Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети роза ниёзметова


Download 1.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/30
Sana09.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1182254
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
Metodik qollanma. R.Niyozmetova

2
 
Рубайло А.Т. Художественные средства языка: Пособие для учителя. – М.: Госучпедгиз, 1961. – 14 с. 
3
 
Маранцман В.Г. Анализ литературного произведения в соотношении с читательским восприятием школьников. 
АДД педнаук. – М., 1980. – 12-13 с. 


16 
шартлилик “бирламчи” деб ном олган»
1
. «Китобхонлар бирор асар оламига 
кира бориб муаллифнинг тасвирлаш усулига бўйсунишлари, шартлиликни 
бадиий зарурият деб қабул қилишлари керак. “Иккиламчи” шартлиликда 
эса идрок этиш кўрсатмаси яна ҳам мураккаблашади. Шартли усуллар 
бадиий асар тўқимасига реал ҳаётга хос бўлмаган образларнинг алоқалари 
ва нисбатлари, вазиятларнинг фантастик унсурлари киритилиши билан 
боғлиқ. Ёзувчи иккинчи типдаги шартлиликка мурожаат этиб
таассуротларнинг яна ҳам кучли бўлишига, фикрни максимал даражада 
ифодали қилишга, китобхонларда бадиий тасаввур уйғотишга уринади. Ўз 
навбатида китобхон объектив реаллик оламининг ўзини чуқурроқ ва 
аниқроқ эгаллаш учун реаллик оламидан шартлилик оламига “чекингандай 
бўлиши” керак»
2
. Бундай асарлар ўқувчиларга ҳам, тажрибасиз 
китобхонларга ҳам қийинлик қилади. Шунга кўра ҳам бадиий шартлилик 
хусусиятлари билан боғлиқ назарий билимларга мурожаат этилади. 
В.Г.Маранцман жуда тўғри таъкидлаганидек, «…санъаткор сўз 
маҳоратига эга бўлган кишигина эмас, балки ҳаёт ҳодисаларида уларнинг 
алоҳида мазмунини кўра олиш қобилияти инъом этилган, ҳар қандай ҳаёт 
ҳодисасини унинг яширин, тўлқинлантирадиган томони билан ўгириб 
кўрсата оладиган инсон ҳамдир»
3
. «Ёзувчи бадиий асар олдида турган 
вазифаларга биноан сўзли воситаларнинг ёрқин, рангдор, самарали 
аксессуаридан фойдаланиши мумкин, ёки бунда энг катта тасвирий ва 
ифодали кучга эришган ҳолда жўрттага “зарланган” ибораларни четлаб 
ўтиши ва энг оддий кундалик нутқни жалб этиши мумкин»
4
. «Шубҳасиз, 
санъаткорнинг тил воситаларининг у ёки бу шаклига, ёзув услубига 
мойиллигида унинг оламни кўриши намоён бўлади. Лекин бу воситаларни 
таҳлил қилганда ўқувчиларнинг диққатини шу йўл билан ўтмиш 
ёзувчиларига баҳо берганда нотўғри хулосадан огоҳ қилиш учун ушбу 
кўрувнинг ўзи тарихий шартланганлигига қаратиш керак»
5

Мактаб ўқувчилари маълум даражада санъатдаги шартлиликни 
тушунадилар, ўзлари ёзган иншоларда баъзан реал ҳаётда бўлмаган 
воқеаларни “ижод қиладилар”. Лекин бу ҳолат ҳаммада ҳам бирдай намоён 
бўлавермайди. Айрим ўқувчилар ўқилган асарда тасвирланган воқеалар 
ҳаётда бўлган деб ҳисоблайдилар. 
Мактаб ўқувчилари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари 
талабалари адабий тайёргарлик орқали ёзувчининг ижод сир-асрорлари,
бадиий асарда тасвир объектларини, воқеаларнинг ўзинигина эмас, ҳатто 
тасвир воситаларининг ҳам маълум мақсад билан танлашини, бунда 
1
Локтионова Н.П. Изучение теории литературы в школе. Вопрос о художественной условности в курсе литературы 
(IХ класс) // Совершенствование преподавания литературы в школе. – М.: Просвещение, 1986. – С. 142-160.
2
Ўша жойда 149- бет. 

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling