Абдусаидов абдували газета жанрларининг тил хусусиятлари


Download 277.55 Kb.
bet13/38
Sana02.02.2023
Hajmi277.55 Kb.
#1147152
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   38
Bog'liq
A.Gazeta janrining til xususiyatlari. 2005. A.Abdusaidov (2)

ШАРҲ ЖАНРИНИНГ ТИЛИ. Шарҳ жамият ҳаётидаги ёки халқаро турмушдаги воқеа-ҳодисларга муаллиф муносабатини ўзида ифода этади. Маълум воқеа-ҳодиса ҳақида тезкорлик билан берилган хабар шархда кенгроқ таҳлил этилади, маълум хулосалар чиқарилади.
Шархда айрим ҳолларда доимий рукн қўйилган. М.: Маълумотга шарҳ (ИС.,27.12.85), Факт ва шарҳ (ЎГ\, 12.09.89), Воқеалар. Хабарлар. Шарҳлар (С.,24.09.89), ; . Сиёсий шарҳловчи нигоҳи (ЎО., 17.04.97). 70-80-йиллар матбуотида турли қарорлар, қишлоқ хўжапиги, саноат 'соҳасидаги режаларнинг бажарилишига оид маълумотларга шарҳ кўп учрайди. Уларнинг рукни бошқа жанрларникидан деярли фарқ қилмайди. М.: Иккинчи ой якунлари (ТГ.,7.03.84), Дастлабки ой якунлари (ТГ.67.02.84), Йиллик планлар сарҳисоб қилинганда (ТГ.,7.1.84). Кейинги йилларда мазмунли рукнлар ишлатилмоқда. М.: Қонун - донолик ифодаси (ХС.,69.02.94), Табиат ва инсон (3.,9.04.92), Қарор ва шарҳ (ХС.,31.01.97; ХС.,26.03.97), Фармон ва шарҳ (ХС,,13.03.97). Шарҳ сарлавҳаси мақола, ҳисобот, корреспонденция каби жанрларникидан деярли фарқ қилмайди, лекин ўз мазмуни, ихчамлиги, фикрни умумлашган ҳолда ифодалаши билан диққатни тортади. Уларнинг шарҳ сарлавҳаси эканлиги, кўпинча, рукндан маълум бўлади. М.: Ўзбешстон кафолат беради (ЎАС.,25.09.92), Адолат тантанасига хизмат қилади (ХС.,9.02. 94), Дунёга танилаётган юрт (ЎАС.,5.02.93). Кейинги йиллардаги шарҳ жанри сарлавҳаси мазмунлилиги билан ажра.либ туради. М.: Деҳқон меҳнати эьзозга лойиқ (ХС.,26.02.97), Энди деҳқоннинг нони яримта бўлмайди(ХС„ 1,3.03.97).
Шарҳнинг тил хусусиятлари ҳисобот тилига жуда яқин туради. Буни уларнинг. сарлавҳасида ҳам, луғавий ва грамматик воситалардан фойдаланишда ҳам кўриш мумкин. Шарҳнинг тили давр нуқтаи назаридан ҳам қисман бир-биридан фарқ қилади. М.: 70-80-йиллар газеталаридаги шарҳларнинг луғавий хусусиятлари шу давр ҳисоботларининг тилига жуда ўхшашдир. Кейинги йиллар газеталаридаги шарҳларнинг луғавий хусусият- лари алоҳида ажралиб туради ва ҳисоботларнинг тилидан фарқ қилади. Шарҳда, хусусан, қарор, қоиунларнинг шарҳида расмийсиш қоғозлари услуби асосан тўла сақлангагг ҳолда фикрлар баёгг этилган ва шу услубга хос термин, сўз бирикмаси, гап қурилишидан фойдалаггилган. Жумлалар аниклиги, конкретаиги билан ажралиб туради. Шархда қарор ёки қонунлар тилига мос ҳолда сўз бирикмалари ва феъггнинг буйруқ-истак майлигги ҳосил қилувчи - син шакггидан ҳамда аниқ нисбатдан фойдаланилган. М.: ман қилинади. жарима белгиланган (3.,9.04. 92), таклиф қилинди, эътибор жалб қилинди, кучайтириш кўзда тутилсин, масъулияти оширилсин, тавсия этилди (ТГ„ 15.05.84).
Турли факт, маълумог, воқеа-ҳодисалар шарҳи эса улардан қисман фарқ қилади. Бу хил материалларда метафора ва иборалардан ўрни билан фойдаланилган. М.: гап-сўз ҳам бўлгани йўқ (С.,25.04.92), яйиюв баҳодирлари (ТГ.,8.03.84), совуқдан эсанкираб қолишиб (ИС.,27.12.85), тургунлик даври- нинг шармандали кўриниши (УГ., 12.08.89). Факт ва воқеалар шарҳида нейтрал маъно ифодаловчи сўзлар иштирокида тузилган* ихчам, .равон жумладар аеосий ўринни эгаллайди. Аксарияг ҳолларда содда гаплар қўлланилгагг. Шарҳггинг хабар, ҳисобог жанрларига ўхшаш томонлари ёки аниқроғи факт, воқеа-ҳодисаларнинг бирмунча кенг, атрофлича таҳлил этилиши, умумлаштириш ва хулоса:гар чиқариш каби фарқли томонларини ёритиш учун матн билан боғлиқ ҳолда кузатиш олиб бориш яхши самара бериши мумкин. Диссертацияда шу усулда бир нечта шарҳлар изоҳланган.

Download 277.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling