Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


AAA - авторизация, аутентификация ва хисоб маркази;   HLR


Download 3.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/87
Sana22.10.2023
Hajmi3.73 Mb.
#1716188
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   87
Bog'liq
0ec433c1bc2b97564f40e7587da92782

AAA - авторизация, аутентификация ва хисоб маркази; 

HLR - уй абонентлари регистри; 

VLR - меҳмон абонентлар регистри. 
CDMA-2000 тизимларининг архитектураси таҳлил қилинганда, PDSN - 
маълумотларни пакетли узатиш таянч тармоғи UMTS тармоғидаги SGSN 
тугуни ўрнига ишлатилишини кўриш мумкин. Яна бир фарқ шундаки, 
CDMA-2000 тизимида АУ лар мобиллигини бошқариш учун UMTS каби 
HLR регистри эмас, балки Mobile IP протоколининг кенгайтирилган версияси 
ишлатилади (яъни, IP- протоколи билан мослаштирилган). Бу эса, янги мобил 
алоқа тармокларини, асосан, мобил Интернет иловалари ва хизматларига 
йўналтирилганлигини ҳисобга олганда, CDMA-2000 тизимларининг 
шубхасиз авзаллиги ҳисобланади. Шу билан бирга, UMTS ва CDMA-2000 
тизимларида оммавий фойдаланиш телефон тармоқларига ва маълумотни 
пакетли узатиш тармоқларига уланишда ўхшашлик мавжуд. 
 
CDMA-2000 стандарти учун радиочастота спектри 
CDMA-2000 тармоқларини мобил алоқа тизимлари учун ажратилган 
деярли барча частота диапазонларида қуриш мумкинлиги туфайли 


III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 
69 
радиочастоталардан фойдаланиш масаласида катта мослашувчанлик мавжуд. 
CDMA-2000 тизимлари cdmaOne (IS-95) тармоқлари вориси сифатида 
яратилгани туфайли, уларни 800MGs ва 1900MGs диапазонларидаги 
частоталарни қўллаб-қувватлаши асосий талаблардан бўлди. Шу боис 
CDMA-2000 операторлари ўз тармоқларини қуришларида сармоя масаласида 
катта афзалликларга эга бўлдилар.
АҚШ алоқа маъмуриятининг «3G тизимларининг яшовчанлигини 
баҳолаш» (ингл. 3G Viability Assessment) номи биланҳам юритилган янги 
режаси 2004 йилга келиб 1710-1770MGs ва 2110-2170MGs диапазонларида 
қўшимча частоталар ажратилиш ғоясини олға юритди. Натижада 3G 
тизимлари учун (ҳусусан, CDMA-2000 учун) 1710-1755MGs диапазонда 
45MGs ва 2110-2150 MGs диапазонда 40MGs кенгликдаги полосалар 
ажратилди.
Шунингдек, CDMA-2000 тизимлари кўплаб давлатларда NMT-450 
биринчи авлод тармоқларининг «муносиб ўринбосарлари» бўлди ва уларнинг 
частота диапазонини ўзлаштирди. 
Шундай қилиб, замонавий CDMA-2000 тармоқлари асосан қуйидаги 
диапазонларда ишлатилади: 

850MGs ва 1900MGs (асосан АҚШ га хос) – дунѐдаги барча 
тармоқларни 87 фоизи ушбу полосаларда ишлайди

450MGs, 1700MGs, 2100MGs (дунѐ миқѐсида) – тармоқларнинг 
қолган 13 фоизига мансуб.
Мисол учун, Жануби-шарқий Осиѐ давлатларида кўплаб CDMA-2000 
тармоқлари «юқорига» каналда 825-832,5 MGs ва «пастга» каналларда 870-
877,5MGs (FDDда иккита 7,5MGs лик полосалар) частоталардан 
фойдаланади. Россияда CDMA-2000 тармоқлари учун 828-831MGs ва 873-
876MGs частота бўйича ажратилган полосалар жуфтлиги ишлатилади. 
Юқорида таъкидланганидек, бизнинг республикамизда 450MGs (453MGs – 
457,4MGs / 463MGs – 467,4MGs) ва 800MGs (835,02MGs-844,98MGs) частота 
диапазонларида CDMA-2000 стандарти асосида икки тармоқ ишлаб 
келмоқда. 

Download 3.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling