Мазкур дастур Қурилиш факультетининг 20 йил “ ” даги йиғилишида муҳокама қилинган ва тасдиқлашга тавсия этилди


Download 0.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/9
Sana23.12.2022
Hajmi0.86 Mb.
#1048419
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
5А340203 – Инфратузилма объектларини қуриш темир йўллар





Аннотация 
 
Дастур 5А340203 – Инфратузилма объектларини қуриш (темир йўллар) 
ва 5А340201- Бино ва иншоотлар қурилиши (транспорт бино ва иншиотлари) 
магистратура мутахассислигига кирувчилар учун 5340200 – Бино ва 
иншоотлар қурилиши (темир йўллар) бакалавриат таълим йўналиши учун 
2017/2018 ўқув йилида тасдиқланган ўқув режасидаги махсус (ихтисослик) 
фанлари асосида тузилган 
Тузувчилар: 
К.С.Лесов “Темир йўл муҳандислиги” кафедраси 
мудири, т.ф.н., доцент.,Музаффарова М.К. “Темир йўл муҳандислиги” 
кафедраси доценти, PhD. 
 
 
Мазкур дастур Қурилиш факультетининг 20____ йил “____” 
______________ даги йиғилишида муҳокама қилинган ва тасдиқлашга тавсия 
этилди (“ ___ ” -сон баённома). 
 



КИРИШ 
5340200 – Бино ва иншоотлар қурилиши (темир йўллар) бакалавриат 
таълим йўналиши – фан ва техника соҳасидаги таълим йўналиш булиб, ўз 
ичига темир йўл транспорти иншоотларини қуриш ва реконструкция 
қилишга йўналтирилган инсон фаолияти воситалари, усуллари, муҳандислик 
қидирувлари, темир йўл транспорти иншоотларини лойиҳалаш, барпо қилиш, 
фойдаланиш, баҳолаш ва қайта қуриш, лойиҳалаш жараёнларини таҳлил 
қилиш, оптималлаштириш усулларини қўллаш, темир йўл транспорти 
иншоотларини қурилиши учун машина, ускуналар ва технологияларни 
қўллаш методлари ва услублари мажмуасини қамраб олади. 
Таълим йўналиши негизидаги мутахассисликнинг вазифаси - талабалар 
билимларини чуқурлаштириш ва ягона транспорт системасини барпо этиш, 
темир йўллар қурилиши истиқболи, мавжуд темир йўллар қувватини 
ошириш, таъмирлашни лойиҳалаш, иккинчи йўлларни лойиҳалаш, илғор 
технологиялар, замонавий услуб ва анжомларни қўллаб дала қидирув 
ишларни ташкил қилиш, ресурс тежайдиган технологиялар, йўл 
конструкцияси деталларини қайта янгилаш ва тиклаш технологиялари, темир 
йўллар қурилиши замонавий назарияси ва амалиёти асослари, жорий сақлаш, 
капитал таъмирлаш йўл ишлари режалаштириш, ҳамда уларни бошқариш, 
йўл ҳўжалиги корхоналари структураси, лойиҳа техник ҳужжатлардан 
рационал фойдаланиш, қурилиш технологияси ва ташкили ҳисобини 
автоматлаштириш 
услубини 
ўзлаштириш, 
темир 
йўлнинг 
техник 
параметрлари ва уларни комплексли танлаш, темир йўл транспорти 
иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишдаги техникавий даражаси 
ва сифатини баҳолаш бўйича, ҳамда илғор педагогик технологиялардан 
фойдаланган ҳолда билимларини ошириш ва кўникма ҳосил қилишдан 
иборатдир. 
Асосий қисм 
5340200 – Бино ва иншоотлар қурилиши (темир йўллар) бакалавриат 
таълим йўналиши негизидаги 5А340203 – Инфратузилма объектларини 
қуриш (темир йўллар) магистратура мутахассислигига кирувчилар учун 
Дастур , ушбу бакалавриат таълим йўналиши ўқув режасига мувофиқ 1 та 
умумкасбий ва 2 та ихтисослик фанлар бўйича, жумладан “Темир йўл изи”, 
“Темир йўлларни тадқиқ этиш ва лойиҳалаш” ва “Темир йўллар қурилиши 
технологияси ва ташкили” фанлари мажмуасини ўзида акс эттирган ва тест 
саволлари шакллантирилган. Бу фанлар ўз негизида қамраб олинган 
маълумотлар қуйида батафсил келтирилган.




Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling