Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети роза ниёзметова


II. Бадиий асарни идрок этишнинг моҳияти


Download 1.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/30
Sana09.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1182254
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
Metodik qollanma. R.Niyozmetova

II. Бадиий асарни идрок этишнинг моҳияти
Мактабда ахлоқий, эстетик тарбия тизимида ўқувчининг кўз олдида 
табиат, ҳаёт, инсоний муносабатлар манзарасини кенг очадиган, одамлар 
хатти-ҳаракатига, ҳаётга баҳо берадиган, гўзал фазилатларга эътиборни 
қаратадиган бадиий адабиётга, сўз санъатига катта ўрин ажратилар экан, 
таълим рус тилидаги мактаблар, академик лицей ва касб-ҳунар 
коллежларидаги ўзбек тили таълими жараёнида ҳам ўқувчилар ана шу 
имкониятлардан бебаҳра қолмаслиги шарт. Бадиий адабиёт ёрдамида 
русийзабон ўқувчи (талаба)ни шарқона ахлоқ билан таништириш, миллий 
маънавият тарбиясини амалга ошириш, унга ахлоқий-эстетик тарбия 
бериш, ҳаётий сабоқ доирасини кенгайтириш имкониятлари ортади. Лекин 
таълим мазмунига ўзбек адабиётининг гўзал дурдоналаридан намуналар 
киритган билан улар шунчаки ўқиладиган бўлса, эзгу мақсадлар амалга 
ошмай қолади. Таълим жараёнида адабий асарни тўлиқ ва чуқур бадиий 
идрок этишни таъминлашгина кутилган натижага йўл оча олади. Бадиий 
идрок умумий эстетик тарбиянинг энг муҳим қисмлари сирасига киради. 
Руҳшунослик ва адабиёт ўқитиш методикасига доир манбаларда турли 
ёшдаги ўқувчиларнинг бадиий асарни ўқиб идрок этиш хусусиятлари 
ҳақида атрофлича маълумотларни учратиш мумкин. Ёш хусусиятлари 
тўғрисида сўз юритишдан олдин идрок билан боғлиқ масалаларнинг ўзини 
аниқлаб чиқишни лозим деб топдик. 
Психология фанлари доктори проф. П.М.Якобсон идрок тушунчасини 
шу сўзнинг тор маъносида, “бунда объектларни идрок этишнинг сезги 
аъзоларимизга берган таъсири билан боғлиқ асл актларини кўзда тутган 
ҳолда”, шунингдек, сўзнинг кенг маъносида, “бунда предметни нисбатан 


20 
узоқроқ идрок этиш мобайнида, идрок этилаётган объектдан турли хил 
алоқалар ва муносабатлар тизимини аниқлаш чоғида кечадиган идрокни 
кўзда тутган ҳолда” фарқлаш зарур деб таъкидлайди
1
. Бундан келиб 
чиқадики, бадиий асарни ўқиб идрок этганда китобхон қандайдир 
тасвирлар, асар қаҳрамонлари, воқеа-ҳодисалардан хабар топибгина 
қолмай, улар орасидаги сабаб-натижа алоқаларига даҳлдор мауммолар 
гирдобига шўнғийди, ўзича муайян хулосалар чиқаради. 
Н.Д.Молдавская ўз монографиясида “идрок этиш (қабул қилиш)” 
терминидан ҳиссий билиш босқичидагина эмас, балки мавҳум фикрлаш 
босқичида ҳам кечадиган, инсон руҳиятининг жуда кенг соҳасини 
(фикрлаш билан бир қаторда ахлоқий ва эстетик ҳис-туйғулар, қайта 
яратувчи ва ижодий тасаввур, мантиқий ва эмоционал хотира, махсус 
қобилиятлар) қамраб оладиган чуқур мазмунли ва кенг жараён белгиси 
сифатида фойдаланади
2
. Муаллифнинг фикрича, «...бадиий идрок этиш 
пайтида китобхоннинг тафаккури бевосита ўқув-билув орқали қўлга 
киритиладиган маълумотларга эмас, балки бадиий фактлар ва ҳодисаларга 
таянади. Бу дегани, китобхоннинг тафаккури рассом(ёзувчи)нинг 
тафаккури орқали аввалроқдан бавоситаланган воқелик ҳодисалари билан 
иш кўради»
3
. Тафаккур орқали киши воқеа-ҳодисалар ҳақида мушоҳада 
юритади. Муайян вазиятларда қаҳрамон танлаган хатти-ҳаракатларнинг 
тўғри ёки нотўғрилигини ўйлайди, асар давомида қандай ечимлар маъқул 
топилганлигини кўради ва баҳо беради. 
Маълумки, бадиий асарни ўқиб идрок этганда китобхон қандайдир 
тасвирлар, асар қаҳрамонлари, воқеа-ҳодисалардан хабар топибгина 
қолмай, улар орасидаги сабаб-натижа алоқаларига даҳлдор мауммолар 
гирдобига шўнғийди, ўзича муайян хулосалар чиқаради
1

Н.Д.Молдавскаянинг фикрича, “...бадиий идрок этиш пайтида 
китобхоннинг тафаккури бевосита ўқув-билув орқали қўлга киритиладиган 
маълумотларга эмас, балки бадиий фактлар ва ҳодисаларга таянади. Бу 
дегани, китобхоннинг тафаккури рассом(ёзувчи)нинг тафаккуридан ўтган 
воқелик ҳодисалари билан иш кўради”
2
. Тафаккур орқали киши воқеа-
ҳодисалар ҳақида мушоҳада юритади. Муайян вазиятларда қаҳрамон 
танлаган хатти-ҳаракатларнинг тўғри ёки нотўғрилигини ўйлайди, асар 
давомида қандай ечимлар маъқул топилганлигини кўради ва баҳо беради. 
Ўқувчи бадиий асарни ўқиб, уни идрок этишга доир билим, кўникма 
ва малакаларни эгаллаб борар экан, бу жараёнда унинг адабий 
1
Петрова Г.А. Эстетическое восприятие художественных произведений школьниками старших классов. Изд-во 
Казанского университета, 1973. – 7 с 
2
Молдавская Н.Д. Литературное развитие школьников в процессе обучения. – М.: Педагогика, 1976.
–28 с.
3
Молдавская Н.Д. Номи кўрсатилган китоб. –28 с.
1
Петрова Г.А. Эстетическое восприятие художественных произведений школьниками старших классов. Изд-во 
Казанского университета, 1973. – 7 с. 
2
Молдавская Н.Д. Литературное развитие школьников в процессе обучения. – М.: Педагогика, 
1976. –28 с.


21 
тайёргарлиги ҳам ортиб боради, ўзидаги сўзли-бадиий образлар билан 
фикрлаш қобилиятини ўстиради. “Лекин парча биринчи марта ўқилгандан 
кейин киши кўз ўнгига келадиган тасвирга монанд образ (манзара) ҳали 
тўлиқ англаб етилмаган бўлади. Ваҳолонки, адабий санъатни ўрганиш 
учун асос қилиб олинувчи тушунча бадиий образдир”
3
. Шунга кўра ҳам 
А.А.Абдуллина илк тасаввурнинг туғилиш босқичини дастлабки идрок 
этиш деб атайди
4
. Китобхон асарда тасвирланган манзараларни, 
қаҳрамоннинг қиёфасини, ахлоқий фазилатларини, воқеа-ҳодисалар 
ўртасидаги сабаб-натижа боғланишларини етарлича кўз олдига келтира 
олмай туради. 
Ҳали тўлиқ англанмаган, ўз белгилари билан пайдо бўлиш босқичида 
турган бу жараён ниҳояланиши учун таҳлил усулидан фойдаланиш талаб 
этилади. Бадиий образнинг умумлашма тавсифини очиш учун юзага келган 
дастлабки тасаввур таҳлилга тортилади. А.А.Абдуллина буни Јстабил 
ҳолга келтириш” деб тушунтиради. Парча ўқилгандан кейин 
ўқувчи(талаба)лар томонидан унинг ўз тасаввурига кўчган мазмуни 
асосида расм чизишлари шунга, яъни стабиллаштиришга ёрдам беради. 
Бунда китобхон бадиий образни ижодий қайта ишлай бошлайди. Расм 
чизиш чоғида ўқувчи(талаба) ўзида етишмаётган маълумотларни (бу 
маълумотлар эътиборсиз ўтказиб юборилган бўлиши мумкин) асардан уни 
кўз югуртириб ўқиш орқали қидира бошлайди ва топади. 
Хуллас, бадиий образнинг умумлашган маъно-мазмунини очиш учун 
пайдо бўлган дастлабки тасаввур асосида таҳлил ўтказиш, шу мақсадда 
дастлабки идроки асосида бажарадиган расм чизиш орқали ўқувчиларнинг 
дастлабки тасаввурлари “стабилланади”. А.А.Абдуллина шундай дейди: 
“Биз боланинг кўрув ва образли идрокидаги ихтирочиликка мойиллигини 
назарда тутиб, бадиий образнинг ўқувчи томонидан идрок этилишидаги 
бевоситалиликни сақлаб қолишимиз мумкинки, бу нарса ишлаб чиқаётган 
методикамиз – кичик ёшдаги ўқувчиларда бадиий образларни ижодий 
қайта яратиш малакасини шакллантиришдек бош мақсад муносабати билан 
муҳим аҳамият касб этади”
1
. Бу ўринда муаллиф адабий материал устида 
олиб бориладиган таълимий ишларнинг бош мақсади ва натижаси 
сифатида “бадиий образларни ижодий қайта яратиш малакасини 
шакллантириш”ни ажратади. Албатта, бу мақсад ва натижа адабий матнни 
дастлабки идрок этиш босқичи билан боғлиқ бўлса керак. 
Навбатдаги босқичда барқарор ҳолга келтирилган дастлабки идрок
этилганларни чуқурроқ таҳлил қилишга киришилади. Бу босқичда 
ўқитувчи идрокнинг яна ҳам тўлақонли бўлишини таъминлаб берувчи бир 
қатор сўзлар устида иш олиб боради, образнинг бирор бир муҳимроқ 
3
Актуальные проблемы современной русистики. Подред. Н.М.Шанского. М.:Просвещение, 1991.-170 с. 
4
Абдуллина А.А. Формирование умения воссоздавать художественные образы в процессе чтения литературных 
произведений (1-3 классы): Автореф.канд.дисс... пед.наук. - М., 1977. - 10 с. 
1
Абдуллина А.А. Формирование умения воссоздавать художественные образы в процессе чтения литературных 
произведений (1-3 классы): Автореф.канд.дисс... пед.наук. - М., 1977. - 10 с. 


22 
белгисига ¢қувчиларнинг диққатини қаратади, чизилган расм билан 
парчадаги бадиий образни ўзаро таққослашга ундайди. Матн асосидаги 
мушоҳадалар жараёнида, табиийки, нутқ ўстириш ишлари ҳам амалга 
оширилади, бунга талабанинг турмуш тажрибаси жалб этилади ва образга 
(унинг тафсилларига) шахсий муносабати аниқланиб, ундан бу 
муносабатни 
ўзбек 
тилида 
лўнда 
ифодалаш 
талаб 
этилади. 
А.А.Абдуллинанинг фикрича, айни шу ўринда ўқувчида бадиий асар 
образига нисбатан маълум ҳис-туйғулар уйғонади (10-бет). Бизнингча, 
образга нисбатан ҳис-туйғулар асарни биринчи ўқишдаёқ уйғона 
бошлайди, кейинги жараёнларда бу ҳис-туйғулар кучайиб боради, дейиш 
тўғрироқ бўлса керак. 
Ниҳоят, А.А.Абдуллинанинг таъкидлашича, синтез жараёнидан 
кейингина образнинг дастлабки пайдо бўлган тасаввури субъектив образ-

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling