Мавзу: Сифат - Предмет (баъзан иш-ҳаракат)нинг белгисини ифодалайди: яхши бола.
- Сўроқлари: қандай? қанақа? қайси?
- Претметнинг ранги, ҳажми, шакли, мазаси, характери, ўрни, ёки вақтга ҳос белгисини ифодалайди:
- Белгини даражалаб, кучайтириб ёки камайтириб ифодалайди: қисқа, қисқароқ, жуда қисқа, оппоқ.
- Ясалиш ҳусусиятига эга.
Синтактик белгилари - Сифатловчи аниқловчи бўлади. Шодон кириб келди.
- Ҳол : яхши бола яхши ўқийди.
- Кесим: Эшик очиқ.
- Отлашганда эга (яхшилар кўпайсин), тўлдирувчи (эскисини кийиб ол), қаратқич-аниқловчи (бахилнинг боғи кўкармас).
- Битишувда тобе сўз: яхши иш
Сифатнинг маъно турлари - Ҳолат билдирувчи сифатлар: бадавлат, маъюс, дуркун, совуқ, илиқ, очиқ, жимжит, тинч, соғин, тўкин, сўлғин, суст.
- Ҳусусият билдирувчи сифатлар:
- содда, камтарин, қувноқ, меҳрибон, яхши, шўх, зиқна, йўрға, чопоғон, ювош.
Шакл-кўриниш билдирувчи сифатлар: гавдали, новча, пакана, узунчоқ, ясси, паст. - Шакл-кўриниш билдирувчи сифатлар: гавдали, новча, пакана, узунчоқ, ясси, паст.
- Ранг-тус билдирувчи сифатлар:
- оқ, қора, зангори, қизил, сариқ, чипор.
- Ҳажм-ўлчов билдирувчи сифатлар:
- кенг, тор, узун, қисқа, яқин, енгил.
- Мазза-таъм билдирувчи сифатлар:
- ширин, бемазза, аччиқ, нордрн, шўр.
Ҳид билдирувчи сифатлар: - Ҳид билдирувчи сифатлар:
- хушбўй, бадбўй, кўланса.
- Предметнинг ўрни ёки вақтига кўра белгисини билдирувчи сифатлар:
- ёзги, сиртқи, кузги, қишки, дастлабки, тунги, сўнгги, эрталабки.
Сифат даражалари - Оддий, қиёсий, оттирма:
- яхши, яхшироқ, жуда яхши.
- Озайтирма ва кучайтирма сифатлар:
- а) озайтирма даража лексик (сал дуруст, бир оз яхши, ҳиёл очиқ.) ва марфологик (каттароқ, кўкиш, кўкимтир, қорамтир.) усулда ҳосил бўлади.
б) кучайтирма сифатлар фонетик (қоп-қора, баб-баробар, сап-сариқ, кўм-кўк, оппоқ) ва лексик (ғоят баланд, барчасидан кичик, беҳад гўзал) усулда ҳосил бўлади. - б) кучайтирма сифатлар фонетик (қоп-қора, баб-баробар, сап-сариқ, кўм-кўк, оппоқ) ва лексик (ғоят баланд, барчасидан кичик, беҳад гўзал) усулда ҳосил бўлади.
- в) белгининг ортиқ даражасини унлини кучли ва чўзиқ талаффуз қилиш (узо:қ йўл), ундошни қаватлаб талаффуз қилиб (баланд уй) ҳосил қилиш мумкин.
Сифатнинг ясалиши - Морфологик усул:
- куч+ли, но+тўғри, или+қ, прогресс+ив, туга+л.
- Синтактик усул:
- қўшма (иш+ёқ+мас), жувт (яхши-ёмон, куйди-пишди).
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |