Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


HLR (ингл. Home Location Register) - маҳаллий («уй»)


Download 3.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/87
Sana22.10.2023
Hajmi3.73 Mb.
#1716188
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   87
Bog'liq
0ec433c1bc2b97564f40e7587da92782

HLR (ингл. Home Location Register) - маҳаллий («уй») 
абонентлар регистри: тармоқда доимий рўйхатдан ўтган абонентлар ҳақида 
маълумот базаси ҳисобланади. HLR да абонентни танитадиган манзиллар 
(адреслар), рақамлар ва абонентларнинг ҳақиқийлигини билдирадиган ва 
тасдиқлайдиган параметрлар, шунингдек, абонентга кўрсатилаѐтган алоқа 
хизматлари таркиби, маршрутлаштириш ва «роуминг» бўйича маълумотлар 
сақланади. 

VLR (ингл. Visitor Location Register) - кўчма (меҳмон) 
абонентлар регистри: тегишли географик ҳудудда жойлашган фаол 
абонентлар ҳақидаги вақтинча сақланадиган маълумот базаси ҳисобланади. 


III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 
61 
Аслида VLRда HLRдаги билан деярли бир хил маълумотлар жойлашган 
бўлади, лекин VLR бу маълумотларни фақатгина абонент унинг 
―жавобгарлик‖ ҳудудида бўлган даврдагина сақлайди.

EIR (ингл. Equipment Identity Register) - қурилмаларни 
идентификациялаш регистри: тармоқ мобил станцияларининг халқаро 
идентификацион номерлари – IMEI (ингл. International Mobile Equipment 
Identities) бўйича маълумот базаси ҳисобланади. EIR шунингдек бир неча 
хавфсизлик вазифаларини ҳам бажаради (масалан, қўнғироқларни тақиқлаш). 

АuС (ингл. Authentication Center) – авторизация маркази: 
абонентни аутентификациялаш (асллигини тасдиқлаш) жараѐнини бажаради. 
GSM тармоқ архитектурасига GPRS технологиясини жорий этилиши 
билан тармоқнинг канал коммутацияси ҳамда пакет коммутацияси 
режимларида ишлаши натижасида ҳам товуш, ҳам маълумот трафикларини 
узатиш имконияти пайдо бўлди. GRPS технологияси маълумотларни 
юқорироқ тезликда узатиш ва пакет коммутацияли тармоқлар билан ўзаро 
ишлашини таъминлаш учун GSM технологиясини давомчиси сифатида 
ишлайди. 
GRPS 
технологиясини 
ишлатиш 
учун 
GSM 
тизими 
архитектурасига қуйидаги таркибий элементлар қўшимча тарзда киритилади 
(3.4-расм). 
3.4-расм. GRPS тармоғининг тузилиш схемаси 

Download 3.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling