Абдусаидов абдували газета жанрларининг тил хусусиятлари


Download 277.55 Kb.
bet8/38
Sana02.02.2023
Hajmi277.55 Kb.
#1147152
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   38
Bog'liq
A.Gazeta janrining til xususiyatlari. 2005. A.Abdusaidov (2)

ҲИСОБОТ ЖАНРИНИНГ ТИЛИ. Ҳисобот газета, радио ва телевидениеда энг кўп тарқалгаи ахборот турдаридан бири. Унда ижгимоий- сиёсий воқеа, йиғилиш, кенгаш, учрашув ва бошқа шу каби воқеалар ёритилади. Ҳисобот хабардан фарқ қилиб, унда шу воқеанинг муҳим тафсилотлари акс эттирилади, воқеа қачон бошланганлиги, у қандай кечганлиги, нима билан тугаганлиги, қандай хулоса чиқарилганлиги кўрсати- лади. Ксйинги йилларда ҳисоботга эътибор ошдИ, журналистлар ҳисоботнинг барча турларидаи унумли фойдаланган ҳолда, унинг тили ва услубига алоҳида диққат қилмокдалар. Аслида ҳисобот ахбброг жанрлари орасида энг тезкор ҳамда умумлашма характердаги жанрлиги билан эътиборни тортади.
Ҳисобот рукнида уларда қандай тадбир ёки мажлис ҳақида фикр юритилаётганяиги аниқ билинади. М.: Ўзвёкистон Республикаси Олий
Кенгаши республика комиссиясида (ЎО.,7.02.92), Вилоят деҳқончилик саноати ходимлари йигилишидан (3., 10.03.92). Ҳисобот сарлавҳасининг ўзига хослиги шундаки, бу вазифада асосан гап-сарлавҳаЛ'ар (содда ёйиқ, буйруқ, ундов- ганлар) ишлатилган. Сўз бирикмалари сарлавҳа вазифасида жуда оз учрайди. М.: Ниятлар муитшрак бўлсин (ВП, 14.09.89), Қонунчиликка қатъий риоя этилсин (ҚҲ.,2.6.01.91), Масъулият ва талабчанлик кучайтирилсин (ПО.,23.04.85).
Ибора ҳам сарлавҳа вазифасида ишлатилган. М.: Қолоқлик доги
ювилсин (ТГ.,9.02.84), Оқни оқ, қорани қора деСшиз (ЎО.,7.02.92). Буйруқ- истак майли шаклидаги (I шахс кўпликда) айрим сарлавҳалар 80-йиллар газеталарида кўпроқ кўринади. М.: Меҳнат интизомини мустаҳкамлайлик (ПДҲ., 2.02.83)с Халқ манфаатлари йўлида хизмат қилайлик (ҚҲ.,9.06.89). Сўроқ ва ундов гаплар баъзан сарЛавҳа . сифатида ишлатилган. М.: Кўзбўямачиликка қачон чек қўйилади (ВГ.,5.10.89), Огу қидирганлар кьш? (ЎАС.,8.01.88), Тўлга барака! (ҚҲ.,8.03.91). Сарлавҳалар орасида содда гап- сарлавҳалар кўп учрайди, қўшма гап-сарлавҳй кам ишлатилган. М.: Дўап ачитиб гапиради (ТП,29.07.84), Камчиликлар тугагпйлдй (ТГ.,31.01.84), 1Ъшн тўлди, аммо... тежамкорлик-чи? (ТП,3.02.84), ШШ' қонун, бажарилииш шарт (ҚҲ.,6.12.84). Кейинги йилларда сўз бйрикмасиҳам сарлавҳа вазифасида қўлланмоқца. Сўз-сарлавҳа ҳисобот учун характёрлй эмас. М.: Европага йўл (ЎО.,29.02.92), Жазо муқаррар (РП,,27.10.89), Жўрналистлар билан учрашув (3., 20.02.92).
Ҳисоботда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий соҳаларга оид терминлар фаол ишлатилган. Кейинги йиллар' ҳиёоботларида давлат раҳбарларининг ўзаро ташрифларига доир материаллар ўз аксини топмоқда. Шунинг учун уларда халқаро ҳаётга оид терминдар''кўп учрайди. 70-80- йиллар ҳисоботлари аксариятининг услуби, улар расмйй ахборотлар бўлганлиги учун ҳам, расмий иш-қоғозлари услубига анча яқин туради. Уларда шунга мос терминлар қўлланилган. М.: Президент, вазир,
демократия, принцип, ишбилармон, ҳамкорлик, элчи, олий, мулоқот, агентлик, тижорат, сиёсат, тенглик ва б. (ЎО.,29.02.92).
Ҳисоботда эмоционал-экспрессив бўёқли сўзлар жуда кам ишлатилган. Аксарият ҳисоботларда (70-80-йиллар вилоят ва туман газеталарида) фактларни санаш, ютуқ ва камчиЛйкларни кўрсатиш, муаммоларни тилга олиш билан чекланилган. Фақаз рақамларни санашнинг ўзиёқ ҳисобот ҳажмининг ошиб кетишига сабаб бўлган. Кейинги йиллардаги ҳисоботларда к,исман таҳлил ҳам кўринади. Уларда ана шунга мос равишда айрим эмоционал-экспрессив бўёқпи сўзлардан фойдаланилмоқца. М.: ошкора,
дақиқа, рамз, мой (ЎО.,29.02-92), инқилобий мустақиллик, усул, услуб (ГҲ.,6.12.90). Ибора ва мақоллардан ҳам фойдаланилган. М.: инсоф билан иш тутилган жойда барака бўлади, қут бўлади (ҚҲ.,8.03.91), дилни хира
қиладиган (ТГ.Д8.01.84). 60-йиллар ҳисоботларида маълум даражада таҳлил мавжуд, Уларда ;.журналистиинг тилдан фойдапаниш маҳорати сезилади. Мд сўлак ақизиб томоша қилувчилар, ёв қувгандек жўнаб цолишади, темирни қшигида босиб, тогни талқон қилши (Қ.Ўзб.,7.01.62). Ҳисоботда, аеосан, қолип, андоза бирикмалар. ишлатилган. Улар бошқа жанрларда (айниқса, хабар, мақола, лавҳада) ҳам кўп қўлланилади. М.: ем-хашак жамгариш, озуқа жамгариш, маҳсулот олиш, шу куннгтг талаби, жиддий камчаликлар мавжуд (ТГ.,7.08.84), аҳвол анча мураккаб, амалий таклифлар, ўз муносабатларини билдирмадилар (РГ.,21.09.89). Ҳисоботда, асосан, содда гаплардан фойдала- нилган. Гап қурилишининг пассив конструкциясидан фойдаланиш ҳам кўпроқ кўринади. М.: эътибор берилмаётир, қайд қилинди, чоралари кўрилаяпти (ҚҲ.,24.04.90), муҳокама қилинди, таклиф этилди (ПДҲ., 23.07.85). Асосан, дарак гаплар, оз бўлса-да, сўроқ ва ундов гаплар ишлатилган.. . .

Download 277.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling