Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети роза ниёзметова


Узлуксиз таълим тизимида адабий материалларни


Download 1.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/30
Sana09.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1182254
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
Metodik qollanma. R.Niyozmetova

2.3. Узлуксиз таълим тизимида адабий материалларни 
ўрганиш жараёнида луғат иши. 
Таълим рус тилида олиб бориладиган мактаблар, академик лицей ва 
касб-ҳунар коллежларининг ўзбек тили дарс (машғулот)ларида адабий 
матнларни ўқиб мазмунини тушуниш, бадиий идрок этишнинг тўғрилиги,
тўлиқлиги, чуқурлиги кўп жиҳатдан улардаги лексик, ҳамда грамматик 
материалларнинг қанчалик ўзлаштирилганлигига боғлиқдир. “Сўз 
бойлигини ҳосил қилиш, - дейди Л.А.Шейман, - асл нусхада рус адабиёти 
намуналарини ўзлаштиришдаги ўқувчилар йўлида турган тил “тўсиғи” ни 
енгиб ўтишнинг асосий йўлидир”
1
. Ўзбек адабиёти намуналарини 
ўрганишда, русийзабон ўқувчиларнинг ўзбекча нутқи талаб даражасида 
эмаслигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу йўл яна ҳам муҳим аҳамият касб 
этади.
Бадиий асарларда ишлатиладиган сўзлар жонли сўзлашувга хос 
лексикадан ҳам, илмий-оммабоп матнлардаги лексикадан ҳам маълум 
тафовутларга эга. Бундай фарқлар, айниқса, нутқ услубларидаги 
тафовутлар тилшуносликда атрофлича ёритилган. Бадиий асарларда сўз 
ишлатилиши қўлланиш частотасига кўра ҳам ўрганилган. С.Ризаев, 
Н.Бўроновларнинг “Абдулла Қаҳҳор “Синчалак” повести тилининг 
частотали луғати” да ҳисоблаб чиқилишича, мазкур асарда жами 37482 сўз 
ишлатилган бўлиб, булар 10590 луғат бирлигини ифода этади
2
. “Ўзбек 
тили” ДТСи талабига кўра эса 2-9-синфларда жами 2100 луғат бирлиги 
ўрганилади. Ушбу рақамлар орадаги фарқларнинг жуда катталигини 
кўрсатиб турибди. Ушбу фарқланиш бадиий матнни тушунишда лексик 
қамров билан боғлиқ бўлган қийинчиликларнинг бир жиҳати, холос. 
Бошқа қийинчиликлар кўп маънолилик, сўз маъноларининг кўчиши ва 
бошқа ҳодисаларга бориб тақалади.
Бадиий асарнинг тил хусусиятлари назарий томондан атрофлича 
ёритилган. Адабиёт назариясига оид китобларда ҳам, адабий-назарий 
тушунчаларни ўрганишга доир қўлланмаларда ҳам, бадиий асар тили 
1
Шейман Л.А. Основы методики преподавания русской литературы в киргизской школе. – Фрунзе: 
Мектеп, 1982. –С.141
2
Ризаев С., Бўронов Н. Абулла Қаҳҳор “Синчалак” повести тилининг частотали луғати. – Т.: Ўқитувчи, 1986. – 6 б.


100 
таҳлил этилган тадқиқотларда ҳам бу масала атрофлича кўриб чиқилган. 
Хусусан, 
кейинги 
йилларда 
М.М.Йўлдошев, 
М.А.Мамадалиева,
Ҳ.Неъматов, Р.Расулов, Т.Бобоев, М.Мирқосимоваларнинг монография ва 
қўлланмаларида ушбу мавзу бир мунча ёритилган.
Ҳ.Неъматов ва Р.Расуловлар ўзбек тили лексикасини узвий 
(компонент) таҳлил асосида ёритар эканлар, сўз маъносининг таркибидаги 
ифода семаларига “семема таркибидаги аташ семасидан ташқари турлича 
қўшимча маъноларни (услубий бўёқни, шахсий муносабатни, қўлланиш 
доирасини) англатувчи семалар” деб таъриф берадилар
1
.
М.М.Йўлдошев “Чўлпоннинг бадиий тил маҳорати” мавзусидаги 
тадқиқот ишида маънодош, зид маъноли сўзларнинг тасвирий 
имкониятлари ҳақида атрофлича сўз юритади. Чунончи, “...ўзбек тилида 
ўрамоқ, буркамоқ, чулғамоқ, чирмамоқ тарзидаги маънодош сўзлар 
қаторидаги буркамоқ сўзида ўрамоқ сўзига нисбатан ўраш белгиси 
анчайин ортиқ, яъни унинг маъно қурилишида “ҳеч бир очиқ жойини 
қолдирмай” деган қўшимча ифода семаси мавжуд. Шунинг учун ҳам ушбу 
парчада Чўлпон тегишли мазмун ифодаси учун ўрамоқ сўзини эмас, балки 
айни буркамоқ сўзини танлаш орқали тасвирдаги аниқлик ва 
экспрессивликни оширишга муваффақ бўлган”
2
.
Кўпинча, асарда бирданига учта маънодош сўз ёнма-ён қўлланади ва 
ифода семалари белгининг даражаланган ҳолда ифодаланишига хизмат 
қилади
3
. “Романда фразеологик маънодошликнинг ҳам гўзал намуналари 
мавжуд. Тилимиздаги аччиғини чиқармоқ ва ғашини қўзғатмоқ иборалари 
ўзаро маънодош, улар романда бир қадар бир-бирига қаршилантирилган 
ҳолда қўлланган: Бунинг учун сўфининг аччиғини чиқарадиган эмас, унинг 

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling