131
2. Дилшоднинг онаси тарбияда боланинг ёш ва
психологик
хусусиятларини
инобатга олиш, тарбия жараёнида рағбатлантириш
тамойилларига зид иш қилди.
3. Шу каби вазиятлар Дилшоднинг
тарбиясига салбий таъсир
ўтказади, аста-секин унда қўрслик, бефарқлик, ўз-ўзини паст баҳолаш,
ўзига ва атрофдагиларга ишонмаслик каби хислатлар шаклланади.
8-кейс. Рус тили дарсида ўқитувчи ўқувчиларга: “Ўртоғингдан
кўчирма!”, “Ўзинг ёз, бировларнинг дафтарига қарама!”, “Оббо,
кўчирадиган одамингни ҳам топибсанми-а! Унинг ўзи хатто кўчириб
олишни ҳам қойиллата олмайди-ю!” сингари заҳарханда сўзлар билан бир
неча бор қаттиқ танбеҳ берди.
Бошқа синфда эса ўқитувчи дарсига йўл-йўлакай, албатта, аммо
таъсирли қилиб: “Болалар бир-бирингиздан беркитманглар, бу яхши эмас,
ҳеч ким сизлардан кўчираётгани йўқ!”, - деди.
Саволлар:
Таълим жараёнида индивидуал назорат топшириқларини ҳар бир
ўқувчи мустақил бажариши лозим.
1. Биринчи ўқитувчининг ўқувчиларга бу борадаги ёндашуви
тўғрими? Педагогик талабни шундай тарзда қўйиш қанчалик тўғри?
2. Иккинчи ўқитувчи томонидан педагогик талаб бузилмоқда.
Ўқитувчининг хатти-ҳаракатини оқлаш мумкинми?
Do'stlaringiz bilan baham: