III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
59
оптималлаштирилган ва 2Mbit/sek гача
тезликда маълумот узатишни
таъминлай олади. Маълумки, бундай тезликлар кенг частоталар полосасини
талаб қилади, шунинг учун W-CDMAда полоса кенглиги 5MGsни
ташкил
этади. W-CDMA технологиясини мавжуд GSM ва PDC - иккинчи авлод
тармоқларига қўшимча ўзгартиришлар киритиш йўли билан қуриш
мумкинлиги уни тармоқ ресурсларидан фойдаланиш ва глобал мослаштириш
нуқтаи назардан истиқболли эканлигидан дарак беради.
W-CDMA дастлаб
GSM тармоқларини алмаштирилиб, аста - секин 3G тармоқларига ўтиш
технологияси деб қабул қилинган. Шунинг учун унинг тармоқ
инфратузилмаси MAP/GSM
11
архитектураси билан мос келади, ва европадаги
W-CDMA тармоқлари учун яратилган
абонент терминаллар GSM
тармоқларидаҳам ишлай олади. Бу эса операторларга, аввалига, аҳолиси зич
жойларда W-CDMA «оролчаларини» яратиш (2G/2,5G тармоқлари билан
ўзаро хизматда),
кейин эса, босқичма-босқич уларни йирик тармоқларга
айлантириш имкониятини беради. Бундан ташқари, W-CDMA технологияси
пакетли коммутация протоколларини (IP, X.25) қўллаб-қувватлашга
мўлжаллангани туфайли, бу уни умумий фойдаланишдаги бошқа тармоқлар
билан ўзаро ишлашини соддалаштиради.
W-CDMA технологияси хар бир каналда 5MGsлик полосада спектрни
тўғри кетма-кетликда кенгайтириш - DSSS (ингл.
Direct-Sequence Spread
Spectrum) услубига асосланган. Дастлаб белгиланган чиплар оқимининг
тезлиги (4,096 Mchip/sek) кейинчалик бошқа технологиялар билан мослашиш
мақсадида бир оз камайтирилди (3,84 Mchip/sek гача).
W-CDMA
технологияси чекланган харакатдаги абонентлар учун талаб қилинган 2
Mbit/sek гача ва юқори харакатдаги абонентлар учун 384Mbit/sek гача
маълумот узатиш тезликларини қўллаб-қувватлаши мумкин.
UMTS тизим архитектураси уни GSM тармоқлари билан (биринчи
навбатда GSM/GPRS жуфтлиги билан) ўзаро ишлашини таъминлаш
мақсадида яратилган ва шунинг учун
UMTS тизим архитектурасини
ўрганишдан аввал, GSM тизими архитектурасини ҳамда унда GPRS
қўлланилган вариантини ѐдга
олиш фойдадан холи эмас, деб хисобладик.
Маълумки, GSM тармоқлари уч асосий тузилма элементини ўз ичига
олади (3.3-расмга қаранг):
Do'stlaringiz bilan baham: