Абдусаидов абдували газета жанрларининг тил хусусиятлари


Download 277.55 Kb.
bet22/38
Sana02.02.2023
Hajmi277.55 Kb.
#1147152
TuriДиссертация
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   38
Bog'liq
A.Gazeta janrining til xususiyatlari. 2005. A.Abdusaidov (2)

Тўртинчи боб «МУСТАҚИЛЛИК ДАВРИ ГАЗЕТА ТИЛИДА АДАБИЙ НОРМА МУАММОЛАРИ». Адабий норма масалалари тилшуносликнинг энг мураккаб назарий муаммоларидандир. Ўзбек тилшу.нослигида дастлаб А.Ғуломов, Ғ.Абдурахмонов, Ш.Шоабдураҳмоновлар- нинг мақолалари яратилган бўлса, кейинчалик айрим умумлаштирувчи ишлар43, тштқиқотлар яратилди44. Э.Бегматов ва А.Маматовнинг ' «Адабий норма назарияси» номли уч қисмдан иборат ишини ўзбек тилшунослигида бу соҳадаги ҳозирча ягона умумлаштирувчи фундаментал тадкикот сифатйда баҳолаш мумкин45. Лекин матбуот тили адабий норма жиҳатидан кузатилган тадқиқотлар ҳозирча жуда оз. Газетада адабий норма талаблари бузилаётган ҳолаглар диссертацияда луғавий, имловий, морфологик, синтактик, пунктуацион ва услубий норма жиҳатидан алоҳида-алоҳида кўрсатилган.
Ўзбек адабий тили қатъий қонун-қоидалар, яъни адабий нормага эга. Матбуот ёзма манба сифатида адабий тил нормасини ўзлаштиришда намуна вазифасини ўтайди. Истикдол матбуотнинг қиёфасини тубдан ўзгдртириб юборди. Газета тили маданиятииинг ошиб бораётганлиги аниқ кўрина бошлади. Журншшстларнинг тилдан фойдаланишида ижодкорлик юзага келганлиги ҳам мустақиллик туфайлидир. Кейинги давр матбуоти тили, баъзи жиҳатлари билан парваришталаб бўлиб бормоқца. Далилларга мурожаат қила^лик. 1. Русча-байналмилал сўзларни туркий, ўзбек, форс-тожик, арабча сўзлар билан алмаштириш, янги сўз ва терминлар ижод қилиш билан боғлиқ ҳодат таъсири ҳамон давом этмовда. М.: олийгоҳ, тайёрагоҳ, аэроқўналга, рўзнома, музофот кабиларнинг асосий дублетлари кенг истеъмолда бўлишига қарамай, улар параллель ҳолда учрамоқда. Матбуотда терминларни ишлатиш соҳасида бир хилликни таъминлаш зарур. 2. Сўзларни турлича ёзиш (ҳатто бир саҳифада), корхона, муассаса, вазирлик номларини ҳар хил ифодалаш каби ҳолатлар учрайди. М.: ...Давлат Фан ва техника қўмитаси билан ҳамкорликда (ХС., 25.10.01). Аслида ташкилотнинг номи: Фан ва техника давлат қўмитаси. 3. Сўз қўллашда ортиқчалик, такрор ҳолатлар содир бўлмоқда. М.: ...Тошкент вилоятларида етиштирилган пилланинг аксарият қисми ,мана шу корхоналарга етказиб берилади (ХС.,25.10.01), Келажакда Самарқанд ҳуснига-ҳусн бўлиб қўшиладиган тўрт юлдузли бу меҳмонхона келаси йшл фойдаланишга топширилади (3.,20.11.01). 4. Айрим изоҳталаб сўзларни қўллаш ҳолатлари ҳамон учрамокда. М.: Манқурт бўлиб, зомби бўлиб, одамзот кушандасига айланганлар (ХС.,20.11.01), Бироқ бу чархи- дунда ўзлигимизни асраган ҳолда тараққиёт, фан уммонига ҳеч қачон қуримас дарёдек қуйил1увчи халқ бўлиб қоламиз (Д.,22.11.01), Унинг таркибига 15 та қўшиқ киритилган бўлиб, шундан иккитаси «эски» қўшиқларниш' янгиланган «шакли»: «Қурбон бўламан» ва «Фарёд»нинг ге/тх;шри (Д.,22.11.01). Бу сўзларнинг ўзбекча вариантлари мавжуд, лекин бу ҳолат, айниқса, охиргиси, ўзбек тилига беписандлик ҳисобланади. 5. Айрим қўшимчалар (м.,келишик ҚуоГимчалариДғи ишлатишда~ҚОиун-қоидаларга эътибор пастлиги сезилмоқца. М.: Шулардан бири олий таълимни (-нинг) бакалавр ва магистр босқичларига бўлинишидир, Бошқа ривожланган мамлакатларда ҳар иккала даражани (- нинг) меҳнат фаолияти доираси махсус қонунлар билан белгилаб қўйилган (3.,20.11.01). б.Тиниш белгиларини ишлатишга, кўпинча, эъгибор берилмаяпти. М.: Обуна даври шубҳасиз осрн кечмади (ХС.,25.10.01), Аввало шу нарсани таъкидлаб ўтиш лозьшки... (3., 20.11.01). 7. Гап тузишда мазмунга салбий таъсир қилувчи ҳолатларга йўл қўйилмоқца. Айрим материаллар услубий камчиликларга тўла, таҳриргалаб ҳолда нашр этилмоқца. М.: Ким ғолиб бўлар экан? Бу саволга 28 октябрь куни ниҳоясига етадиган «Сўғдиёна-Ҳамдўстлик кубоги - 2001» халқаро мусобақаси натижалари якун ясайди (ХС.,25.10.01). Куйидаги матнда эса гапнинг боши билан охири ўртасидаги мантиқий боғланиш бузилган, натржада услубий ғализ жумла ҳосил бўлган: - Чунки вилоятдаги тракторларнинг бир қисми двигател етшимаслигидан маҳсулотнинг хорижга экспорт қилиниши ва шу орқали янги техника олиш жуда катта ютуқ. Бу деҳқонга ҳам, муҳандисга ҳам катта қулайлик яратади (ХС.,25.10.01). Учта гап сунъий равишда бирлаштирилган- лигини мулоҳазадан сўнг билиш мумкин. Бадиий тил элементлари ортиқча ишлатилган жумлалар, матнлар миқцори кундан-кунга ошиб бормоқда. М.: Одил суд қарорини бажариш амри вожибдир (ЎО., 23.12.99). Қуйидрги матндаги ўхшатиш ва тасвирий воситалар бир қарашда мақолага кўрк бағишлагандек, жуда чиройли бадиий ифода танланган. Лекин аслида бу жумлалар мақолага зўрма-зўраки тиқиштирилган ўта бадиий, қисман мантиқсиз «безак»дан бошқа нарса эмас: Ғўза пайкаллари гугаб, қовун-тарвуз экилган майдонга чикдиқ, Бу майдонларда ҳам биронта бегона ўт кўзга ташланмайди. Жўяклардан бир ҳовуч кўз ёшидай милпшраб сув оқиб турибди.

Download 277.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling