Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети роза ниёзметова


Download 1.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/30
Sana09.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1182254
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   30
Bog'liq
Metodik qollanma. R.Niyozmetova

сарпойчанг каби сўзлар, айниқса, таржима қилиш қийин бўлган тақлидий 
1
Muhitdinova X., Ikromova N.T. O`qituvchi kitobi. Ta’lim rus tilida olib boriladigan maktablarning 8-sinfi uchun o`quv-uslubiy 
qo`llanma. - T.: Ilm-Ziyo, 2004. – 7 b. 
1
Йўлдошев Р., Тўхтамирзаев М., Рихсиева М., Ниёзметова Р. Ўзбек тили: Таълим рус тилида олиб бориладиган 
мактабларнинг 8-синфи учун дарслик. - Т.: Ўқитувчи, 2000. – 110 б. 


62 
сўзлар, айрим равишлар (қув-қув, хиппа, эс-эс, ғира-шира), тақлидий 
сўзлардан ясалган феъллар (чирқиллаб, милтираб, типирчиламоқ, 
пиқиллаб) ўз аксини топмаган. Булар ҳам, хусусан, қаҳрамоннинг руҳий 
ҳолатини ифода этадиган равишдош шаклидаги феъллар (чирқиллаб, 
милтираб) қўшимча мушкулликлардан далолат беради. 
Ўқитувчининг топшириғи билан ўқувчи Н. “Ҳақимни беринг” 
парчасини рус тилига таржима қилган. Парчанинг биринчи абзацини аввал 
айнан келтирамиз: 
Atrofni qorong’ilik bosdi. Yo’lchi jimjit ko’chada tanho aylanib yurib, 
boynikiga qaytdi. Odatda Mirzakarimboy o’tiradigan mehmonxonaning 
derazasidan chiroq yarqirar edi. Yo’lchi uy eshigini ochishi bilan ko’zlari 
boyning o’qraygan ko’zlari bilan uchrashdi. Lekin u loqaydlik bilan tiz cho’kdi. 
Ular bir-ikki daqiqa sukut qilib, bir-birlarining g’azabli ko’zlaridan ma’no 
qidirishdi. Mirzakarimboy yonboshdagi katta par yostiqni bir tomonga itarib 
tasbehni sandalga qo’ydi. 
Ана шу парчани рус тилига ўгиришда ўқувчи айни қаҳрамонларнинг 
муносабатини нотўғри англашга сабаб бўладиган хатоларга йўл қўйган. 
Чунончи, у “Lekin u loqaydlik bilan tiz cho’kdi” гапидаги “лоқайдлик” 
сўзини ташлаб кетган, “тиз чўкди” бирикмасини рус тилида “поклонился” 
деб ифодалаган. Натижада Йўлчининг Мирзакаримбойнинг олдига 
келгандаги руҳий ҳолати нотўғри англанган. Гўё Йўлчи қўрқув остида 
бўлган, шунинг учун Мирзакаримбойга таъзим бажо келтирган. Аслида 
Йўлчи лоқайд бўлган, яъни бирор бир қўрқувни ҳис этмаган ҳолда, 
дадиллик билан бой ҳузурига кириб келган. Воқеанинг ривожи ана шу 
руҳий ҳолат билан боғлиқ равишда содир бўлган. Асосий тафсилни 
(лоқайдлик билан) ташлаб кетганлик, бир нотўғри таржима (тиз чўкди – 
поклонился) матнни хато тушунишга олиб келган. 
Ўзбек тили дарсларида адабий материални фақат оддий ўқув матни 
сифатида қабул қилишга сабаб бўладиган омиллар кўп. Улардан бири 
ўқувчиларнинг ўзбек тилини, унинг лексик ва грамматик материалларини 
эгаллашда дастурдаги талаблар даражасидан орқада қолаётганликларидир. 
Ўзбек тили дарсларида давлат таълим стандарти талабларига кўра II-IV 
синфларда 700, V-IХ синфларда 1400 туб сўз ўрганилади. Бу сўзлар асосан 
оғзаки нутқда ишлатиладиган сўзлардир. Шеърлар, насрий асарлардан 
олинган парчалар, таржимаи ҳоллар китобий нутққа хос, услубий бўёқдор 
сўзларга бой. Бундай ҳолатлар ўқув юкламасининг ошириб юборилишига, 
ўқувчиларнинг таълимда зўриқишларига сабаб бўлади. 
Таълим рус тилидаги мактаблар, академик лицей ва касб-ҳунар 
коллежларининг ўзбек тили дарсларида ўқувчи(талаба)лар ўқув матнини 
ўқиш ва мазмунини тушуниш, ўзлаштиришга шу даражада одатланиб 
қоладиларки, бадиий асардан олинган парчани ҳам ўқув матни деб қабул 
қиладилар, ўқитувчи қўллаб келган ўқишга ўрганиш методикасидан андоза 


63 
олиб, ушбу парчани ҳам ўқиб, мазмунини тушуниш ва ўзлаштириш пайида 
бўладилар. 
Вилоят 
туманларида 
жойлашган 
мактабларнинг 
русийзабон 
ўқувчилари ўзбек тилини амалий билганликлари учун уларда матн 
мазмунини тушуниш билан боғлиқ қийинчиликлар йўқ даражада. Улар 
бадиий матнни идрок этишга ҳам қодирлар. Бу мактабларда бадиий 
асарлар устидаги ишларни ташкил этишда ўқитувчилар адабиёт ўқитиш 
методикасидан фойдаланадилар. Биринчидан, русийзабон ўқувчиларга 
ўзбек адабиётини ўқитишда ўзбек тили дарслари таркибида адабий 
материалларни ўрганиш методикасига мурожаат этиш керак, иккинчидан, 
бу жараёнда ўқувчиларда учрайдиган қийинчиликлар ҳисобга олиниши 
лозим. 
Таълим рус тилида олиб бориладиган мактаблар ўқувчиларининг 
ўзбек тилидаги бадиий асарларни деярли мутолаа қилмаслиги, том 
маънодаги китобхон эмаслиги, уларнинг адабий таълимини тўлиғича фақат 
ва фақат дарсликлар имкониятларига боғлиқ қилиб қўяди. Ёшларнинг 
ўзбек ёзувчи ва шоирларини билишлари, уларга ўзбек халқининг атоқли 
адиблари сифатида эъзоз кўрсатишлари, миллий маънавиятини ўз қалбига 
жо этишлари ёки булардан бебаҳра қолишлари, табиийки, дастур ва 
дарсликларга, уларда белгиланган таълим мазмунига боғлиқ бўлади. 
Методик адабиётларда, хусусан, А.А.Абдуллина, Глинтершчик, 
Н.Д.Молдавская, Қ.Йўлдошев, Т.Бобоев, М.Мирқосимова, С.Матжонов ва 
бошқа 
методист 
олимларнинг 
тадқиқот 
ишларида, 
методик 
қўлланмаларида 
ўқувчиларнинг 
адабий 
тайёргарлигидаги 
баъзи 
аниқланган камчиликлар айтиб ўтилган.
¡қувчи(талаба)ларга адабиёт ўқитишнинг психологик, педагогик ва 
методик (методологик) асослари таълим рус тилида олиб бориладиган 
умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар 
коллежларининг ўзбек тили дарс(машғулот)ларида адабий материалларни 
ўрганиш методикаси қайси йўналишларда бориши кераклиги ҳақида 
умумий тушунчага, хулосага келиш, айрим фаразларни илгари суриш 
имконини берди. Бундан ташқари, умуман мактабда адабиётни ўрганиш 
амалиётида шу вақтга қадар аниқланган ютук ва камчиликлар, 
ўқувчиларнинг нимага одатланганликлари ва бошқа бир қатор масалалар 
ойдинлашди. Шунга қарамай ана шу тўхтамлар, ютуқ ва камчиликларни 
кўзда 
тутган 
ҳолда, 
муайян 
нуқтаи 
назардан 
русийзабон 
ўқувчи(талаба)ларнинг ўзбек тилидаги адабий материалларни ўқиб 
ўрганишлари қай ҳолатда эканлиги таҳлилига ўтишимиз мумкин бўлади. 
Бунинг муҳимлиги шундаки, ҳақиқий аҳволни билмасдан туриб уни 
ўнглаш, узлуксиз адабий таълимни яхшилаш, янгидан ишлаб чиқиш ва 
бошқа шу каби режалар хусусида фикр юритиш ноаниқликка 
асосланишдан бошқа нарса бўла олмайди. 


64 
А.А.Абдуллинанинг таъкидловчи тажриба-синов маълумотларига 
қараганда, болаларда бадиий образларни қайтадан яратиш малакасининг 
ривожланишидаги мавжуд даража етарли эмас деб ҳисоблаш учун асос 
берди. Бу хусусда А.А.Абдулина аниқлаган қуйидаги сабабларни ҳам 
бизнинг ҳолатга тўлиқ татбиқ этилиши мумкинлигини кўрсатди:

болаларнинг ¢қиш жараёнида ¢зларида мавжуд б¢лган 
тасаввурларини жалб эта олмасликлари; 
- ¢қиш жараёнида образларни идрок этишнинг етарлича мақсад сари 
қаратилмаганлиги; 
- тилнинг образли воситаларидан етарлича фойдалана олмаслик; 
- ¢қилганларга нисбатан намоён этиладиган эмоционал соҳанинг 
ривожланмаганлиги
1

Биз ўзимиз олиб борган кузатишлар орқали қуйидаги камчиликларни 
ҳам аниқладик: 
-бадиий матндаги шарқона муомала сўзлари (ўргилай,...); 
-шарқона муомала одоби туфайли асар қаҳрамонларидаги русийзабон 
ўқувчиларнинг тасаввурига сиғмайдиган хатти-ҳаракатлари;... 
А.А.Абдуллина амалга оширган назорат ишлари унга адабий 
тайёргарлигига кўра ўқувчиларни уч гуруҳга ажратиш имконини берган
2

Малакаси паст бўлган ўқувчилар гуруҳига (40%) ҳикояда 
тасвирланганларнинг ташқи томонларини оддий репродукция даражасида 
қайта ифода этадиганлар киритилган. Уларинг тасаввурида яхлит образ 
пайдо бўлмайди, ушбу гуруҳга хос чизгиларни охирига етказиб чизиш, хоҳ 
бутун картинани бўлсин, хоҳ унинг айрим тафсилларини бўлсин, 
аниқлашдаги ноаниқликлар. Бу гуруҳ ўқувчиларга образли мазмунни 
тушунчавий планга кўчириш: табиат ҳодисаларининг айрим аломатларини 
ўзаро алоқасидан ташқарида санаш тавсифлидир. Шунингдек матннинг 
ўқувчиларга бўш таъсири, яхлит идрок этилган картинани тасвирлай 
билмаслик, тасвирланаётганларга нисбатан эмоционал муносабатнинг 
йўқлиги кузатилди. 
Бадиий образларни қайта яратиш малакаси ўрта даражада бўлган 
гуруҳ (32%) табиат манзараларини етарли даражада тўлиқ қайта ифодалай 
олмаслиги билан фарқланади. Ўқувчилар тасвирнинг бирор бир қисмини, 
айрим образли унсурларни қабул қиладилар, лекин улар ўртасидаги 
боғланишларни пайқамайдилар. Уларга бадиий воситаларга сайлаб 
муносабатда бўлиш, “ҳамдардликнинг қисман юзага келиши” хосдир. 
Учинчи гуруҳга киритилган ўқувчиларга (28%) бадиий образларни 
қайта яратиш малакасининг нисбатан шаклланганлиги хосдир. Уларнинг 
тасаввурида асарда чизилган табиатнинг умумлашган бадиий тасвири 
1
Абдуллина А.А. Формирование умения воссоздавать художественные образы в процессе чтения 
литературных произведений (1-3 классы): Автореф.канд.дисс... пед.наук. - М., 1977. - 7 с. 
2
Ўша жойда 6-7-бетлар. 


65 
ўзига тегишли конкрет тафсиллари балан бирга пайдо бўлади. Ёзувчи 
табиатни тасвирлаш учун фойдаланаётган бадиий воситалар болалар учун 
тушунарли, яъни улар томонидан эмоционал идрок этилади, образли 
тасаввур уйғотади. Болалар табиат манзарасини тасвирлаш учун тасвирий-
ифодали воситалардан фойдаланадилар, муаллиф ифодалаган ҳис-
туйғуларга чўмадилар, ўқилганларга баҳо берадилар.
Амалиётда дарснинг эстетик вазифалари ахлоқий-этик масалалар 
мажмуаси билан ҳамма вақт ҳам боғланавермайди. Айрим ўқитувчилар 
асарнинг эстетик жиҳатларига моҳирлик билан шўнғиб кетадилар, 
натижада ижтимоий-тарбиявий, яъни ахлоқий жиҳатларини етарли 
баҳоламайдилар, 
кенг 
маънода 
олганда 
дарснинг 
педагогик 
йўналганлигини эътибордан четда қолдирадилар; баъзи ўқитувчилар эса, 
аксинча, асарнинг бадиий қийматини очмасдан, дарсни дидактикага 
айлантирадилар
1

Узлуксиз таълим тизимида адабий материалларни ўқиб-ўрганишнинг 
талаб даражасида эмаслиги, бир томондан, ўзбек тили ўқитувчиларининг 
қўлларида методик қўлланмаларнинг йўқлиги туфайли содир бўлаётган 
бўлса, иккинчи томондан, дастур талабларининг дарсликларда ўз аксини 
етарлича топмаётганлигида, уларнинг адабий матнларни ўрганишга доир 
методик структураси камчиликлардан холи эмаслигида кўринади.
Ҳозиргача мавжуд бўлган дастур, дарслик ва ўқув қўлланмалари 
таҳлили қуйидаги хулосаларни чиқаришга имкон беради:
- Ўқувчиларда билим олишга қизиқишлар уйғотувчи манба ҳеч 
шубҳасиз китоб, биринчи навбатда дарсликдир. Афсуски, ўзбек 
адабиётидан 
махсус 
дарсликнинг 
мавжуд 
эмаслиги 
ана 
шу 
қизиқишларнинг шаклланиши ва ривожланиши йўлидаги биринчи тўсиқ 
бўлиб келмоқда; 
- VII-Х синфлар "Ўзбек тили" дарсликларидаги бадиий материаллар 
(таржимаи ҳоллар, шеърий ва насрий асарлар ва улардан олинган 
парчалар) педагогик-дидактик талабларга кўпинча жавоб бермайди 
(лексик, грамматик мураккабликлар, "ноқулай" ибора ва грамматик 
конструкциялар, матнларнинг адаптация қилинмаслиги в.б.). 
Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда узлуксиз таълим тизимида 
русийзабон ўқувчи (талаба)ларга ўзбек адабиёти материалларини ўргатиш 
мазмунини белгилаш ва унинг методикасини ишлаб чиқишда муайян 
ютуқлар қўлга киритилган: 
- умумий ўрта таълим босқичи учун яратилган “Ўзбек тили” дастури 
ва дарсликларида адабий материаллар ўз аксини топган; 
- бу материалларнинг аксарият қисми сара бадиий асарлардан олинган 
парчалардир. 
1
Кан-Калик В.А., Хазан В.И. Психолого-педагогические основы преподавания литературы в школе. – М.: 
Просвещение, 1988. – 4 с. 


66 
Айни пайтда концепция, стандарт, “Ўзбек тили” дастур ва 
дарсликлари, методик қўлланмаларида қуйидаги каби камчиликлар ҳам 
мавжуд: 
-VIII ва IХ синфлар “Ўзбек тили” дарсликларида қуйи синфлар 
дарсликларига қараганда адабий материалларга, айниқса, насрий асарларга 
эътибор камайган; 
-академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун яратилган “Ўзбек 
тили” дастурида адабий материаллар кўрсатилмаган; 
-умумтаълим мактаби ҳамда академик лицей ва касб-ҳунар 
коллежларида адабий материалларни тақдим этишда узилишлар, такрорлар 
кўзга ташланади, узвийликка етарли эътибор берилмаган; 
-“Ўзбек тили” дарсликларининг методик структурасида адабий 
материалларни асосан илмий мақола типидаги ўқув матнларини ўқиш 
билан боғлиқ методика асосида ўрганиш жорий этилган, савол ва 
топшириқлар ҳам шунга қаратилганки, булар адабий ўқишдан йироқдир; 
-русийзабон ўқувчиларга адабий материалларни ўргатиш методикаси 
ишланмаганлиги ўқитувчиларнинг назарий тайёргарлигида ҳам, бадиий 
матнларни ўрганиш дарслари самарадорлигида ҳам салбий томондан акс 
этмоқда; 
-узлуксиз 
адабий таълим тизимига доир ўқув адабиётлари 
мажмуасида адабий материалларни ўқиб-ўрганишга доир йўл-йўриқлар 
деярли ўз аксини топмаган, шу боисдан “Ўзбек тили” ДТСи, дастури ва 
дарсликлари қайта кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқдир.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling