Абдусаидов абдували газета жанрларининг тил хусусиятлари
Download 277.55 Kb.
|
A.Gazeta janrining til xususiyatlari. 2005. A.Abdusaidov (2)
ФЁЛЬЁТОН ЖАНРИНИНГ ТИЛИ. Фельетон ҳақида турли адабиётлар, луғатларда деярли бир хил фикрлар юритилган37. Газета фельетон- лари адабий фельетонлардан маълум хусусиятлари билан фарқ қилади. Газета фельетонлари, асосан, ҳужжатЛи фельетонлар бўлиб, уларнинг қаҳрамонлари конкрет шахс, жамоа бўлиши мумкин. Конкрет шахс, жамоанинг хатти- ҳаракатлари натйжасида юз берган салбий ҳолат фельетонда аниқ, текширилган фактлар асосида фош этилади. Фельетониинг ўзига хослиги унинг тйлида намоён бўлади. Фельетондаги образлилик ўзига хос хусусият- ларга эга. Унда , қиёслаш, бўрттириш, муболаға, бадиий тўқима каби приёмлар, тўрли ифода-гасвир воситалари, мақол ва иборапардан кенг фойдаланйлади. Унда салбий воқеа-ҳодиса, камчилик, нуқсон, иллатлар ўткир тил воситалари орқали ифодаланади ва фош қилинади.
Фельетон рукни қисқалиги билан ажралиб туради. Аксарият фельетбнларда Фельетон сўзи рукп сифатида Қўлланйлган. М.: Фельетон (Ў(3!,12.11. 91;РГ., 16.08.89; 3.,14.03.97; 3.,14.04,95). Айрим фельетонларда қўшимча равишда соҳани йфбдаловчи рукн ишлатилган. М.: Савдо: қонун ва ҳалоллик мезони. Фельетон (ЎО.,15.01.92). Танқидий материалларда Фельетон ўрнида (РГ.,29. 07.89; 3.,08.02. 92) рукни қўлланилган. Айрим газеталарда Фельетонга хомашё (3.,25.07.92), Ижобий фельетон (ТТ.,22.06.91), "Фельетонча" (3.,28.09.95) рукнлари ишлатилган. Фельегон сарлавҳаси сифатида образли ифода, сўроқ гап, ибора ва мақоллар кўплаб ишлатилади. Сарлавҳа баъзан сарлавҳаости изоҳи билан янада кучайтирилган. М.: Текиннй гпопса томдан ташлар (Қ.Ўзб., 7.02. 62), Кўзи кўр, қулоги кар раҳбарлар. Самарқанд ишҳар ва шаҳарлараро бирлашган телефон станцияси бошлиги Ҳ.Ҳакимов диққатига (3.,8.02.92). Фельетон сарлавҳаси, кўпинча, ихчам' тил. бирликларидан танланган.- М.: Юмшоқ супурги (Қ.Ўзб.,17.12.61), Кўнгилхиралик (ЎО.,15.01.92), Ёзиишалар гирдобида (РГ., 16.08.89), Бедаво (ВГ., 18.08.61). Салбий маъноли эмоционал-экспрессив бўёқли сўз ва мётафорик бирикмалар кўплаб қўлланилган. М.: савлат, зугум, ўжар, юз- хотир, қўпол, қизиққон, аламзада, қусур (РГ., 16.08.89), юмшоқ, абжир, ҳамтовдқ, муттаҳамлик, қингирлик (К,Б., 17.12.85). Фсльстонга хос характерли хусусиятлардан бири умумхалқ фразёдйо- ' ппмлари иа япги яратилган ибораларнинг таъсирчан восита сифатйда кугшай ишлптилишидир. М.: қўйнимни пуч ёнгоққа тўлдириб, анқонинг уцугига"' тиишди, уларга бирор нима чўзмасанг ҳожатингизни битиришмас 'ўэкан ('1..К.02.92), гапиришдан олдин ойнага қарашимиз, ўзимиз қанақШизў'ўйлаб кўршшшиз лозим, оёгига болта урасизлар (РГ.,16.08.89). Ундов1 гаплар, " ппсчхопии мунозарага чорловчи, мутасадци шахсларга ҳавола қилувчи сўроқ гапларнипг кўплаб қўлланиши фельетонга хос хусусиятлардандир. М.: Қобул Қамдсшов ариза ёзиб ишдан бўшаб кетди. Наҳотки, у шу билан дом-дараксиз йўқ бўлган тўрт сигир маишашасидан озод этилса?! Бева-бечораларнинг кучи фақат шунга етади-да! (ЎО.,12.11.91). Кўплаб фельетонларда муаллиф нутқи ва фактлар таҳлили билан чскланилган. Ана шундай ҳолатларда сўроқ гаплардан унумли фойдаланилган. 1>у сўроқ гагшар мавзуни йўналтириш, унинг моҳиятини ёритишда муҳим услубий восита вазифасини бажарган. Айрим фельетонлар бошидан охиригача диалогик нутқ асосига қурилган. Фельетонда тил воситаларидан фойдаланиш имкониятлари жуда кенг. Журналист маҳорати туфайли юзага келган сўз, сўз бирикмаси, иборалар, яъни окказионализмлар ҳам учрайди. Фельетон янги- янги тил воситалари юзага келадиган, синовдан ўтадиган ўзига хос жанрдир.. М.: ... шибузуқиларни тартибга чақириб қўйишларини сўраб область ва район ташкилотларига хат йўлладилар (РГ., 16.08.89), Ярим кечада шу мотамномани хатга тушираётганимда Арнасойдан бир нидо келди (УО., 12.11.91), Пировардида масала, жанжалли тарзда, кўнгилхиралик билан қал эТилди (ЎО., 15.01.92). Фельетонда журналист маҳорати туфайли юзага келган кўплаб неологик ва окказионал иборалар ишлатилади. М.: чанг чиқмаса ҳам ундан дуд чиқиши аниқ (3.,4.02.92), ”катталар"нинг кўзига ташланиб, "шефлар"нинг бирига айланди (ТГ.,17.12.85), югурдакларимга ҳам дилимдаги аччиқ магзаваларим- дан юқтираяпман (3., 14.03.97). Умуман, фельетон образли танқидий ифодалари билан бошқа жанлардан алоҳида ажралиб туради. Download 277.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling