Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 2.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/111
Sana17.08.2023
Hajmi2.05 Mb.
#1667642
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   111
Bog'liq
15.Kreativ pedagogika 7

Дарслик – муайян ўқув фани бўйича таълим мақсади, ўқув дастури
ва дидактик талабларга мувофиқ белгиланган илмий билимлари
тўғрисидаги маълумотларни берувчи манба бўлиб, у мазмуни ва
тузилишига кўра фан бўйича яратилган ўқув дастурига
мос келади 


75 
тезликда киритиш имкониятини намоён этади. Уларга қўйиладиган 
талаблар турлича бўлса-да, улар орасида умумий хусусиятга эга талаблар 
кўп. Етакчи хорижий мамлакатларда муқобил дарсликларнинг нашр 
этилишига алоҳида эътибор қаратилади. Бунинг боиси педагог ва 
талабаларга улар орасидан ўзлари учун энг мақбул, амалий аҳамиятга эга 
бўлганларини танлаб олиш имконият яратишдир. Республикамизда, 
муқобил дарсликларни яратишда фаоллик бир қадар суст бўлгани ҳолда 
муқобил ёрдамчи адабиётлар (ўқув, методив ва ўқув-методик 
қўлланмалар)ни яратиш борасида педагоглар фаоллик кўрсатишмоқда.
Таълим мазмуни ўқув материали даражасида дарсликлар билан бир 
қаторда турли ўқув қўлланмалари: адабиёт ва тарих хрестоматиялари, 
маълумотномалар, математика, физика, химия бўйича масалалар 
тўпламлари, георафия, биология бўйича атласлар, тил бўйича машқлар 
тўпламлари ва б.да очиб берилади. Ўқув қўлланмалари дарсликнинг баъзи 
томонларини кенгайтиради ва аниқ масалаларни ҳал этиш мақсадига эга 
бўлади (ахборот, машқ қилиш, текшириш)
19

Ўқув ва тарбиявий ишлар дастурларини яратишда маълум тамойиллар 
асосида иш юритилади. Айни вақтда педагогика амалиётида М.Карне 
томонидан асосланган тамойилларга риоя этилмоқда (14-расм). 
19
Педагогика назарияси / ОТМ учун дарслик. Муал.: М.Х.Тохтаходжаева ва б. Проф. 
М.Х.Тохтаходжаеванинг умумий таҳрири остида. – Т.: “Iqtisod-moiya”, 2010. – 136-140-б.
Тамойиллар 
Педагогларнинг малакасини ошириш 
учун қўшимча маблағларни 
шакллантириш
Индивидуаллаштириш
Педагоглар фаоллигини таъминлаш
Дастурларни яратиш ва уни таълим 
жараёнига татбиқ этиш шахсий 
масъулиятни кучайтириш
Иш жойларида педагогларнинг ўқув 
дастурларини тайёрлаш бўйича 
малакаларини ошириш
Педагогларнинг индивидуал
ва гуруҳли тайёргарлик
даражасини баҳолаш

Download 2.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling