Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети роза ниёзметова


Download 1.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/30
Sana09.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1182254
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   30
Bog'liq
Metodik qollanma. R.Niyozmetova

 
2-БОБ.
АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ ВА КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИНИНГ РУС 
ГУРУҲЛАРИДА ЎЗБЕК ТИЛИДАГИ АДАБИЙ МАТЕРИАЛЛАРНИ 
ЎРГАНИШ МЕТОДИКАСИ
2.1. Узлуксиз таълим тизимида адабий материалларни 
ўрганишга доир ёндашувлар, принциплар ва асосий 
йўналишлар 
 
Бадиий асарларни ўқувчи (талаба)ларнинг идрок этиш муаммолари 
бўйича ўтказилган назарий таҳлил ҳамда ёшларнинг қайта яратувчилик 
тасаввурларини ривожлантириш шарт-шароитларини аниқлаш натижасида 
бир қатор муҳим методик хулосалар чиқардик, идрок билан боғлиқ 
психологик асосларни аниқлаб олдик. Адабий материал устида олиб 
борилаётган ишларнинг бугунги ҳолатига ана шу психологик асослар 
нуқтаи назаридан ёндашиб баҳо бердик. Энди адабиёт ўқитиш 


77 
методикасида бадиий асарларни ўрганишга доир қандай ёндашув ва 
принциплар борлигини кўриб чиқамиз. Ушбу ёндашув ва принциплар 
узлуксиз таълим тизимида умуман, таълим рус тилида олиб бориладиган 
академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида хусусан адабий 
материалларни ўрганиш мазмуни ва методларини ишлаб чиқиш учун 
йўналиш сифатида ажратилиши лозим. 
Узлуксиз адабий таълимнинг бугунги ҳолатини ўрганишдан 
чиқарилган хулосалардан кўриниб турибдики, ўзбек тили дарс 
(машғулот)лари таркибида бадиий асарлар ёки улардан олинган парчалар 
устида қандай ишлаш кераклиги ҳақида ўқитувчилар ҳам, русийзабон 
ўқувчилар ҳам аниқ тасаввурга, шунингдек, дастурий кўрсатмаларга эга 
эмаслар. Шундай бўлгач, таълим рус тилида олиб бориладиган мактаблар, 
академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўзбек адабиётини ўқитиш 
мақсади, вазифалари, методикасига йўналиш бера оладиган ёндашув ва 
принципларни ажратиш зарурияти туғилди. 
Ўқув фанини ўқитишда кўзда тутилиши лозим бўлган принциплардан 
бири асосий мақсадни белгилаш ва уни деталлаштириш принципидир. 
Ўзбек тили дарс (машғулот)ларида ўқув матнлари икки хил мақсад учун 
хизмат қилади: 1) ўқувчи (талаба)ларни ўқишга, яъни ўзбек тилидаги 
матнни ўқиб ундан ахборот олишга ўргатиш; 2) нутқ ўстириш. Ўзбек тили 
ўқитувчиси бадиий матнни русийзабон ўқувчи (талаба)га ўқитиб, 
мазмунини ўзлаштириш юзасидангина иш олиб борар экан, бунда у 
матндаги ахборотни қўлга киритишни матн устида ишлашнинг асосий 
мақсадига айлантиради. Адабий материал шунчаки ўқув матни эмас. 
Шунинг учун ҳам ўқишга (матнни тўғри, мазмунини тушуниб ўқишга) 
ўргатиш мақсадининг ўзи адабий асарни ўқиб-ўрганишнинг асосий 
мақсади бўла олмайди. Бугунги кунда ўқитувчи кўзлаган мақсад билан 
бадиий матндан кўзда тутилган мақсад ўртасида ўзаро уйғунлик мавжуд 
дея олмаймиз. Шунга кўра ҳам ўқув матни билан бадиий матнни фарқлаб 
ўқиб-ўрганиш принципига амал қилиш ана шу уйғунликни юзага 
келтириш омили бўла олади.
Методист олима М.С.Тесемницина илмийлик, таълимни ҳаёт билан 
боғлаш, мунтазамлилик, изчиллик, савияга мослик, ўқишга ижобий 
муносабатни рағбатлантириш, ўқувчидаги онглилик, фаоллик ва 
мустақиллик, бутун синф, гуруҳ билан олиб бориладиган ва якка 
тартибдаги иш шаклларини оптимал бирлаштириш каби принципларни 
изоҳлайди
1
.
Буларнинг ёнида умумдидактик талабларнинг ҳам мавжудлигини 
эслаш керак бўлади. Уларга ўргатувчи, тарбияловчи ва ривожлантирувчи 
таълим бирлигини амалга ошириш, ўқувчиларнинг фикрлаш ва ижодий 
фаоллигини 
рағбатлантириш, 
адабий 
таълимга 
ёрдам 
бериш, 
1
Уроки русского языка и литературы в национальной школе: Раздел I. Современные требования к уроку: 
М.С.Тесемницина. Под ред. З.С.Смелковой. – Л.: Просвещение. Ленинградское отделение, 1986. – 14-20 с. 


78 
ўқувчиларнинг эстетик ва эмоционал ривожланишига кўмаклашиш ва 
бошқа (Ф.И.Коровкин, Е.В.Квитковский, В.Н.Федорова, Т.И.Шамова ва б.) 
талабларни киритиш мумкин. Алоҳида, қўшимча талабларга эса иккала (ўз 
ва ўрганилаётган) адабиёт курсларининг ўзаро боғланишини амалга 
ошириш; адабиётларнинг ўзаро таъсирини очиб берадиган материалларни 
жалб этиш; ўқувчиларнинг нутқини ўстиришга диққатни чуқурроқ 
қаратиш; дарсликда луғат ишига доир мақсад сари йўналтирилган 
тизимнинг мавжудлиги (фаол ўзлаштиришга қаратилган лексикани 
минимумлаштириш, фаол ва пассив ўзлаштириш учун мўлжалланган 
сўзларни киритишни фарқлаш, лексик топшириқлар) ва б. мансуб бўлади
2

Таълим ва тарбия бирлиги принципига кўра “Ўзбек адабиёти” 

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling