Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети роза ниёзметова
Download 1.45 Mb. Pdf ko'rish
|
Metodik qollanma. R.Niyozmetova
тадқиқ этиш) методи.
2. Таҳлил этиш-талқин қилиш методи. 3. Синтезлаш (бирлаштириш) методи 1 . Ижодий ўқиш методига “Адабиёт ўқитиш методикаси” китобида ҳам кенг ўрин ажратилган 2 . Бадиий асарни ўқишда илмий, публицистик, ўқув матнини ўқишдан фарқли ўлароқ сўзга, жумлага, ритмга катта эътибор берилади. Бундай ўқиш ўқувчининг қайта яратиш фаолиятини, ижодий тасаввурини 1 Кудряшов Н.И. Взаимосвязь методов обучения на уроках литературы: Пособие для учителя. - М.: Просвещение, 1981. - 6 с. 2 Кудряшов Н.И. Номи кўрсатилган китоб. 11-бет. 1 Ўша жойда 17-18-бетлар. 2 Зуннунов А. ва б. Адабиёт ўқитиш методикаси: Педагогика олий ўқув юртлари ва адабиёт факультетлари талабалари учун қўлланма. – Т.: Ўқитувчи, 1992. 84 (хаёлотини) уйғотади, уни образли фикрлашга ундайди, ҳис-туйғуларини жонлантиради, жунбушга келтиради. Табиийки, асарлар жанри (эртак, ҳикоя, топишмоқ, ғазал, масал...) га қараб ҳар хил ўқилади. Ижодий ўқишнинг ўзига хослиги айни бадиий идрокни, бадиий кечинмаларни фаоллаштиришда, санъат воситалари ёрдамида бадиий мойилликлар ва қобилиятларни шакллантиришда яққол кўринади. Ижодий идрок этиш (ижодий ўқиш) методи адабиёт ўқитиш методикасида янгилик эмас. Ўзбек мактабларининг адабиёт дарсларида ўқитувчининг ифодали ўқишига, бадиий сўз усталарининг ўқишига, пьесалардан айрим саҳналарни актёрларнинг ўқишига (магнит ёзуви орқали, радио- ва телеэшиттиришларда) тез-тез мурожаат этиб турилади. Янгилик жиҳати шундаки, Н.И.Кудряшов ҳам, “Адабиёт ўқитиш методикаси” муаллифлари ҳам бу метод таркибига қуйидаги иш усулларини киритадилар: ўқувчиларни ифодали ўқишга ўргатиш, ўқитувчининг бадиий матнни шарҳлаб ўқиши (изоҳли ўқиш) ҳамда уларнинг асарни тўғри ва имкон қадар янада чуқурроқ, эмоционал идрок этишларини таъминлаш мақсадини кўзда тутувчи сўзи; ўқилган асардан ўқувчиларнинг бевосита олган таассуротларини чуқурлаштириш мақсадига эга бўлган ва уларнинг диққатини унинг муҳим ғоявий ва бадиий хусусиятлари сари йўналтирадиган суҳбат ёки бевосита ўқилган асардан келиб чиқадиган бирор – бадиий, ахлоқий, ижтимоий-сиёсий – муаммо қўйиш; асар ўрганилгандан кейин ўқувчиларнинг асарни тадқиқ этиш жараёнида тўйинган бадиий кечинмаларини фаоллаштириш мақсадини кўзда тутувчи ўқитувчининг сўзи ёки суҳбат 3 . Кўриниб турибдики, бадиий матн устидаги барча иш турлари ижодий ўқиш методи остида ягона тизимга бирлаштирилган. Бугунги кунда айрим дидактлар бу каби ҳолатларни “дарсни ижодий ташкил этиш” бирикмаси орқали ҳам ифодаламоқдалар. Лекин юқоридаги усуллар сирасида яна бир неча усулни ўз ичига қамраб олиши мумкин бўлгани ҳам бор. Бу асарни изоҳли ўқиш усулидир. Назаримизда, бадиий матнни ўқиш босқичи биргина усул тариқасида ажратилмаслиги керак. Бу ерда парчани ўқиш, сўз билан ёки иллюстратив расм чизиш, қаҳрамонларга тавсиф бериш, асар тили устида ишлаш кабилар алоҳида усуллар тизимини ташкил этиши мумкин. Бугунги кунда дарсларда “Ўзбек тили” дарсликларига кирган, қўшиқ қилиб куйланадиган шеърлар асосида яратилган видеокассеталардан кенг фойдаланилмоқда. Масалан, “Мен нечун севаман Ўзбекистонни” қўшиғи асосида шундай кассета тайёрланган. Шунингдек, дарсларга 3 Кудряшов Н.И. Взаимосвязь методов обучения на уроках литературы: Пособие для учителя. - М.: Просвещение, 1981. - 60 с. Зуннунов А. ва б. Адабиёт ўқитиш методикаси: Педагогика олий ўқув юртлари ва адабиёт факультетлари талабалари учун қўлланма. – Т.: Ўқитувчи, 1992. – 66-67- бетлар. 85 радиопостановкалар олиб кириш имкониятлари ҳам мавжуд. Булар ижодий ташкил этиладиган дарсларни яна ҳам бой ва сермазмун қилади. Бирор шоир лирикаси ўрганиладиган бўлса, эмоционал туйғуларга тўлиб тошиш, бадиий кечинмалар бойлигига эришиш зарурияти ижодий ўқиш методини қўллашга ундайди. Бунга шеърни ўқитувчининг ўқиши, магнит ёзувларидан фойдаланиш, ўқитувчининг ҳаяжонли кириш сўзи, суҳбати орқали эришилади. Булар бадиий идрокни рағбатлантиради. Е.Н.Ильин адабий таълим мазмуни ва методларида, бир томондан, ўқувчи эҳтиёжларини, иккинчи томондан, таълимнинг долзарб муаммоларини қамраб олган ҳолда маънавий контакт (яқинлик) методи моҳиятини доира орқали бирлаштирилган қуйидаги чизмада кўзда тутувчи жиҳатлар тарзида акс эттиради 1 : Русийзабон ўқувчи ўзбек адабиёти намуналарини ўқир экан, ўзи учун маънавий-ахлоқий яқинлик топа билиши, шу яқинлик орқали асар қаҳрамонларини севиб қолиши, уларни тушуниши, дардларига шерик бўлиши, ўзи қалбига олиб кириши, ўз яқин кишиларига кўмак бериш ҳиссини туйиши кўзда тутилади. Ичига олиб кўрсатилган унсурларни бирлаштирувчи д о и р а марказидан таянч бош принцип – билимларни инсонпарварлаштириш принципи жой олган. Ушбу принцип танланадиган асарга ҳам, таълим оладиган ўқувчига ҳам бирдай тааллуқли. Асар тўғри танланмас экан, таълим жараёнини инсонпарварлаштириш ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас. 1 Ильин Е.Н. “Минувших дней итоги...”. Педагогический перекресток: школа, дети, общество. – Л.: Лениздат, 1991. – 10-11 с. Севиш Тушуниш Дардкашлик Қабул қилиш Кўмак Билим беришни инсонпарварлаштириш принципи Оқилу доно инсон, унинг қалби Маънавий контакт методи Мавзуни танлаш Китоб Ўқувчи Дарс санъат ҳодисаси сифатида Билимларни танлаш 86 Чизмадан аён бўлишича, билимларни инсонпарварлаштириш принципи асосан оқил ва доно инсонга, унинг қалбига қаратилади. Айниқса, компьютер ўйинлари ёш қалбларни дағаллаштираётган бугунги кунда комил инсонни тарбиялаш имконини берадиган адабий материаллар, таълим методларидан муҳим ва масъулиятли вазифаларни ҳал этиш воситаси бўла олиш кутилади. Маънавий яқинлик методи қўлланганда, дарс санъат ҳодисаси сифатига эга бўла боради. Методист олима М.Мирқосимова таъкидлаганидек, “...ўқиш давомида ижодкор яратган тафаккур тарзи англанади, ўзлаштирилади, муҳокама қилинади, китобхон кўз ўнгида яратилган поэтик манзара ёки ҳолат ҳам ташқи, ҳам ички ҳаракатлар, туйғулар орқали идрок этилади, ҳис қилинади, Ўша таъсирчан манзарани яратишда шоир ё ёзувчи қўллаган тасвир воситаларига сиртдан аҳамият берилмайди, асосий эътибор ўқиш жараёнида мазмунга, образнинг ички маъноларига жалб этилади” 1 . Г.И.Саранцевнинг кўрсатишича, бугунги кунда ўқув фанини ўқитиш методикаси зиммасида қатор вазифалар мавжуд. Булар: «методологик, башорат қилиш, изоҳлаш (тушунтириш), тасвирлаш, тизимга солиш, таълимий, эвристик, эстетик, амалий, меъёрий ва баҳолаш вазифалари» 1 . Эвристик вазифа таълимнинг ижодий томонини очишга ёрдам беради. Тизимга солиш вазифаси таълим методлари ва усуллари орасидаги алоқалар, боғланишларни аниқлашда кўринади. Муаллифнинг фикрича, “Ўқувчини ривожлантириш – билимларини кўпайтириш эмас. Ривожланиш - ўқув-билув руҳий жараёнларининг шаклланишидир» 2 . Шунга кўра ҳам, адабий материалларни ўрганишда, бир томондан, ижодий иш турларига, иккинчи томондан, талабаларнинг мустақил мутолаа билан боғлиқ руҳий сифатларини ривожлантиришга, адабий тайёргарлик даражасини ошириб боришга устувор аҳамият бериш мақсадга мувофиқдир. “Ìåòîäèêà ïðåïîäàâàíèÿ ðóññêîé ëèòературы â íàöèîíàëüíîé øêîëå” қўлланмасида таъкидланадики, рус мактабида ҳам, миллий мактабда ҳам рус адабиётини ўқитишнинг асосий методлари умумийлигича қолади. (Биз 1 Мирқосимова М. Ўқувчиларда адабий таҳлил малакасини шакллантириш ва такомиллаштири асослари. –Т.: Фан, 2006. - 18 б. 1 Саранцев Г.И. Методическая подготовка будущего учителя в современных условиях // Педагогика. Научно- методический журнал. – 2006. - № 7. – С. 62-68. 2 Ўша жойда 63 бет. 87 бу фикрни таълим рус тилида олиб бориладиган мактабларда, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида рус адабиётини ва ўзбек тили дарслари таркибида ўзбек адабиёти намуналарини ўрганишга нисбатан маълум маънода қабул қилишимиз мумкин.) Буларга қуйидагилар киритилади: Download 1.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling