Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
Download 3.73 Mb. Pdf ko'rish
|
0ec433c1bc2b97564f40e7587da92782
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.5. LTE/SAE тизими архитектурасининг асосий ташкил этувчилари
Функционаллик
Талаб қилинадиган қийматлар Маълумотлар узатиш максимал тезлиги, (20MGs полоса кенглигида) «пастга» каналда: 100Mbit/sek дан кам бўлмаслиги; «юқорига» каналда: 50Mbit/sek дан кам бўлмаслиги керак. Абонентларнинг мобиллик даражаси 350-500 km/soat га Абонент ускунасининг фаол режимга ўтиш вақти (пассив ҳолатидан актив ҳолатга ўтиш вақти) 100ms дан кўп эмас Жавоб кечикиши вақти 10ms дан кўп эмас Тармоқ сиғими Бир сотада абонентлар сони 200 15 Multi-carrier and spread spectrum systems: from OFDM and MC-CDMA to LTE and WiMAX / K. Fazel, S. Kaiser. – 2nd ed.2008 III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 79 тадан кам бўлмаслиги керак (5MGs полоса учун) Радиоқамров зонаси (сотанинг ўлчами) 5 - 100km гача, (аммо 30km дан ортиқ масофада оғишлар бошланишини хисобга олган холда) Частота канали кенглиги (каналнинг ўтказиш полосаси) 1,4MGs; 3MGs; 5MGs; 10MGs; 15MGs ва 20MGs. 4.5. LTE/SAE тизими архитектурасининг асосий ташкил этувчилари Структура жиҳатдан LTE/SAE тизими архитектурасини олдинги авлод мобил алоқа тизимларидаги каби икки сатҳга бўлиш мумкин: радиоуланиш тармоғи - RAN ҳамда таянч тармоғи - CN. LTE/SAE тизими архитектурасини соддалаштириш мақсадида ҳозирги кунда уни 4.3-расмда келтирилган каби вариантда қабул қилишган. Бу расмда LTE тизимининг асосий тармоқ тугунлари ва интерфейслари биргаликда келтирилган. 4.3-расм. LTE/SAE тизими архитектураси 6.MIMO технологиясининг тавсифи MIMO (ингл. Multiple Input Multiple Output – кўп сонли қабул қилиш – кўп сонли узатиш) – янги маълумот узатиш технологияси бўлиб, унга кўра дастлабки маълумотлар оқими демультиплексорда алоҳида узатиш трактлари бўйича ишлов бериш ва узатиш учун N сонли оқимларга ажратилади. Қабул қилиш томонида эса M сонли қабул трактлари бўлиб, уларда маълумотлар III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 80 мультиплексордан ўтади ва қабул қилишдаги хатоликларнинг сонини камайтирувчи махсус алгоритмлар бўйича яна қайтиб бир оқимга йиғилади. Бу хатоликлар узатиш каналидаги бузилишлар ва сигналларнинг фазовий корреляцияси натижасида вужудга келиши мумкин (4.4-расмга қаранг). 4.4-расм. MIMO нинг соддалаштирилган кўриниши Шундай қилиб, MIMO технологияси битта радиоканалда бир нечта узатувчи ва қабул қилувчи трактларни ишлатади. Амалда MIMO ни ишлаш тартибида икки хил режим ажратилади: Фазовий ажратиш (ФА) ва Фазовий мультиплекслаш (ФМ) режимлари 16 . ФА режимида сигнал нусхаларини бир неча узатувчи ва мос равишда бир неча қабул қилувчи антенналарга ажратиш амалга оширилади (яъни, бир хил ахборот бир неча қабул қилиш/узатиш трактлари бўйича юбориб қабул қилинади). ФМ режимида кетма-кет маълумотлар оқими бир неча параллел оқимларга бўлинади ва бир неча қабул қилиш/узатиш трактлари бўйича узатилади ва қабул қилинади (яъни маълумотлар оқимини узатиш тезлиги бир неча мартагача ошади). Шундай қилиб, ФМ режими каналнинг юқори сиғимини (ўтказувчанлик қобилиятини) таъминлаши мумкин, лекин сигнал сифатини яхшиламайди, аксинча уни хатто ѐмонлаштириши хам мумкин. Бунинг аксига, ФА режими сигнал сифатини сезиларли тарзда яхшилайди ва қабул қилгич томонида юқори ―сигнал-шовқин‖ нисбатини таъминлайди, лекин каналнинг ўтказувчанлик қобилиятини деярли ўзгартирмайди. Хусусан, кенг қамровли соталарда ФМ ўз имкониятлари чегарасида ишлайди, чунки алоқа масофаси қанча узоқ бўлса, шунчалик сигнал кучли бўлиши керак. Амалиѐтда MIMO нинг иккала режимининг комбинациясини ҳам қўллаш мумкин (масалан, 4*4 схемали MIMO да фазовий ажратилган икки жуфт мультиплексловчи антенналарни қўллаш мумкин). MIMO технологиясининг афзалликларига қуйидагилар киради: ―Пастга‖ йўналишдаги каналларнинг ишини яхшилаш, бу радиотўлқинлар кучли тарқалиши шароитида сигналнинг турғун ва 16 Амалиѐтда MIMO режимларини ―А‖ ва ―В‖ харфлари билан номланишини хам учратиш мумкин. Бунда MIMO ―А‖ ҳудудий ажратиш ва MIMO ―В‖ ҳудудий мультиплекслаш режиларига тўғри келади. III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 81 ишончлироқ узатилишида намоѐн бўлади. ―Юқорига‖ йўналишдаги каналлар учун яхшиланишлар сезиларли эмас; Бир неча мустақил оқимлар бир вақтда узатилганда юқорироқ даражадаги модуляция схемаларини ишлатиш ҳисобига каналнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш; Тизимнинг, айниқса абонентларни юқори мобиллик холатларида, иш характеристикаларини стабиллигини ошириш. MIMO нинг камчиликларига қайта аксланиш бўлмаган ҳолларда, масалан, иншоотлар нозич жойлашган туманларда, автомагистрал ѐқаларида, дарѐ бўйлаб ва шунга ўхшаш ҳолларда сифат характеристикаларини пасайишини киритиш мумкин. Download 3.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling