Абдусаидов абдували газета жанрларининг тил хусусиятлари


Download 277.55 Kb.
bet21/38
Sana02.02.2023
Hajmi277.55 Kb.
#1147152
TuriДиссертация
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   38
Bog'liq
A.Gazeta janrining til xususiyatlari. 2005. A.Abdusaidov (2)

Ватан тўғрисида Ислом Каримов қачон гапирмасин, Президент сифатида эмас, оддий инсон, болаларига меҳрибон ота сифатида гапиради. Бу одамчинг Ватанта муҳаббапш, унинг' хизматига доимо шайлиги, гайрати ва шижоати қон-қонига сингиб кетган. Бу кишининг соддалиги, меҳрибонлиги ва талабчанлиги унинг нақадар тўғрилиги ва қалби тозалигидан далолат беради. Бу - мақтов эмас, унинг юз-кўзидан, ҳаракатидан кўриниб гурувчи бор ҳақиқат» (ХС., 19.06.00). Матнда ишлатилган 104 тил бирлигидан, такрор ишлатилганини ҳам ҳисобга олганда, 27 таси арабча сўзлардир.
1989 йилдан кейинги даврда русча-байналмилал сўзларни ўзбек, форс- гожик ва арабча сўзлар билан алмаштириш, араб, форс-тожикча сўзларнинг ўзбекча муқобилларини қўллаш, айрим хорижий терминларни ўзбекча талаффуз асрсйда ёзишга уринишлар кучайдй. Бу жараён маълум ижобий ҳолатларнй йзага чиқарган бўлса-да, айрим ҳолларда, тйлимиздаи ва нутқимиздан мустаҳкам ўрин эгаллаган ҳамда фаол истеъмолда бўлган, энг муҳими, қайси тил бирлиги бўлишидан қатъий назар, барчага тушунарли маъно касб этган, бирор бир соҳа бўйича аниқ тушунчани ифодалаган сўз ва герминларни алмаштириш каби салбий вазияг вужудга келди.
Тилимизда фаол истеъмолда бўлган жуда кўплаб русча-байналмилал сўзларни арабча дублетлари билан алмаштириш ҳамиша ҳам яхши натижа бермаганлигини газета материаллари мисолида аниқ кўриш мумкин. М.: журнал/жарида, мажалла, ойнома, ойбитик дублетларида жарида арабча сўз бўлиб“'тугшам маъносйнй^‘англатадй ' (УТИЛ, 1 -т.,274-6.)'. Журцал сўзи эса русча-французча сўз бўлиб, «китобча ёки мажмуа шаклида белГили вақтда чиқиб турадиган даврий нашр» деб изоҳланган (ЎТИЛ,1-т.,291-6.). Бу дублетдан журнал сўзининг маъно жиҳатидан устунлиги ва униш. бутуиги кунда матбуотда фаол ишлатилаётганлигини қайд этиш му.мкин. Истиқлолнинг дастлабки йилларида изланиш шу даражада бўлганки, бир мақолада журнал сўзининг учта дублети бирданига иишатилган.\М.: Журнал муваффақиятининг бош омили мавзу йўналйшида - илмий фантастиканиқгг. севимлилиги, носиёсийлигида дегувчилар қисман ҳақ (ЎГ.,28.02.91), «Пирли олам» ойномаси, биринчидан, ана шу муаллифлар жамоаси, айниқса, ёш қаламкашлар учун жиддий мактаб вазифасини ўтаса... (ЎГ.,28.02.91), Кўҳна маълумотлар ойноманинг ярмидан кўпайиб кегган, бу эса жаридан и
«қаритиб» қўйган (ЎГ., 28.02.91), Ва яна ойнаи жаҳону рўзномалар, ойбшишсларда чет эл сиёсий ҳаёти ажабланарли тарзда кам ёритилмоқца (ХС.,6.11.91).
Тил тараққиётидаги зарурат, адабий тил имкониятлари ва адабий норма онгли , аралашувни талаб этади. Ҳар қандай шошма-шошарлик, термин ярагумчилик салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини мустақиллик йилларида матбуотда сўз ва термииларни қўллаш аниқ кўрсатди. Ўзбек тили тараққиётинипг ана шу қисқа давридаги ҳолат катта сабоқ бўлиши мумкин. Русча байналмилал сўзларни арабча вариантлари билан алмаштириш ҳам ижобий ва баъзан салбий ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳолат, айниқса, журналистлар, таҳририятлар ходимлари эътиборини талаб этади. Биринчидан, ташвиқот, муаллиф, манзил, фахрий, ташриф, фуқаро, муҳандис, .таргибот, ҳудуд, таьтил каби арабча сўзлар ўз дублетлари орасида ҳозирги матбуот ва сўзлашув тилида кенг истеъмолга кирганлигини эътиборга олиш; иккинчидан, ноиб (депутат), зауира (запас), зобит (офицер), тарих (мозцй), толиб, талцба, толиба (студент), матн (текст), насаб (фамилия), ўринбосар (.иуовин) каби ҳолатларда қайси вариант умумқўлланувчан бўлишини давр қўрсатади, лекин уларни ишлатишда бир хилликка эришиш учун журналистлар қатта роль ўйнашини назарда тутиш; учинчидан, олийгоҳ, жарида, муштарий, мусоҳаба, жумҳурият каби истеъмолдан қолган сўзларни матбуотда қўллайвермасликка эътиборни ошириш лозим.
Ўзбек вақтли матбуоти тили бошқа тиллардан кўплаб русча- байналмилал сўзларнинг ўзлашишига сабаб бўлди. XX асрнинг 70-80- йилларида матбуотда русча-байналмилал сўзларнинг ишлатилиш салмоғи анча ошди. Матбуот материалларини, ўзбекча дублетлари бўлгани ҳолда, русча- байналмилал сўзлар эгаллай бошлади. М.: архитектор / меъмор, секретарь / котиб, инженер/муҳандис, автор/муаллиф, проблема/муаммо каби дублетлар- нинг ўзбек, форс-тожик ва арабча вариантлари истеъмолдан чиқа бошлади.
Истиқлол арафасида русча-байналмилал сўзларни ишлатишга муносабат тубдан ўзгарди. Бу - маълум ижобий ҳолатларни юзага чиқарган бўлса-да, баъзан салбий жиҳатлар вужудга келди. Биринчидан, русча-байналмилал сўзлар ўрнини бошқа тилларга мансуб сўзлар асосли эгаллади. М.: котиб, вилоят, ташриф, жамоа, тиббиёт, муаммо, дастур, лойиҳа кабилар фаол ишлатила бошлади. Иқкинчидан, русча-байналмилал сўзларни ўзбек, форс- тожик, арабча сўзлар билан ёппасига алмаштириш тендендияси гтйдо бўлди. Шу ҳолатга назар ташлайлик:

  1. Русча-байналмилал сўзларни алмаштиришга уриниш вариантлиликни юзага қелтирди. Бу ҳолат, биринчидан, танлаш имконияти учун фойдали бўлйши мумкин, лекин сўз қўллашда гурли хиллик юз бериши матбуот тили ва унинг нутқ маданиятдни оширишдаги ролига салбий таъсир кўрсатади. Вариантлиликка эътибор беринг: дефицит/кемтик, тақчил, танқис, камёб,- 'ЖўрналТойнШШ, мажалла, жарида, ойбитик, газета/рўзнома, куннома, ҳафтанома? инвсишд/ мажруҳ, ногирон,; область/вилоят, музофот' президиум /раёсат, ҳайъат; .район/ ноҳия, туман, депара; редакция/муҳаррирцят, таҳририят; студент/талаба, толиб, толиба кабилар. Бу каби дублетлар вариантлилиги маълум сўзлар соҳасида тартибга тушмоқца. М.: кемтик, тақтир (дефицит), ойнома, мажалла, жарида, ойбитик (журнал), мажруҳ (инвалид), тўнланди (конференция), ноҳия, депара (туман) кабилар матбуотда дсярлм ишлатилмаяпти. 2. Русча-байналмилал сўзларни алмаштиришга ортиқча уриниш нотўғри ҳолатларга олиб келди. М.: самолёт - тайёра, аэропорт - тайёрагоҳ, аэроқўналга, радио - овознигор, сўзнигор, телеграмма - шдшилинчнома, факультет - куллиёт кабилар. 3. Русча-байналмилал сўзларни улар англатган маънони билдирувчи сўзлар билан алмаштириш юз бера бошлади. Матбуот тили ихчамликни талаб этишини ҳисобга олганда, русча-байналмилал сўзларни ишлатавериш фойдалидир. М.: декрет - фарзанд- лик бўлиш таътили, макулатура - яроқсиз ҳолга келган қогоз, рефёрендўм - умумхалқ овоз бериши кабилар. 4. Русча-байналмилал сўзларни 'оддий сўзлашув гилига мос ҳолда ишлатиш (доктор ўрнида духтир, милицйя - мелиса), географик номларни ёзишдаги турли хиллик (Германия - Олмония, Америка - Амриқо, Европа - Оврўпа) каби ҳолатлар юз бррди: Бу каби қўллашнинг ноўринлиги ҳозирги кунда аён бўлса-да, айрим газеталарда ҳаМон учрамокда.

Мустақиллик туфайли ОАВ орқали янги-янги ўзлашмалар истеъмолга кирмокда: биржа, менежмент, маркетинг, бакалавр, магистр, лицей, коллеж, экстремизм, фундаментализм, фирма, фермер, инвестр, концерн, холдинг кабилар. Хуллас, ўзлашма сўзлар ҳам ўзбек тили бойлигига бойлйк қўшувчи, унинг имкониятини янада оширувчи муҳим манбалардан биридир.

Download 277.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling