Ўзбекистонда узлуксиз таълим тизимида ислоҳотлар самарадорлигини ошириш йўллари


Download 17.83 Kb.
Sana23.04.2023
Hajmi17.83 Kb.
#1392410
Bog'liq
Ответы


  1. Узбекистон Республикасининг “Таълим тугрисидаги конуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” асосида таълим тизимини ислох килиш йуллари.

ЎЗБЕКИСТОНДА УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ИСЛОҲОТЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Бу ҳақда тузукларда қуйидагиларни ўқиш мумкин: “Яна амр этдимки, кимки бирор саҳрони обод қилса, ёки кориз қурса, ё бирор боғ кўкартирса, ёхуд бирон хароб бўлиб ётган ерларни обод қилса, биринчи йили ундан ҳеч нарса олмасинлар, иккинчи йили раият ўз розилиги билан берганини олсинлар, учинчи йили эса олиқ-солиқ қонун қоидасига мувофиқ хирож йиғилсин”.
Охир оқибатда мамлакат салоҳияти ўсиб, аҳоли фарвонлиги яхшиланган
Буюк Ватандошларимиз бошлаб берган таълим – тарбия ишларини такомиллаштириш ва ислоҳ этиш тамойиллари мамлакатимиз мустақилликка эришгач Биринчи Президентимиз И.А. Каримов бошлигида ишлаб чиқилган Ўзбекистан Республикасининг қатор қонунлари, меъёрий хужжатлари ва дастурлари хусусан “Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни, “Кадарлар тайёрлаш миллий дастури”, Давлат таълим стандартлари ҳамда Президентимиз Ш.М. Мирзиёев раҳномалигида ишлаб чиқилган 2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналишиларида ўз аксини топган.
Жамиятимизда хануз учраб турадиган эскилик сарқитлари, пораҳўрлик, маҳаллийчилик, бепарволиклар ҳақида фикр юритишга мажбурмиз! Чунки, ҳозир олий ўқув юртига таълим олаётган баъзи талабаларимизни билим савиялари жуда паст, ўз ўзидан савол туғилади, улар қандай қилиб, олий ўқув юртига кирганлар?
Ҳар қандай ислоҳотлар аниқ мақсадга йўналтирилган, маълум муддат ичида амалга оширлувчи, пухта ишлаб чиқилган лойиҳа бўлиши мақсадга мувофиқ бу лойиҳа тахминан 10-15 йилга мўлжалланган бўлиб изчил жараён бўлмоғи лозим.
Таълим тизимини бошланғич мактаб босқичидан то олий ўқув юритгача бўлган қисмида амалга ошириладиган ислоҳатлар мазмуни таҳминан қуйидаги мазмунда бўлиши мумкин:
- биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи синифни битириб бошланғич маълумотга эга бўлган мактаб ўқувчиси битирув имтихонини топширади ва умрида биринчи маротаба расмий хужжатга яъни бошланғич маълумоти ҳақидаги гувоҳнома (шаҳодатнома)га эга бўлади.
Бу хужжат бир маротаба берилади ва қалбакилаштирилишдан ҳимоялаш мақсадида бошқа берилмайди, у банкдаги махсус-даҳлсиз қутида ёки қиматли қоғозлар депозитарийсида сақланиши мумкин.
Бошланғич таълим жараёнида ўқувчи билимини ўратача тортилган рейтинг балли ёрдамида аниқланади. Масалан фан бўйича 5 ёки 10 баллик тизим қўлланиши мумкин. Агар 5 баллик тизим қўлланса, ўқувчи ҳар бир фандан йил чораги давомида кўпи билан ўртача тортилган 5 балл, ками билан 3 балл олса, фанни ўзлаштириган ҳисобланади. Демак, бошланғич таълим босқичида ўқувчи жами тўртта асосий фанлар бўйича максимал 20 балл тўплаши мумкин бўлса, камида 12 балл тўплаганда ўқувчи мактабнинг бошланғич таълим босқичини мувоффақиятли тугатган ҳисобланади.
- Мактаб таълим босқичининг иккинчи босқичи, бешинчи, олтинчи, еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи синфларни тугатгач, яна асосий бешта фандан ўртача тортилган рейтинг баллари йиғиндиси якуний имтиҳонлар натижасида аниқланиб максимал 50 баллга, минимал 30 баллга эга бўлган ўқувчи узлуксиз таълимнинг бу босқичини мувофаққиятли тугатган ҳисобланади ва жами мактаб таълим тизимида йиққан ўртача тортилган баллари максимал 70 га, камида 42 га тенг бўлади. Яъни мактабнинг аъло баҳоларга битирган ўқувчи максимал 70 эга бўлиши мумкин.
- Умумий ўрта таълим босқичининг якунловчи 3 йилда ўқувчи колледж ёки академик лицейни тўқққизинчи, ўнинчи ва ўнбириничи синфларни битириб, асосий фан йўналишлари бўйича якуний имтиҳонлар натижасида яна максимал ўртача тортилган 30 баллга, минимал 18 баллга эга бўлади. Яъни ўқувчи академик лицейни битирган бўлса, умумий ўрта таълим маълумотига (колледжни битирган бўлса), ўрта махсус таълим маълумотга эга бўлади ва махсус гувоҳнома ёки шаҳодатнома билан тақдирланади. Бу хужжат ҳам авалл берилаган хужжатлар каби қалбакилаштирилишидан мухофазаланиши мақсадида бир маттаба берилади ва банкдаги даҳлсиз қутида сақланади. Демак ўқувчининг олий ўқув юртига кириб ўқишни давом эттиргунгача йиққан баллари максимал (20, 50, 30 баллар йиғиндиси) 100 баллга тенг бўлади, бу максимал кўрсаткич, минимал (12, 30, 18 балла йиғиндиси) 60га тенг бўлади ва ўқувчи келгусида ўз ҳаёт йўлини мустақил танлаш имкониятига эга бўлади.
Тараққий этган мамлакатлар амалиётида олий ўқув юртларга кириш процедуралари кўп йиллик тажриба ва синовлардан ўтиб шаклланган бўлиб, ўқишни давом эттирш истагида бўлган, ўрта маълумотли ўсмирлар учун кенг имкониятлар яратади.
Кўпгина ривожланган мамлакатларда, 100 дан 90 баллгача йиққан талабалар касб танлашга 447 кўмаклашувчи мутахассисларнинг тавсияномалари асосида хохлаган олий ўқув юртларига имтиҳонсиз кириб, ўқишни давом эттиришлари мумкин. Баъзи мамлакатларда мактаб ва колежда 90 баллдан кам балл йиққан ёшларни рейтинги юқори, машҳур тиббиёт олий ўқув юртлари қабул қилмайдилар ва уларга ўқишни давом эттиришлари учун бошқа, рейтинги пастроқ олий ўқув юртига мурожат қилишлари тавсия этилар экан. Масалан баъзи оммавий ахборот воситаларининг маълумотларига қараганда 80 балдан кам балл йиққан ёшларни ҳуқуқшунос мутахассис тайёрловчи олий ўқув юртлари қабул қилмайдилар. Алббатда ёшларнинг дунё қарашлари, билим кўнималари фақат мактабда ёки коллежда шаклланмайди, кўпгина машҳур иҳтирочилар, олимлар мактабда ўртача баъзи истисно ҳолларда ўртачадан паст баҳоларга ўқиганликлари ҳақидаги ҳам маълумотлар ҳам йўқ эмас, лекин бўнақа ҳолатлар жуда кам бўлиб, олим ва юқори малакали мутахассисларнинг деярли барчаси ёшлигиданоқ ўткир зеҳнлари билан ажралиб турадиган болалар бўлиб, мактаб ва коллежларда аъло баҳоларга ўқишганликларини ҳеч ким инкор этмаса керак.
Юқорида келтирилган маълумотлар “Қозонда бўлса, чўмичга чиқади” деган халқимиз накли жуда тўғрилигидан далолат беради. Шундай бўлсада мактаб ва коллежларда баъзи сабабларга таъсирида етарли рейтинг баллари йиғаолмаган, олий таълим муассасаларида таълим олмоқчи бўлган ўқувчилар учун улуксиз таълим тизимида яна бир имконият яратилиши мумкин
Коллеж, лицейни тугатаётган ўқувчи 1 йил давомида маҳсус ваколаткли давлат ташкилотларининг руҳсатнома сертификатларига эга ўқув марказларида шартнома асосида кам балл тўпланган фан-предметларидан қўшимча рейтинг балларни тўплашлари мумкин, қўшимча баллар йиғиндиси ҳар бир фандан максимал 10 рейтинг балларидан ошмаслиги лозим. Тўпланган қўшимча баллар ҳам давлат депозитарийси га топширилиши шарт. Демак ўқувчининг мактаб ва коллежларда йиққан рейтинг баллари йиғиндиси 70 баллни ташкил этган бўлса, шартнома асосида йиққан 10 баллар билан қўшиб ҳисобланганда, (70+10) - 80 ни ташкил этади.
Олий ўқув юртига кириш учун юқорида санаб ўтилган жараён - процедурани ўзи камлик қилиши мумкин, бўлажак олий маълумотли мутахассисини таълим йўналишини танлашида унга коллеж ва мактабларда ўқуквчига утозлик қилган ўқитувчи, амалиёт раҳбарининг йўлномаси ўқувчининг маълумотини тасдиқловчи бошқа хужжатларга илова қилинса, фойдадан ҳоли бўлмаса керак.
Пировард натижада олий ўқув юртларида фақат диплом учун эмас, ҳақақатдан билмига интилган ёшларимиз таълим олишлари учун имконият яратилади.
Майли шундоқ бўлди ҳам дейлик,
Олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёни самарадорлиги ошириш учун фақат профессор-ўқитувчиларнинг малакалари, харакатлари етарли бўлмайди.
Мамлакатимизни юқори малакали, рақобатбардош кадрлар билан таъминлаш вазифаси иқтисодни барча соҳаси, қолаверса аҳолининг барча қатламлари учун талуққли вазифадир. Чунки, малакали мутахассис тайёрлаш учун универсистетдаги машғулотларнинг ўзи кифоя қилмаслигини барча мутахссислар яхши биладилар.
Олий таълим муассасаларининг ишлаб чиқариш корхоналари билан кадрлар тайёрлаш борасидаги ҳамкорлик - интеграция ишларини амалга ошириш лозим бўлади.
Бунинг учун олий ўқув юртини иқтисодиёт тармоғининг ўзига яқин турдош тармоғидаги йирик корхонаси билан шартнома асосидаги ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш амалиёти яхши натижа бериши қатор мамлакатлар тажрибаларида исботланган. Умуман ҳамкорлик олий ўқув юрти фаолиятининг барча тарафларини қамраб олиши, ўқув, маънавий маърифий ва касбий тайёргарлик жараёнларининг узвий қисми сифатида қаралиши лозим. Бу жараёнлар ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётининг ажралмас қисми сифатида талабанинг олий ўқув юртидаги бириничи кунидан бошлаб, то битириб, ишга жойлашгунгача бўлган босқичларини ўз ичига олмоғи лозим. Асосий мақсад ёшларимизни олий ўқув юртига кириш, ўқув юритидаги ўқув жараёнида малака ва кўникмаларни эгаллаши билан боғлиқ бўлган барча руҳий ноқулайликлардан холос этишдир. Бинобарин, “Таълим тизимидаги барча ислоҳотларни 448 тизимнинг мактаб босқичидан бошлаш керак”, деюувчилар ҳам йўқ эмаслигини юқорида айтиб ўтган эдик. Бу таклиф соҳа мутахассислар иштирокида атрофлича ўрганилса, ислоҳотларни изчиллигини таъминласа ажаб эмас. Мамлакатимизда юқорида баён этилган узлуксиз таълим тизимни яратилиши ёшларимизни мактабданоқ яхши ўқишга ундовчи асосий омил бўлиши муқарар.
Download 17.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling