5
остряк узунлиги, острякни илдиз кисмининг узунлиги. Рамали рельслар ва
остряклар узунликларини хисоблаш. Крсстовинанинг
бурчагини ва русумини
аниклаш. Крестовинанинг асосий элементларини ҳисоблаш. Крестовина,
контррельс ва усовик рельсларининг ўлчамлари. Стрелкали ўтказгичнинг ўқ
геометрик ўлчамлари. Кесишма йўлларнинг ҳисоби. Ўтиш эгрилиги
ординаталари. Рельс ва қисқа рельсларининг узунликлари. Стрелкали
ўтказгичларнинг эпюраларини жойлаштиришни асосой тамойиллари .
Йўлнинг пастки тузилиши
Ер полотносининг вазифаси ва унга кўйилган талаблар. Ер
полотносининг кўндаланг кесими. Ер полотносида кўлланиладиган грунтлар.
Ер полотносида ҳосил бўладиган доимий ва
вактинчалик кучланишлар
Кўтарма, ўйма ва асос грунтларининг зичлиги. Кўтарма грунтларининг
зичлик меъёрлари.
Ер полотносининг устуворлиги ва унга таъсир кўрсатувчи
омиллар
Поездлар харакатидан хосил бўлувчи динамик кучларини ер полотноси
бағрини турғунлигига таъсири. Ер полотноси ён бағирлари ва қияликларига
сувнинг таъсири. Ер полотноси ён бағрини турғунлиги. Ён бағирларни ва
қияликларнинг хусусий ва умумий турғунлиги хакида тушунчалар. Ён
бағирлари ва қияликлар турғунлигини хисоблашни хусусий ва умумий
холлари. Тенг турғун кўндаланг қирқим ҳақида тушунча. Ер полотносини
мустахкамлаш. Тасарруфдаги ер полотносининг нуксонлари:
асосий
майдонча кенглининг етишмаслиги, ён бағир белгиланган киялигини
бузилиши, сув қочирувчи қурилмаларининг конструкциялари. Ер
усти сув
оқимларини йўналтириш ва уларга қарши чора –тадбирлар. Ер полотносига
харорат ўзгаришини таъсири. Ер полотносини
деформацияси ва уларни
бартараф этиш усуллари. Ер полотноси деформацияси ва уларни
йўқотиш усуллари.
Do'stlaringiz bilan baham: