Абдусаидов абдували газета жанрларининг тил хусусиятлари
Download 277.55 Kb.
|
A.Gazeta janrining til xususiyatlari. 2005. A.Abdusaidov (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадки
- Ишнин
- ДИССЕРТАЦИЯНИНГ ҚИСҚАЧА МАЗМУНИ Кириш.
Ишнинг назарий асоси ва кўлланилган илмий усуллар. Газета тили материалларини таҳлил қилиш, изоҳлашда семантик-стилистик, матн билан боғлиқ таҳлил, компонент таҳлил, тавсифий, қисман статистик таҳлйл усулларидан фойдаланиб иш кўрилди. Газета жанрларини текшириш баъзи ҳолларда тилшуносликнинг таҳлил чегарасидан чиқиши сабабли ишда адабиётшунослик, матншунослик ва журналистика соҳаларининг тадқиқот усулларидан ҳам ўз ўрнида фойдаланилди.
Ишда ўзбек тидшунослиги, туркийшунослик, шунингдек, рус тилшунослигидД' газета ггилиг бўйича қилипгай тадкиқотларнинг назарий хулосалари ва таҳлил усулларига таянилди. "г = ; Тадкикотнинг материали ва манбалари. Тадқиқотнинг таҳлил объектини XX асрнинғ иккинчи ярми Ва XXI асрниш бошларидаги ўзбек матбуоти тилининг лисоний материаллари ташкил қилади! Ишнинг синалиши. Тадқиқотнинг асосий мазмуни 10 та монография ва рисола, 40 дан ортиқ илмий мақолада ўз ифодасини топган. Иш юзасидан СамДУ, СамДЧТИ, ЎзР ФА Самарқанд бўлимида ўтказилган республика ва халқаро конференциялар, ЎзР ФТДҚ ва Олий аттестация комиссияси ҳамкорликда ташкил этган «Ўзбекистон мустақиллиги - унинг фани ва технологияларини ривожлантириш кафолати» мавзуидаги бешинчи республика илмий конференциясида маърузалар қилинган. . Тадкикотнинг хажми ва тузилиши. Тадқиқот кириш, тўрт боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар ва манбалар рўйхатини ўз ичига олади, компьютер ёзувида 291 бстдан иборат. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ ҚИСҚАЧА МАЗМУНИ Кириш. Ўзбек газеталари тилини ўрганиш, асосан, ўтган асрнинг бошларида юзага келди. Газета тилй бўйича тадқиқотлар дастлаб рус гилшу- нбслигида амалга оширилди5. Баъзи маълумотларга кўра, рус тилшунослигида ўтган асрнинг 80-йилларига қадар газета тилига оид 300 дан ортиқ илмий иш чоп этилган6. Тйлшуносликнинг ушбу долзарб муаммосини тадқиқ қилиш бўйича гуркийшуносликда қам маълум ишлар қилинган. Қозоқ гилшуносларидан Н.Б.Карашева, Б.Абилхасимов, С.Исаев, А.Ахабаев7, озарбойжон тилшунос- ларидан Г.А Салманова, А.Оруджев, Т.З.Алисв, Қ.Исмоилова, Д.Ж.Мамедова, А.Ф.Мириев8, Татар тилшуноси А.Г.Эшмуратовлар4 олиб боргаи монографик тадҚиқотлари бунга далил бўла олади. Ўзбек матбуоти тилининг лисоний хусусиятларини ўрганишга бағишлан- ган дастлабки ншлар ўтган асрнинг 30-40-йилларида : ЮЗага кёлди. В.В.Решетов5, А.К;Боровков;), кейинчалик М.Мирзаев6’, 'Ф.АбдўЛЛаев7, И.Расулевнинг8 ишларида' матбуот тили лексикасидаги ўз ва ўзЛашма луғавий қагламларнинг микдорий нисбати ҳамда ўзлашма сўзларга муносабат масмалари тадқиқ қилинди. Матбуот тили материаллари асосйда тузилган дастлабки «Ўзбекча-русча луғат» К.К.Юдахин қаламига мансўбдир9. Ҳозирга қадар ўзбек газеталари тилини ўрганишга оид бир қатор монбграфик тадқиқотлар олиб борилди. А.Абдуназаровнинг «Муштум» журналиниш' лексика ва фразеологияси10, Т.Курбоновнинг ўзбек публйцйстика услуби11, Б.Турдиалиевнинг матбуот тилининг морфологик хусусиятлари12, М.Рахмонов- нинг «Туркистон вилояти газети»нинг синтаксиси13, Ғ.Каримовнинг 20-30- йиллар ўзбек адабий тилининг ривожланиш хусусиятлари14, А.Абдусаидовнинг газета тили ва адабий норма муаммоларига15, И.А.Киссен16 ва С.Муҳамедов- нинг17 газета лексикасини статистик усулда ўрганишга бағишланган ишлари ушбунинг далиЛидир. Газета тилига оид баъзи ўқув қўлланмалари яратидци, бир қатор рисолалар, мақолалар нашр этилди. Ушбу ишларнинг муаЛлифлари таниқли ўзбек тилшунослари, журналистика сохаси мутахассисларидир18. Кдйд этйлган" ишлар диссертацияда кенг гаҳлил қилинди. Кўринадики, ўзбек тилшунослигида матбуот тилини ўрганиш бўйича бир қатор жидций. ишлар қилинган. Шунга қарамасдан, бу соҳанинг бир қатор долзарб муаммолари мустақиллик даврининг талаб ҳамда эҳтиёжлари- дан келиб чиққан ҳолда янада кенгроқ ва чуқурроқ таҳлилга муҳтождир. Айниқса, газета тилининг лисоний хусусиятларини конкрет жанрлар бўйича ўрганиш, газета тилининг адабий меъёрларга муносабагини, бу меъёрларнинг шаю1ланишида газета тилининг ўрни ва ролини тадқиқ қилиш, матбуот тили маданиятини янада юксалтиришнинг усул ва омилларини аникдаш мана шундай муаммолар жумласига киради. ОАВ орасида матбуотнинг алоҳида ўрни бор. Бу, албатта, унинг қуйидагича кўп вазифалилигидан келиб чиқади: 1) информативлик (ахборот бериш); 2) тарғибот; 3) ташвиқот; 4) тарбиявийлик; 5) ташкилотчилик; 6) рскламалилик; 7) таъсирчанлик. Таъсирчанлик журналистнинг ижод жараёни билан бошиқ. Газетада таъсирчанликни таъминлашда унинг қуйидаги хусусиятлари назарда тутилади: 1) оммавийлик; 2) образлилик; 3) экспрессивлик; 4) эмоционаллик; 5) аниқлик ва конкретлик; 6) ихчамлик; 7) мунозаралилик (Иловадаги 1-жадвалга қаранг). Президент Ислом Каримовнинг «Ўзбекистон буюк келажак сари» китобида баён этилган фикрлар ОАВ фаолиятини ташкил этиш учун дастуруламал сифатида хизмат қилди ва матбуотга эътибор ниҳоятда ошди19. Истиқлол йилларида матбуот тили маданиятидаги ўзгаришларни қуйидагиларда кўриш мумкйн: 1. Газета жанрларига хос ва мос материаллар нашр этилишига эришилди. Мазмунли сарлавҳалар кўпайди. М.: Одамнинг жони - Ватан, Қишлогимнинг жайдари фалсафаси (ХС.,25.10.01), Дил қулфшш ечган учрашув (ЎО.,28.10.99). 2. Мақол, ибора, тасвирий воситалардан фойдаланиш кучайди. М.: Хмқимизда гуруч курмаксиз бўлмайди, деган нақл бор. Бироқ судьялар орасида «курмак» бўлмаслиги керак. Ундайлар судьялик шаънига, Президентимиз шиончига дог туширади (ХС.,27.11.01 ).3. Ҳаётий муаммоларни акс эттириш ва уларнинг ечимини кўрсатиш, газетхонни мулоҳазага чорлашга эътибор ошди. Буйруқ, чақириқ, баландпарвозлик ўрнини газетхон билан жонли мулоқот эгаллади. Бунинг' учун оддий, содда жумлалар, айниқса, мулоҳазага ундовчи сўроқ гапларнинг ишлатилиши кучайди. Бугунги кунга келиб, ҳисоботларнинг жонлилиги анча ортди. М.: «Ҳуқуқий маданиятимиз муаммолари» сарлавҳапи ҳисобот матни; газетхонни ўйлантирган ва у ечимини кутаётган масалалар бўйича саволлар шаклида жонлантирилган. М.: Конференцияда таъкидланганидек, Парламент томонидан ўтган давр мобайнида аёллар ҳуқукдари, оналик ва боладикни мукофаэа қи.шшга доир бир қанча қонунлар қабул қйлинган. Бу яхши. Лекин' шу қонунларга жойларда , тўлик, амал қилинаяптими? Қандай тўсиқлар мавжуд? Бунга асосан кимлар сабабчи бўлаяпти? Конференцияда турли давлат ва нодавлат идоралар вакиллари ана шундай саволларга жавоб ТоПишга ҳаракат қилдилар (ХС.,20.11.01). 4. Гаи қурилишида ихчамлик, содцалик, жонли сўзлашув тили ва бадиий услубга яқинлик юз бера бошлади. М.: «Орзулари эгиз элмиз» сарлавҳали лавҳада қуйидагича жумлалар бор: Бозор ҳаммамизни боқади, деймиз. Бу гапда жон бор. Бироқ шиддатли замон уни бошқача талқин қилишга ундаётир. Бозор - сифатли маҳсулот эгасини боқади. Соглом рақобатда олдинги ўринда юрганнинг ҳаётини ширин, иШини беш қилади. , «Цнкорни инкор». деганларидеқ, яна савол тугиладй: хўш, кимнинг иши беш бўлади? Кўнгли тўқнинг, ташаббускорнинг, изланувчининг... Демак, биздан икки нарса талаб қилинади: ташаббускорлик, изланувчанлик (ХС., 30.08.01).5. XX асрнинг 70-80-йилларида кўплаб юз берган адабий норма бузилишлари барҳам топа бошлади. Бизнинг назаримизда, журналистларнинг маҳорати ҳам, худди шоир ва ёзувчилариикидек, атрофлича ўрганилиши ва баҳолаб борилиши керак. Маҳоратли журналистлар тайёрлаш соҳасидагй ишни ташкил этишда таҳририятлар фаолиятида жамоатчилик асосида турли соҳа мутахассислари, хусусан, тилшунос, адабиётшунос, ҳукуқшунос, иқтисодчи, эколог ва бошқа соҳа мутахассисларининг иш олиб бориши, доимий семинарДар ташкил қилиниши ҳам маълум самара беради. Download 277.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling