Абдусаидов абдували газета жанрларининг тил хусусиятлари


Download 277.55 Kb.
bet1/38
Sana02.02.2023
Hajmi277.55 Kb.
#1147152
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
A.Gazeta janrining til xususiyatlari. 2005. A.Abdusaidov (2)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ТИЛ ВА АДАБИЁТ ИНСТИТУТИ


Кўлёзма ҳуцуцида УДК 811.512.133 (054)


АБДУСАИДОВ Абдували

ГАЗЕТА ЖАНРЛАРИНИНГ ТИЛ ХУСУСИЯТЛАРИ


19.02.02 -ўзбек тили




Филологая фанлари доктори илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация


АВТОРЕФЕРАТИ


Тошкент - 2005
Тадқиқот Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Самарқанд бўлими ва Алишер Навоий номидаги Самарқанд Давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедрасида бажарилган.
Илмий маслаҳатчи филология фанлари доктори, профессор Э. БЕГМАТОВ
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор М. СОДИҚОВА
филология фанлари доктори С.МЎМИНОВ
филология фанлари доктори А.МАМАТОВ
Етакчи илмий муассаса - Андижон давлат университети
Ҳимоя 2005 йил ойининг (с> куни соат 14 _да Ўзбекистон
Республикаси Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти ҳузуридаги ДК 015.04.02 рақамли докторлик илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўййча ихтисослаштирилган кенгаш йиғилишида ўтказилади.
Манзил: 700170. Тошкент шаҳри, И.Мўмииов кўчаси, 9-уй.
Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Асосий кутубхонасида танишиш мумкин (Тошкент шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 13-уй).
Авторефера'1' 2005 йил 0^А-^-^-хХ-4етгнинг ^ куни тарқатилди.
Ихтисослаштирилган Кенгаш илмий котиби,
филология фанлари номзоди Н. МАҲКАМОВ
ИШНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Тадкикот мавзуининг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси
Мустақиллигининг дастлабки кунларидан бошлаб ' матбуотни тубдан ислоҳ қилиш1-а катта аҳамият бершшокда. Бунинг натижасида ўзбеқ матбуоти сон ва сифат жиҳатидан кундан-кунга ўсиб, дадил қадамлар ташламоқца. Оммавдй; ахборот воситалари (ОАВ) ранг-баранг ва таъсирчан фикрлар минбарига айланиб бормокда. Матбуотнинг жамиятдаги ўрни ва ролини янада ошириш, унинг изчил одимларини белгилаш, тараққиёт мезонларини кўрсатиш, ОАВ, фаолияти учун зарур қонунлар билан таъминлаш Ҳукуматимизнинг давлат; сиёсати даражасидаги вазифаларидан бири этиб белгиланди.
ОАВнинг исгйкдолнинг дастлабки йилларидаги ҳолати, , жа.мия гдагн ўрни, журналистларнйнг' мавқеи, : келгусидаги вазифалар Ирсгидент Ислоу ., Каримовнинг бир Қатор асарйари, Олий Мажлис сессияларидаги маърузалари, журналистлар билан учрашувларида аниқ белгилаб берилди1. Президенг ташаббуси бйлан ОАВ фаолиятини мувофикдаштирувчи қонунлар қабул қилинди2 ва ўзбек матбуотининг тараққиёти, журналистларнинг эркин фаолияти учун ҳуқуқий асослар яратнлди.
Газета тилини атрофлича ўрганиш адабий тил ҳусусиятларини, тадқиқ этиш билан чамбарчас боғликдир. Шунинг учун газета тили мадания^ининг лисоний муаммоларини ўрганишнинг аҳамияти ниҳоятда катта, , Г^аубуот материаллари ёзма манба сифаТида ўзбёк';*тйли ривожини ўрганиш ва. I баҳолаш, адабий тил имкониятларйни юзага чикариш, унинг, бойдигини, ' гўзаллигини намойиш қИЛйш, тилдан таргиёот, ташвиқот воситаси сифатида фойдаланиш, нутқ маданияти, саводхонликни оширишда қатта аҳамиятга эга. Ана шулардан келиб чиққан ҳолда, мазкур масаланинг ҳам назарий, ҳам амалий аҳамиятга эгалишни назарда тутиб, газета тили муаммоларини махсус - ўрганишга эътибор берилди.
Бу соҳада ўтган асрнинг ўрталари ва кейинги йилларида муайян ишлар қилинди: илмий мақола, қўлланма, рисола ва илмий-оммабоп мақолалар ёзилди, баъзи монографик ишлар яратилди, номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинди3. Кейинчалик тадқиқот олиб бориш маълум даражада сусайди.
Адабий тил услублари белгилаб олинган бўлса-да4, уларнинг ўзига хос ■гомонларини қиёсий ўрганиш, жанрлар бўйича тадқиқ этиш, услубларда кейинги йилларда юз бераётган ўзгаришлар, услубларда қўлланилган тил бирликларининг миқцорий нисбати ва бошқа кўгшаб масалалар ҳамон, , тилшунослар диққатини тортмокда. Демак, ўзбек тилшунослигида матбуот

тили буйича олиб борилган изланишларнинг ахамиятини ...асло_камситмагаи қолда йГтиш 1иумкиуқи,. ҳали муаммолар"бз эмас. Уларни тилшунослйкнинг бу1унги тараққиёти, ютуқдари билан боғлиқ ҳолда ва давр талаби билан қамоҳанг равишда янада чуқурроқ тақлил этиш лозим.
Узбек вақтли матбуоти жанрлари ва уларнинг тил хусусиятлари, газета тилида экспрессивликни ифода қилувчи воситалар, газета тилида адабий нормага риоя қилиш, бунинг нугқ маданияти учун аҳамияти, матбуот тили ривожида замонавий тенденцияларни ўрганиш, фикримизча, ўзбек тилшунослигининг долзарб муаммолари қаторига киради. Ўзбек тилига давлат мақоми берилиши, тилдан фойдаланишда эркинлик, объектив имкрниятлар- нинг туғилиши газеталарнинг тилида тобора образлилик, таъсирчанлик, равонлик, ихчамлик, конкретлик, ҳаққонийлик хусусиятларини шакплантир- моқда, дабдабали, баландпарвоз услубда ифодалаш сезиларли даражада камаймоқда. Бу ҳол газета тили лексикасининг ранг-баранглиги, бўёқдорлиги ва таъсирчанлигини оширмоқда, газета тили тобора бадиий услубга яқинлашиб бормокда. Ушбу ҳолатларни чуқурроқ таҳлил этиш, айниқса, газета тили маданиятини ошириш, ўзбек адабий тили тараққиётида матбуотнинг иштирокини ёритиш, матбуот тили маданияти ва саводхонликни юқори даражага кўтаришга оид тавсиялар бериш ҳозирги давр тилшунослиги ҳал қилиши лозим бўлган энг долзарб муаммолар каторига киради.

Download 277.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling