Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети роза ниёзметова


Download 1.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/30
Sana09.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1182254
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   30
Bog'liq
Metodik qollanma. R.Niyozmetova

тасаввурга айланади. Шу билан идрок жараёни ўз мукаммаллигига 
эришган натижани ифода этади. Субъектив образ-тасаввур боланинг 
фикран яратган ҳикоясида акс этган реал воқелик сифатида намоён бўлиб, 
асардагидан ўзининг субъектив муносабатлари аралашган қуймалик 
хусусияти билан тафовутга эга бўлади. Ўқувчининг бадиий асар юзасидан 
юритган мушоҳадаларида муаллиф яратган образдан ижодий фойдалана 
билганлиги “адабий тайёргарлик кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади” (11-
бет). Лекин синтез жараёни бўлмаса, ушбу кўрсаткичга эришиб бўлмайди. 
Дарҳақиқат, А.А.Абдуллина асар мазмунини қайта ҳикоялаш ҳақида 
гапираётгани йўқ, балки унинг ҳикояси, яъни хаёлан ўз асарини яратиши 
хусусида фикр юритмоқда. Бу бир-биридан фарқланадиган икки хил 
ҳодисадир. Лекин бу ерда ўқувчининг ўз ҳикоясини вужудга келтириш 
жараёни билан қайта ҳикоялаш жараёни ўртасидаги фарқлар унчалик аниқ 
кўрсатилмаган.
Шундай қилиб, ўқувчи бадиий асарни ўқиш ва идрок этиш жараёнида 
олган тасаввурлари ўзида туғилган субъектив фикрлар билан қўшила 
боради. Ўқувчининг бадиий асар юзасидан юритган мушоҳадаларида 
муаллиф яратган образдан ижодий фойдалана билганлиги “адабий 
тайёргарлик кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади”
1
. Бу ерда гап асар 
мазмунини қайта ҳикоялаш ҳақида бораётгани йўқ, балки унинг ҳикояси, 
яъни хаёлан ўз асарини яратиши хусусида фикр юритилмоқда. Бу бир-
биридан фарқланадиган икки хил ҳодисадир. Лекин бу ерда ўқувчининг ўз 
ҳикоясини вужудга келтириш жараёни билан қайта ҳикоялаш жараёни 
ўртасидаги фарқлар унчалик аниқ кўрсатилмаган. Эслатиш жоизки, бадиий 
асар мазмунини ҳатто ўқитувчининг ҳам қайта ҳикоя қилиб беришига 
айрим методистларнинг муносабати салбий. Профессор Қ.Йўлдошевнинг 
қатъий эътирозига кўра ЈБадиий таҳлилга қўйиладиган талаблардан бири 
1
Абдуллина А.А. Формирование умения воссоздавать художес-твенные образы в процессе чтения 
литературных произведений (1-3 классы): Автореф.канд.дисс... пед.наук. - М., 1977. - 11 с. 


23 
ва, энг муҳими, қандай асар таҳлил қилинаётганидан қатъи назар, унинг 
мазмунини ҳикоялаш мумкин эмаслигидир”
2
.
Асарни ёд олгандай қайта ҳикоя қилиш ўқувчи (талаба)ни матн 
мазмунини ўзлаштиришга ундайди. Лекин ўқувчи асар мазмуни доирасида 
мушоҳада юритган ҳолда ўз сўзларини баён этса, бундай нутқий машқ 
бадиий идрокни чуқурлаштиришга ёрдам беради. 
Бадиий асарни тўлақонли идрок этиш объектив воқеликнинг 
субъектив ва айни пайтда айнан акс эттирилишини таъминловчи 
жараёнлар қуймасидир. Асарда яратилган бадиий образнинг қандайдир 
“нусха”си идрок натижаси бўлиб майдонга чиқади. А.А.Абдуллина бу 
копияни субъектив образ – тасаввур деб атайди
3

«Субъектив образнинг бола хаёлида шаклланишини биз бир қатор 
ҳаракатлар изчиллиги деб (бунда бундай бўлинишни шартли деб тушуниб) 
тасаввур қиламиз: 1) бадиий образга хос ахборот белгиларини ажратиш, 
бадиий таассуротларни тўплаш; 2) муайян кетма-кетликда ажратилган 
белгиларни таҳлил қилиш; 3) ушбу белгиларни ўзаро солиштириш ва 
танлаш, материални ўқувчилар тасаввурида яратиш; 4) белгилар 
йиғиндисини мавҳумлаштириш ва эсда олиб қолиш, тўпланган 
тасаввурларни қиёслаш, бунинг натижасида ўз сифат кўрсаткичларига кўра 
муаллифникига монанд унга яқинлашадиган янги бир бутун субъектив 
образ – тасаввур пайдо бўлади»
4
. Бошқача айтганда, идрок этишнинг 
бошланғич нуқтаси бадиий образни дастлабки идрок этиш, натижаси эса – 
бола тасавувурида шаклланган субъектив образ-тасаввурдир.
Бадиий 
образларни 
хаёлан 
қайта 
яратиш 
(тасвирлар, 
қаҳрамонларнинг қиёфалари ва фазилатлари, воқеа-ҳодисаларни кўз 
олдида қайта гавдалантириш) ижодий жараён эканлиги ҳеч кимда шубҳа 
уйғотмайди. Бу жараён шунчаки ўқувчиларнинг матн мазмунини хаёлан 
ёки оғзаки қайта ҳикоя қилишлари эмас, балки унга ёрқин, жонли 
образлар пайдо этадиган ва ўқилганларга нисбатан эмоционал муносабат 
уйғонадиган қилиб қайта ишлов беришлари кўзда тутилади.
Ўқувчилар ўз ҳиссий тажрибаларидан, ҳаётий кузатишларидан 
фойдаланган, идрок этилганларни ўзларича ёритган ҳолда қайта ифода 
қиладилар. «Китобхон яратаётган образ муаллиф яратган образга ўхшаш 
бўлиши, лекин барча тафсилларига кўра, албатта, у билан бир хилда 
бўлмаслиги керак. Шу маънода ижодий қайта ифодалаш ҳақида ўқувчилар 
томонидан идрок этилган образларнинг ўзига хос (субъектив) тарзда 
тасвирланаётган нарсаларга эмоционал муносабатлари билан бўялган акс 
эттирилиши тўғрисида гапириш жоиз»
1
. Муаммоли вазиятлар асосида 
2
Йўлдошев Қ. Адабиёт ўқитишнинг илмий-назарий асослари. – Т.: Ўқитувчи, 1996. – 26 б. 
3
Абдуллина А.А. Формирование умения воссоздавать художественные образы в процессе чтения 
литературных произведений (1-3 классы): Автореф.канд.дисс... пед.наук. - М., 1977. - 8 с.
4
Ўша жойда. 8- бет. 
1
Абдуллина А.А. Формирование умения воссоздавать художественные образы в процессе чтения 
литературных произведений (1-3 классы): Автореф.канд.дисс... пед.наук. - М., 1977. - 4 с. 


24 
юзага келтириладиган мушоҳадалар китобхонни асардан ижодий 
фойдаланишга ундайди. Бунинг натижасида унинг ўз муносабати 
аралашган асар юзага келади. 
«Сўзсиз, бадиий асарни ўқиш пайтида китобхон ижодкорлиги 
санъаткорнинг ўзининг ижодкорлигидан фарқланади. Лекин у ҳар қалай 
ҳамижодкорлик саналади, чунки у ҳам ижодкорлик руҳият қўзғотган, фаол 
ҳолатга келтирган томонларини – эмоционал хотирани, хаёлотни, анализ 
ва синтезнинг ранг-баранг туйғуларини, асарни бир бутун кўра билиш, 
унинг ғоявий-бадиий маънисини илғай олиш ва шу бир бутун асносида 
тафсилларни баҳолаш ва тушунишни қўзғотади, фаол ҳолатга келтиради»
2

Маъни (тагзамин, таг маъно, маъно-мазмун) тушунчаси ўзбек тилидаги 
методик адабиётларда кўпинча рус тилидаги смысл, подтекст маъносида 
ишлатилади. Р.В.Банчуков бадиий асардаги подтекст тушунчасига шундай 
изоҳ беради: “Подтекст – баённинг сўз билан ифода этилмаган, кўзда 
тутилувчи маъно-мазмуни, матндан қонуний равишда келиб чиқадиган, 
ўзида кинояни (бирор нарсага шама қилишни) акс эттирадиган бирор янги, 
қўшимча маъно-мазмун.”
3

Асарда тасвирланган воқеа-ҳодисалар ҳақида мушоҳада юритиш 
жараёнида китобхон, бир томондан, бадиий асар билан мулоқотга кирса, 
иккинчи томондан, теваракдаги реал муҳит билан мулоқотда бўлади. 

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling