Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети роза ниёзметова


Download 1.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/30
Sana09.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1182254
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
Metodik qollanma. R.Niyozmetova

3
 
Маранцман В.Г. Анализ литературного произведения в соотношении с читательским восприятием школьников. 
АДД пед.наук. – М., 1980. – 13 с.
4
Ўша жойда 14- бет. 
5
Ўша жойда – 14-15- с. 


17 
кўпинча китобхон эътибор бермайдиган, оддий китобхон кўра олмайдиган
томонларга эътиборни қаратишини билиб оладилар. “...Санъаткор ҳамма 
вақт ...хулқ-атворнинг ифодасидаги тавсифли ўринларни кўрсатиб ўтади ва 
уни кўзга кўринадиган, ҳис этса бўладиган қилиб қўяди”
1

Сўз санъатини ҳаётий тажриба орқали идрок этишнинг шартлилиги 
бевосита шаклдагина намоён бўлмайди. Сўз кўрув хотирасига ҳам, энг 
хилма-хил сезгилар ва ҳиссиётларга ҳам қаратилади. Бинобарин, бундай 
сўзларни англаш ва шу орқали ҳаётнинг бирор ўзига хослигини ҳис этиш 
идрокнинг муҳим жиҳати ҳисобланади.
Идрок ўқувчиларнинг жисмоний-физиологик ривожланиши билан 
бевосита боғлиқдир. Бунда фақат жисмоний ривожланишгина эмас, 
шахсий тажриба, орттирилган билим ҳам тегишли роль ўйнайди. 
В.Г.Маранцман: “4-6-синфлар учун - £содда реализм”, китобхоннинг 
онгида санъат ва воқеликнинг қўшилиши, китобхонлик идрокининг 
эмоционал бир бутунлиги ва схематиклиги; 7-8-синфлар учун – 
китобхонлик идрокининг шиддат билан ривожланиши, адабий образнинг 
китобхон онгида конкретлашишга қодирлиги; 8-10-синфлар учун – санъат 
ва ҳаётнинг тарихий ва эстетик алоқаларини англаш, бадиий асарни сабаб-
оқибат муносабатлари асосида ўрганиш даври, айни пайтда китобхон 
идрокининг асардаги асосий ғояга боғланиб қолиши ва китобхонда адабий 
образни конкретлаштириш қобилиятининг заифлашуви”
2
хослигини 
кўрсатгани бежиз эмас.. 
В.Г.Маранцман £содда ðеализм” деган дастлабки даврда (5-6-
синфлар) уни “муаллиф орқасидан” боришга ўргатиш, иккинчи даврида (7-
8-синфлар) – асар образлари системасини кўриб чиқиш, учинчи босқичида 
(9-10-синфлар) – матнни муаммоли таҳлил қилиш энг маҳсулдор 
бўлишини таъкидлаган. 
Хуллас, ўқувчи (китобхон) адабиётдаги “бадиий шартлилик”, 
“санъатдаги шартли шакллар” тушунчаларини босқичма-босқич эгаллай 
боради. 
Аксарият бадиий асарларда муаллиф китобхонни ўз орқасидан 
эргаштиради: воқеа-ҳодисаларга, улар орасидаги алоқадорликларга тавсиф 
беради, қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракатини баҳолаб боради. Бундай 
пайтларда ўқувчи иккиламчи шартлилик билан бирламчи шартлиликни 
бир-биридан ажрата олмайди, ҳаётий воқеалардан қандай таъсирланса, 
тасвирланаётган воқеалардан ҳам шундай таъсирланади, қаҳрамонга 
бўлган дардкашлиги яна ҳам ортади.
Китобхон асар билан танишар экан, ҳаётда рўй бераётган воқеа ва
ҳодисалардан ўзи кўра олмаган томонларини ёзувчининг назари 
1
. Рубайло А.Т. Художественные средства языка: Пособие для учителя. – М.: Госучпедгиз, 
1961. – 14 с. 
2
Маранцман В.Г. Анализ литературного произведения в соотношении с читательским восприятием школьников. АДД 
пед.наук. – М., 1980. 11-12- с. 


18 
тушганига, ана шу томонларни кўзга кўринадиган қилиб қўйганига, буни 
ёрқин, бўёқдор сўзлар, баъзан энг оддий сўзлар ёрдамида амалга 
оширганига қойил қолади. Айтиш мумкинки, ёзувчи оламга бошқача кўз 
билан қарар экан, ана шу фазилатларини ўқувчиларга ҳам юқтира 
бошлайди. Лекин айни шу ўринда ўқитувчи адибнинг оламни кўра олиш 
қобилиятига баҳо берганда, ўқувчиларни “нотўғри хулосадан огоҳ қилиш 
учун ушбу қарашнинг ўзи тарихий шароит билан шартланганлигига 
қаратиш керак”
1

Дарвоқе, «Агар ёзувчи ҳаётий таассуротларини сўзда “жиловласа”, 
китобхон маълум даражада тескари йўлни босиб ўтади, у ушбу ёзувчи 
таассуротлари ва кечинмаларини уларнинг табиий қурилишини онгида 
тиклаб, гўё “жиловдан бўшатади”. Китобхон образли нутқни қанчалик 
нозик тушунса, унинг ассоцициялари шунчалик кенгроқ, тасаввурлари 
бойроқ, чиқарган образли умумлашмалари чуқурроқ бўлади»
2
. Бошқача 
айтганда, ўқувчи бадиий асарни ўқиш пайтида ёзувчидан оламни бадиий 
идрок этиш борасида сабоқ олади, ўқитувчи эса уни бадиий шартлилик 
сари етаклайди, ёзувчининг оламни кўриши тарихий шароит билан боғлиқ 
эканлигига ишонтиради.Аниқроғи, ёшларни “ҳаёт ҳақиқатини муаллиф 
қандай кўрган бўлса, шундай ҳаққоний тасаввур этишга, моҳиятини 
англашга” ундайди
3

Шундай қилиб, таълим методлари тўғри танланганда, ўқувчи бадиий 
асар мазмуни, унда олға сурилган ғоя, образлар силсиласи билан танишар 
экан, ҳаёт ҳақиқатини муаллиф қандай кўрган бўлса, шундай ҳаққоний 
тасаввур этишга, моҳиятини англашга муяссар бўлади
4

Бадиий матнда тасвирланган воқеа-ҳодисалар реал борлиқнинг 
нусхаси бўлмаганлигини назарда тутганда, ундаги фактик материалларни 
ўзлаштириш уйдирма (тўқима) гапларни эслаб қолиш билан баробар. 
Бундай мазмунни эслаб қолиш билан боғлиқ хатоликларнинг олдини олиш 
учун ўзбек тили ўқитувчиси ўқувчини бадиий матнни ўқишга, идрок 
этишга йўналтириши даркор. 
Ўзбек мумтоз адабиёти асарларини русийзабон ўқувчининг тўлақонли 
идрок этиши маълум даражада чекланган. Бунинг объектив ва субъектив 
сабаблари мавжуд, албатта. Биринчидан, мумтоз адабиётимиз вакиллари 
вақт нуқтаи назаридан биздан анча олис даврлар билан алоқадор. Шу 
ҳолатнинг ўзи уларнинг асарларини тушунишда ўзбек бўлмаганлар учун 
ҳам, ўзбек бўлганлар учун ҳам бир қатор қийинчиликларни келтириб 
чиқаради. Иккинчидан, русийзабон ўқувчининг китобхонлик тажрибаси 
1
Маранцман В.Г. Анализ литературного произведения в соотношении с читательским восприятием школьников. АДД 
пед.наук. – М., 1980. – 14-15- с. 
2
Молдавская Н.Д. Литературное развитие школьников в процессе обучения. – М.: Педагогика, 1976. – 23 
с.
3
Мусурманова О. Адабиёт дарсларини ташкил этишнинг самарали усуллари. - Т.: Ўқитувчи, 1993. 23 -бет. 
4
. Мусурманова О. Номи кўрсатилган китоб. 7- бет. 


19 
рус адабиёти асарларидан озуқа олади. Ундаги миллий онг миллий-
маънавий қадриятлар билан чамбарчас боғлиқ ҳолда шаклланади ва 
ривожланади. Шунинг учун у ўзбек адибини тушунишга қийналади. 
Хуллас, таълим рус тилидаги мактаблар, академик лицей ва касб-
ҳунар коллежларининг ўзбек тили дарсларида ўқувчи (талаба)лар ўқув 
матнини ўқиш ва мазмунини тушуниш, ўзлаштиришга шу даражада 
одатланиб қоладиларки, бадиий асардан олинган парчани ҳам ўқув матни 
деб қабул қиладилар, ўқитувчи қўллаб келган ўқишга ўрганиш 
методикасидан андоза олиб, ушбу парчани ҳам ўқиб, мазмунини тушуниш 
ва ўзлаштириш пайида бўладилар. 
Ўзбек тилидаги бадиий матнни ўқиш, идрок этишга ўрганиш 
жараёнида “содда реализм”ни босқичма-босқич енгиб ўтиш чораларини 
кўриш, асарда тасвирланган воқеа-ҳодисалар бадиий шартлилик қонунлари 
асосида яратилганлигини сингдириш лозим. Бу борада русийзабон ўқувчи 
(талаба)ларнинг рус адабиётидан олган назарий билимларини жалб этиш, 
улар унутила бошлаган ҳолатларда эслатиш, кўникма ва малакаларини 
ўзбек тилидаги бадиий матнга “кўчириш”га ёрдам бериш мақсадга 
мувофиқдир.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling