Абдусаидов абдували газета жанрларининг тил хусусиятлари
Download 277.55 Kb.
|
A.Gazeta janrining til xususiyatlari. 2005. A.Abdusaidov (2)
МАҚОЛА ЖАНРИИИНГ ТИЛИ. Мақола (илмий мақола бундан мустасно) таҳлилий жанрнинг ўзагини ташкил этади ва у мавзу таҳлил қилинган, образли ахборот манбаидир32. Муаммоларни қўйиш, ишлаб чиқиш, илгари сурилаётган қоидаларни таҳлил қилиш ва далиллар бйлан ҳар томонлама асослаш мақола жанри учун харақтерли хусусиятдир; '■ Унда бир нечта факглар келтирилган бўлишига қарамасдан, мақоланинг асосини, магзини далил, исбот, тақлил, умумлаштириш ташкил этади. Объективлик, умумлаштириш мақола учун асосийгмезонлардандир.
Мақола рукни,, .асосагқ■; иҳчам бўлиб,' аксарияти доимийлиги биЯ’ан ажралиб туради. М.: Нуқтаи. назар (ҚҲ..5Л2.91), Мунозара (ЎАС., 26.05.89), Одобнома (ЎО., 13.02.92; ЎО.,30.01.92), Муносабат (П.,1 1.01.92), Қадрият- ларимиз (ЎС>„ 18.04.92), Маънавий қадриятларимиз (ВГ.,27.09. 89). Муаммоли мақолаларга қўйилаётган доимий рукнлар ҳам кўп. М.: Муҳокама учун мавзу (УАС., 5.01,90), Жамият, инсон, ахлоқ (ВГ.,6.06.89), Адаб, одбб ва одам (УАС.,9.05.86). Танқидий мақолаларда айрим шу хил доимий рўкнлар учрайди. М.: Инсон ва қонун (3., 11.02.92; ВГ.,1.08.89), Маънавият масалалари (РГ.,21.07.89), Мухбиримиз бонг уради (РГ,8.01,91; РГ.,2.08.89). Мақолада фактлар таҳлили билан бирга муаммо ва унинг ечимини кўрсатиш, умумлаштириш ҳамда конкрет хулоса баён этиш асосий ўринни эгаллайди. Ана шу мезон рукпда ҳам ўз аксини топган. М.: Деҳқончилик саноати: иқтисодий ислоҳот сшалда (ЎО., 13.03.92), Ижтимоай соҳа: Масала аниқ, ечими-чи? (3.,9.01.92). Ибора, мақол ва сўроқ гаплар гаъсирчан шаклда сарлавҳа вазифасида кўплаб ишлатилган. М.'.Бирнинг касри... (ЎАС.,5.01.86), Узимизга мисқоллаб, ўзгаларга ботмонлаб (ЎО.,5.02.92), Тарози босмайдиган гап (РГ.,22. 08.90), Хизматга тайёрмисан, йигит? (Т., 12.06.93). Мақолада кўтарилган муаммояар турлича бўлиб, улар қамровининг кенглиги, умумлаштириш ва хулосаларга бойлиги билан ажралиб гуради. Бу ҳолат айрим мавҳум отларни сарлавҳа сифатида ишлатишда ҳам кўринади. М.-.Депсиниш (ВГ.,28.04.90), Хавф (ЎАС,,. 9.05,86), Инқироз (ЎО.,13.03.92), Мутаносиблик (РГ.,5.04.91). Мақола сарлавҳси орасида қаратқич бирикмалар ҳам кўплаб учрайди. М.: Халқнинг цисмати (ЎАС.,28.07.89), Ўзбекистон олтини. (У'0.,25.03.92), Моворауннаҳрнинг муқаддас ҳалқаси (3.,23.10.98). Ихчам содда гаплар мақола сарлавҳаси сифатида ишлатилган. М.: Истиқлол учун бирлашайлик (ЎАС.,6.12.91), Соҳибқирон согиниб қолмасин (ЎО.,18.04.92), Мустақиллик меҳнат билан мустаҳкамланади (3., 14.05.92). Гапнинг инверсияли ва эллиптик шаклларидан сарлавҳа сифатида фойдапарилган. М.-.Сотувчи ҳам манфаатдор. олувчи ҳам (3., 14.03.92), Ўн йил ўтсаям-а... (ВГ.,16.08. 89), Ардоқли эди машриқда меъмор (ЎО.,1.02:92). Мақолага хос характерли хусусиятлардаи яна бири уларда сарлавҳанинг таъсирчан шаклда - сарлавҳа ости изоҳи билан берилиши ҳамдир. М:. '"Воҳ, жувонмарг болам-а" ёки Сиёб туманидаги 112-"Ситора" болалар боИасйдаДоз берган хунук воқеа хусусида (3., 11.02.92). Мақола жанри тилдан фойдаланишда ниҳоятда кенг имкониятларга эга. Унда эмоционал-экспрессив восита ва образли бирликлардан бемалол фойдаланиш мумкин. Маколанинг ҳажми ва мавзуни ёритиш даражаси бунга кснг имконият беради. Шунинг учун ҳам мақолада бадиий-публицистик жанрлар (очерк, лавҳа, фельетон), ахборот жанрлари (айниқса, репортаж)га хос хусусиятлар ҳам уйғунлашиб кетган. Мақолада луғавий воситалардан ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий, санъат, адабиёт, тйббибт ва бошқа соҳаларга оид терминлар билан бир қаторда турли услубий маъноларга эга сўзлардан унумли фойдаланилган. Айниқса, турли терминларни қўллашда даврга мос равишда, хабар, бош мақола кабилардан фарқли тарзда, мақолада эркинлцк аник кўринади. Бундай ҳолатлар диссертацияда кенг таҳлил этилган. !,, Нейтрал маъноли сўзлар билан бирга эмоционал-экспрессив бўёқпи сўзлар кўц , қўлланилади: ҳалол. қайсар. талабчан. ҳақгўй, интилувчи, қатъиятли,{,фидокор, довруқ, пойдевор, хоҳиш. иштиёқ, наф (ЎО.,4.01.92). Мақолада кўтарилган. муаммо, унинг ечими, умумлаштириш ва хулосаларнинг гаъсирчанлиги, образли бўлиши унда ибора ва мақоллардан ■‘қанчалйк моҳирлик билан фойдаланишга. ҳам боғлиқ. М.: ндчорлшс Чошни1 олиб ташлаш, интилганга толе ёр, қингир йўллар билан бойлик орШшрйис, тоққа чиққан чўққини кўзлар, ишлар юршииб кетаверади (ЎО.,4.01.92)7 ‘йбора (айниқса, иеологик ва окказионал ибора)дан фойдаланиш ҳ'а*Г7 йисбатан эркиндир. М.: хона тўридаги креслога чўкди, бир кун ишласа, ўн кун "йўтйл" тутиб оладиган машина, юкини елкасида кўтариб, кемтикни тўлгазмоқчи бўлди (РГ.,28.05.89). Мақолада ог+ҳаракат номи моделли бирикмалар уюшиб келган содда гап, шахси аниқ гап, баъзан кўшма гаплар (зидлов боғловчили боғланган қўшма гаплар)дан унумли фойдалаиилган. М.: Янги ишчи ўринларини ташкил қилиш, қувватларни оширши, қолоқликни тугатиш, зарур шароипишрнй яратти билан боглиқ шиларимиз кўп (РГ., 12.01.90), Бундай огоҳлантиршилар одат тусига кириб қолган. Бироқ жўнатмай қаёққа ҳам боршиарди (РГ., 12.01.90). Ихчам, мазмунли содда гап, айниқса, сўроқ гап, баъзан уидов гапларнинг ишлатилиши характерлидир. Хўис. нега? Ахир шаҳарда ишлашни хоҳловчи ёшлар кўп-ку! (РГ., 12.01.90). ■ Қарийб ярим саҳифани эгаллаган мақолада 28 та сўрок гап, 4 та ундов гап ишлатилган. Айниқса, сўроқ гапларнинг кегма-кет ишлатилиши ҳам шу : жанрнинг характерли хусусиятларидан биридир. МАёл, аёлгйНа, кўксйнгда кўтариб юрганинг тошмиди? Нега саккизта фарзанднинг устига келдинг? Ахир, уАарнинг бошида онаси тирик эканлигини бчлардинг-ку! (ВГ.,6.06.89). Мақола жанрида диалогик нутқ, кўчирма гапларнинг ишлатилиши муаммони тақлил этиш, қақиқий аҳволни кўрсатишда жонли, таъсирчан тил восигасидир. Ишлаб чиқариш ёки умуман гурмуш муаммолариии тасвирлаш, гаҳлил этиш, умумлаштириш ва хулосаларнинг ишонарли бўлишида диалогик иугқдан унумли фойдаланиш мақола жанрида бошқа жанрларга қараганда кўпроқ кўринади. Мақола жанрининг имкониятлари, унда ахборот жанрлари ва бадиий- пўблицйстик жанрларнинг тил хусусиятдари уйғунлашиб кетганлиги бу хил материалларда газета андозаларидан камроқ фойдаланишга ва образли воситаларни унумли қўллашга йўл очади. Аксарият мақолш1арда тил воситаларидан моҳирона фой,цапаниш аниқ кўринади. Баъзи ижтимоий- сиёсий, иқтисодий, қишлоқ хўжалик ва саноатга оид мақолаларда газета андоза бирикмаларидан кўпроқ фойдаланиш натижасида уларнинг таъсйрчанлигига қисман путур етган. М.: ...етакчилик қилаётган опшр чўпон- чўлиқлари ҳар бош эчкидан режадагига нисбатан икки-уч юз грамм кўп хом ашё етиштирдилар, ...совлиқлар парваришини кўнгилдагидек ташкил этиб, юз бош совлиқ ҳисобига юз биттадан... тайёрлашга муваффақ бўлдилар, ...чорвадорлар қишловни намунали ўтказши, эл-юрт дастурхонига жорий йилда ўтган йиллардагидан кўпроқ маҳсулот тортиқ этиш ташвиши билан ншамоқдалар (3.,9.01.92). Буларни осонлик билан бошқа соҳага ҳам тадбик этиш мумкин, чунки улар газета андозаларига киради. М.: охирги мисолни қиёслайлик:...пахтакорлар мавсумни намунали ўтказиш, эл-юрт хирмонига жорий йилда ўтган йиллардагидан кўпроқ пахта тортиқ этиш ташвшии билан лшамоқдалар ва б. Кейинги йилларда мақолада андозалардан камроқ фойдаланиш, журналистларнинг изланишлари ва маҳоратлари сезилиб туради. Танқидий мақолаларминг тил хусусиятлари ҳам алоҳида диққатни тортади. Бу ҳолатлар ишда кенг таҳлил қилинган. Download 277.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling