Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


 Электрон ўқитишдан фойдаланиш технологияси


Download 3.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/42
Sana10.08.2023
Hajmi3.69 Mb.
#1666188
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   42
Bog'liq
4c666a4dc956f3649a172bbc1d32d3e5

1.7. Электрон ўқитишдан фойдаланиш технологияси. 
Электрон ўқитиш кўпгина технологиялардан фойдаланишни ўз ичига 
олади – улардан айримлари ушбу технологиялар учун махсус ишлаб 
чиқилган, шу вақтда бошқа технологиялар ўқитиш жараѐнини одатда 
тўлдириб 
туради, 
масалан, 
компьютер 
ўйинлари. 
Коммуникация 
технологиялари электрон ўқитиш соҳасида кенг қўлланилади. Электрон 
почтадан фойдаланишдан ва хабарлар жуда тез алмашинишдан бошлаб 
хабарлар форумлари ва ижтимоий тармоқларда кўпгина инструментларни 
кўрамиз, улар ѐрдамида ҳар қандай интернет фойдаланувчи ҳар қандай 
ҳолатда фойдаланиши мумкин.
Бошқа дастурий таъминот билан ўзаро тўлдирувчи асосида ишлайдиган 
айрим технологиялар ҳам мавжуд ва янги функцияларга, масалан, дастурий 
таъминотга эга. Ушбу функция ѐрдамида бошқа шахслар ишлаѐтган вақтида 
ўзгартириш киритиш учун, шунингдек презентацияни намойиш этиш 
давомида фикр-мулоҳазаларни киритиш ва микрофонданни ишга тушириш 
имконини берадиган намойиш учун ѐки экрандан биргаликда фойдаланиш 
учун сиз ва ҳамкасбингизга имконият берадиган инструмент сифатида 
видеоконференция давомида интерактив доскадан фойдаланилади.
Электрон ўқитиш маълумотлар базаси ва CMS (Content Management 
System) 
технологиядан 
самарали 
фойдаланиш 
имконини 
беради. 
Маълумотлар базаси ва CMS технология курснинг контентини, тест 
натижалари ва талабалар ѐзишмаларини сақлаш учун биргаликда ишлайди. 
Ахборот маълумотлар базаси ва CMS технологияда сақланади ва 
маълумотларни қўшиш, янгилаш ва ўчириб ташлаш учун фойдаланувчи 
интерфейсини тақдим этади. Яхши LMS кўп ҳолларда, ишнинг бориши 
тўғрисидаги ҳисоботларни шакллантириш ва сақлаш учун ҳисоьот 
инструментини ўз ичига олади.
Таркибининг сифатини яхшилаш учун технологиялар турличадир. 
Flash, ва PowerPoint каби дастурий таъминот презентацияни силлиқ ва 
қизиқарли, юқори сифатли, график жиҳатдан таркиби бойитилган ҳолда 
бажарилишига ѐрдам беради. Матнларни қайта ишлаш пакетлари мавжуд ва 
матни ѐки веб-саҳифаларни форматлайдиган HTML редакторлардан 
фойдаланиш қулайдир. Шунингдек курслар учун викторина ва ўйинлар каби 
интерактив элементларни яратиш учун фойдаланиладиган қулай кўплаб 
онлайн-сервислар мавжуд. 


III.НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТЛАР

Download 3.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling