Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети роза ниёзметова


Download 1.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/30
Sana09.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1182254
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   30
Bog'liq
Metodik qollanma. R.Niyozmetova

давлат таълим стандартида
3
белгиланган мақсад – “маънавий дунёси 
бой, ўзбек халқининг ахлоқий қадриятларини биладиган, шу боис, 
ўзбекларни чуқурроқ англайдиган қалби уйғоқ ўзбекистонликни 
тарбиялаш” – асосий мақсад эмас, балки таълим ва тарбия билан боғлиқ 
икки асосий мақсаднинг бири, лекин адабий таълимдан кейингиси 
саналади. Адабий матнни тўғри ўқий олмаган, образли ифодаларни 
тушунмаган ўқувчининг ундан тарбия топиши кутилганидек бўлмаслиги 
аниқ. Лекин адабий материални ўқиб ўрганишдан кўзланадиган асосий 
мақсад таълим ва тарбиядир. Адабий таълимни тарбиядан ажратиб 
бўлмайди. 
Методик адабиётларда белгиланишига кўра, муайян қонуниятлар,
принципларнинг ўзига хос иерархияси мавжуд. Булар:
1. Умумпедагогик принциплар. 
2. Умумметодик қонуният ва принциплар. 
3. Хусусий методика талаблари. 
4. Аниқ (алоҳида олинган) соҳага йўналтирилган принциплар. 
Умумпедагогик принципларга таълим билан тарбиянинг ўзаро 
алоқаси, тарбияга комплекс ёндашув, ўқув фани учун умумий ҳамда ўзига 
хос бўлган мақсадларни аниқлаш ва бошқалар мансуб бўлади. 
Методик адабиётларда белгиланишига кўра, муайян қонуниятлар ва 
принциплар иерархияси ҳамда уларга асосланган ечимлар мавжуд: «1) 
умумпедагогик (таълим ва тарбиянинг ўзаро алоқаси, тарбияга комплекс 
ёндашув, ўқув фани учун умумий ва ўзига хос бўлган мақсадларни 
аниқлаш ва бошқа шу кабилар); 2) умумметодик қонуниятлар ва 
принциплар (адабиёт ўқитишнинг конкрет мақсадларини белгилаб олиш
мактаб таҳлили принциплари, методлар тизими, адабий билимлар 
манбалари нисбати ва шу кабилар); 3) хусусий методик (айрим жанрларни 
ўрганиш хусусиятлари, ёзувчи биографиясини ўрганиш хусуиятлари, 
2
Ганженко М. Б. Проблема оптимизации методического аппарата учебника русской литературы для нац.школы.АКД 
пед.наук. – М., 1981. - 11 с. 
3
Давлат таълим стандартига шарҳ. Ўзбек адабиёти (Таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактаблар учун): 
“Таълим тараққиёти” ахборотномаси: 1-махсус сон. - Т.: “Шарқ” нашриёт-матбаа концерни, 1999. -Б. 158.


79 
курснинг йирик бўлимлари бўйича машғулотларнинг қурилиш 
хусусиятлари ва бошқалар); 4) конкрет методик (берилган асарни ўрганиш 
хусусиятлари, ушбу дарснинг машғулотлар тизимидаги характери ва 
бошқалар). Ушбу қонуниятлар ва принципларнинг ҳаммаси конкрет 
фаолиятда ўқувчиларга адабиёт орқали ажралмас, ягона таълим ва тарбия 
бериш жараёнига қўшилиб кетган ҳолда биргаликда амал қилади»
1
.
Умумметодик қонуниятлар ва принциплар сифатида эса адабиёт 
ўқитишнинг аниқ мақсадларини белгилаб олиш, таълимнинг турли 
босқичларида адабий асарни таҳлил қилиш принциплари, адабий 
машғулотни ташкил этиш ва бадиий асарни таҳлил қилишга оид методлар 
тизими ва шу кабиларни кўрсатиш мумкин.
Хусусий методик қонуниятлар ва принципларга эса алоҳида олинган 
бир ижодкор ёки унинг асарини, айрим жанрларни, ёзувчи биографиясини 
ўрганишдаги ўзига хосликлар, курснинг йирик бўлимлари бўйича 
машғулотларнинг қурилиш хусусиятлари ва бошқалар киритилиши 
мумкин. 
Алоҳида олинган бир ижодкорнинг таржимаи ҳолини ўрганиш, унинг 
битта аниқ асарни таҳлил қилиш, унга доир адабий машғулотни ташкил 
этиш билан боғлиқ бўлган ишлар конкрет методик принципларни ташкил 
этади
2
.
Адабий материал устида олиб бориладиган ишларнинг асосий 
йўналиши таълим ва тарбия бирлигига таянишни талаб қилади. Аслида 
яхши бадиий асар (ёки бадиий матн)нинг ўзиёқ таълим беришдан ташқари, 
катта тарбиявий кучга ҳам эга бўлади. Бадиий асарни ўқиш жараёнида 
талабаларнинг маърифий билими кенгаяди, нутқи ўсади, эстетик 
завқланиш юзага келади, бадиий дид ривож топади. Бунинг устига 
матндаги тасвир объектига нисбатан унинг шахсий-эмоционал муносабати 
ҳам юзага чиқади. 
Ўзбек тили машғулотларида адабий материалларни ўрганишнинг ҳар 
бир босқичидан кўзланадиган мақсадлар ҳам мавжуд. Булар сирасига 
русийзабон талабаларни бадиий матнни тўлиқ ва чуқур тушунган ҳолда 
идрок этишга тайёрлаш, мўъжаз парча асосида уларда эстетик завқ 
уйғотиш, ёшларни адабий матнни ифодали ўқишга ўргатиш, асарнинг 
таълимий ва тарбиявий таъсирини ошириш ниятида уни таҳлил қилиш ва 
бошқалар киради.
Баъзи хусусий мақсадлар адабий материалларни танлашга ҳам ўз 
таъсирини ўтказади. Масалан, ифодали ўқиш хусусий мақсад саналади. 
Лекин адабий материал танлашда унинг ифодалилик жиҳати таълим 
мазмунини белгилашга йўналтирувчи тус беради. 
1
Браже Т.Г. Проблемы изучения русской литературы в IХ классе вечерней школы: Книга для учителя. – М.: 
Просвещение, 1986. – 8 с. 
2
Бу ҳақда қаранг:
 
Браже Т.Г. Проблемы изучения русской литературы в IХ классе вечерней школы: Книга для 
учителя. – М.: Просвещение, 1986. – 8 с. 


80 
Табиийки, хусусий мақсадларни амалга ошириш зарурияти 
таълимнинг тегишли усулларини танлашни ҳам тақозо этади.
Асарнинг таълим-тарбиявий жиҳати инсонларнинг ўтмиш тажрибаси, 
ҳаёт тажрибасини бугунги кун мавқеидан туриб англаш ва хулосалар 
чиқаришда намоён бўлади. Шунга кўра ҳам бадиий асарга тарихийлик 
принципи нуқтаи назаридан ҳам муносабатда бўлиш талаб этилади. 
“Бадиий асарларнинг мазмунини ҳисобга олмасдан бир томонлама 
иллюстратив талқинлар тарафдорлари одатда тарихийлик принципига амал 
қилиш зарурлигига ишора қилишади. Лекин тарихийлик принципи, 
маълумки, у ёки бу асарни дунёга келтирган аниқ, тарихий реалияларни 
ёритишдан ташқари, унинг мазмунига, шунингдек, жамиятнинг кейинги 
тараққиётидаги асар ўйнаган объектив ролига бўлган қарашларнинг 
кенглигини ҳам кўзда тутади. Буларсиз тарихийлик тушунчаси 
соддалаштирилган маъни касб этади. Айниқса, санъат ҳодисаларига 
татбиқан тарихийлик уларнинг ўзига хос синтезловчи, умумлаштирувчи 
аҳамиятини синчиклаб ҳисобга олишни зарур қилиб қўяди”
1

Адабий асарнинг айни умумлаштирувчилик аҳамияти ўз давридан 
кейин ҳам яшаш, барҳаёт қолиш, бошқа даврлар, бошқа авлодларнинг 
ҳаракатдаги мулкига айланиш, улар маънавий ҳаётининг бир қисми бўлиб 
қолиш, ўтмиш тажрибасини замона билан боғлаш имконини беради. 
Таълим тизимига жорий этилаётган коммуникатив ёндашув, 
инсонпарварлаштириш, узлуксизлик ва узвийлик каби принциплар адабий 
материалларни ўрганишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Айни пайтда 
қуйидаги принципларни кўзда тутишнинг ҳам ўз ўрни бор:
Ўқувчиларнинг рус адабиёти дарсларида олган билим, кўникма ва 
малакаларига таяниш принципи. Ушбу принципга амал қилишнинг 
аҳамияти шундаки, ўзбек тили дарсларида ўқувчиларнинг адабиёт 
назариясига доир рус адабиёти дарсларида олган билимларни такрор 
ўрганишнинг олди олинади, шу билимларга таяниш зарурлиги асосланади. 
Ёш хусусиятларини ҳисобга олиш принципи академик лицей ва касб-
ҳунар коллежи талабаларининг мустақиллиги билан умумтаълим мактаби 
ўқувчиларининг мустақиллиги ўртасидаги фарқли жиҳатларни ҳисобга 
олишда намоён бўлади. 
Узлуксиз адабий таълим тизимида бадиий асарларни ўрганиш 
тажрибаларининг 
ўзбек 
тилини 
ўрганишдаги 
муваффақиятларга 
боғлиқлиги принципи. Айниқса, луғат минимумида адабий мавзуларда 
муаммоли суҳбатларда ишлатиш учун имкон берадиган лексик 
материаллар кўзда тутилиши лозим. 
Бадиий асарлар тили сўзлашув нутқидан кескин фарқ қилади. Ўзбек 
тили луғат минимумида фаол ўзлаштириладиган сўзларгина қамраб 
1
Щербина В.Р. Проблемы литературного образования в средней школе: Пособие для учителя. - Изд. 2-е, перераб. - 
М.: Просвещение, 1982. - 41 с. 


81 
олинган. Лекин бугунги кунда амалдаги “Ўзбек тили” дарсликларига 
киритилган сўзларни танлаш учун хизмат қилиши керак бўлган луғат 
минимуми ҳам йўқ. Дарсликлардаги сўзлар мавзувийлик талаби, 
матнларда учраганлигига қараб ҳавола қилинган, оқибатда улар муайян 
тартиб ва изчилликда эмас, балки аралаш-қуралаш жойлашган.
Илмий мақола типидаги матнларда ишлатиладиган сўзлар кўпроқ 
илмий услубга хос бўлиб, улар жонли сўзлашув нутқидан йироқ. Бадиий 
асарларнинг таркибидаги диалоглар айни сўзлашув нутқини ифода этади. 
Бадиий асар мазмуни икки даражада қабул қилинади: фактик 
(мантиқий) мазмун даражасида, эмоционал-бадиий идрок қилиш 
даражасида. Эмоционал-бадиий идрок даражасига кўтарилиш учун 
асарнинг бадиий матнига кириб бориш керак. Таҳлилни ўқувчиларнинг 
билим доирасини кенгайтиришгагина қаратилмасдан, айни пайтда 
уларнинг бадиий-эстетик ҳодисалар моҳиятини идрок этишларига ҳам 
ёрдам бериши керак. 
Ўқув фани сифатида адабий машғулотларда аниқлик принципи 
таъминланиши керак. Аниқлик қуйидагиларда намоён бўлади: 
1) қуйилган мақсад ва вазифаларнинг аниқлигида; 
2) ўқув предметининг кимга (ўз она тилида ўрганаётган ёки икинчи 
тил 
эгаси 
сифатида 
ўрганилаётган) 
мўлжалланганлигининг 
муайянлашганлигида; 
3) педагогик жиҳатдан аниқ мақсадни кўзда тутишида намоён бўлади. 
Мактабнинг 
эҳтиёжи 
билан 
конкрет 
олинган 
бир 
асар 
имкониятларининг ҳам ҳар доим уйғун келавермаслигини тан олишга 
тўғри келади. Шу ерда дастур билан адабий материал ўртасидаги 
зиддиятлар мавжудлигини ҳам эслатиш ўринли кўринади. 
Ўқувчилардаги билим ва малакалар базаси ҳар хил мактабларда, 
ҳатто, бир мактабдаги турли синфларда ҳар хил бўлиши амалиётда кўп 
учрайдиган ҳодиса. Шунга кўра, уларнинг бирида мавжуд талабларни 
пасайтириш, бошқасида эса кучайтиришга тўғри келади. 
Ниҳоят, ўзбек тили дарсларида адабий материалларни ўрганишда 
узлуксизлик ва узвийлик таъминланиши муҳим аҳамият касб этади. 
Дарслар оралиғидаги узилишлар, синфлар бўйича узилишлар уларни 
мутолаа қилиш юзасидан ҳосил қилинаётган малакаларни бир маромда 
юксалтириб боришга салбий таъсир кўрсатади. Узлуксизлик ва 
узвийликнинг дарс ва дарсдан ташқари тадбирлар орасида ҳам жорий 
қилиниши айни муддаодир. 
Узлуксиз таълим тизимида адабий материалларни ўрганишда юқорида 
баён этилган ёндашув ва принципларга амал қилиш орқали ўқитиш 
соҳасида мавжуд зиддиятларни бартараф қилиш мумкин бўлади. Бу 
зиддиятлар бизнинг назаримизда қуйидагиларда намоён бўлади: 
1) Бадиий асарни тўлиқ ва чуқур идрок этиш билан луғат иши яхши 
йўлга қўйилмаганлиги; 


82 
2) Таҳлилни амалга ошириш жараёни ва нутқ ўстиришнинг талаб 
даражасида эмаслиги. 
Умуман олганда, русийзабон мактаблардаги ўзбек тили дарслари 
асосида адабий материалларни ўрганишнинг ҳозирги ҳолати таълимнинг 
турли босқичлари учун ягона талаблар тизимининг мавжуд эмаслигни 
кўрсатади. Биз таклиф этаётган шакл ва усуллар эса мана шу нуқсонларни 
бартараф этишга амалий жиҳатдан ёрдам беради, деб ўйлаймиз.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling