарларни чуқур ¢йлаб текстуал ¢рганиш, ¢рганишнинг тарбиявий 
й¢налганлиги, ¢қув фанининг ¢зига хос хусусиятини ҳисобга олиш. 
Бугунги кунда узлуксиз ўзбек тили таълими тизимида адабий 
материалларни ўрганиш қай аҳволда эканлигининг дастлабки кўрсаткичи 
“Ўзбек тили” дарсликларида берилган парчалар ва шу парчалар юзасидан 
ўз ифодасини топган методик структурада, хусусан, савол ва 
топшириқларида яққол намоён бўлади. 


57 
Амалдаги 7-синф “Ўзбек тили” дарслигида
1

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling