Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


  3- мавзу: 3G – учинчи авлод мобил алоқа тизимлари


Download 3.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/87
Sana22.10.2023
Hajmi3.73 Mb.
#1716188
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   87
Bog'liq
0ec433c1bc2b97564f40e7587da92782

48 
3- мавзу: 3G – учинчи авлод мобил алоқа тизимлари 
Режа: 
1. 3G – учинчи авлод стандартлари 
2. 3,5G авлод стандартлари 
3. 3,75G авлод стандартлари 
4. 3G - учинчи авлод сотали алоқа тизимлари 
5. 3G тизимларининг ривожланиш тарихи 
6. 3G тизимларининг қурилиш принциплари 
7. 3G стандартлари 
Таянч иборалар: IMT-2000, TDD, Wideband-CDMA, IMT-DC, UMTS, 
FOMA, GSM/GPRS/EDGE, High Speed Packet Access, all-IP–architecture   
3.1. 3G – учинчи авлод стандартлари 
Шундай қилиб, ўтган асрнинг охирида иккинчи авлод мобил алоқа 
тизимларининг асосий камчилиги уларнинг паст 9,6-14,4kbit/sek. тезликда 
малумот узатиши бўлди. Шу сабабли, IMT-2000 доирасида 3G тармоқларида 
кам ҳаракатланадиган абонентлар учун 2Mbit/sekгача ва мобил абонентлар 
учун 384kbit/sek гача маълумот оқими тезликларига эришиш бўйича ишлар 
олиб борилди. Маълумки, жаҳонда 3GРР ва 3GРР-2 номлари билан машҳур 
бўлган учинчи авлод стандартларини шакллантирувчи иккита глобал 
ҳамкорлик бирлашмалари мавжуд. 3GРР қатнашчилари частота (FDD) ва 
вақт (TDD) асосида дуплекслашдан фойдаланадиган кенг полосали W-CDMA 
(ингл. Wideband-CDMA) технологиялари учун хос ҳусусиятларни 
мувофиқлаштиришга эришдилар ва ҲТИга тегишлича, IMT-DC ва IMT-TC 
лойиҳаларини тақдим этдилар. Радиоинтерфейсни ташкил этиш бўйича асос 
сифатида Европа таклифлари - UTRA (ингл. UMTS Terrestrial Radio Access - 
UMTS тизимига ер усти уланиш радиоинтерфейси) асосида UTRA FDD ва 
UTRA TDD вариантлари қўйилди. 3GPP-2 бирлашма аъзолари D-AMPS 
технологиясини UWC-136 технологиясигача ва cdmaOne технологиясини 
CDMA-2000 технологиясигача ривожлантириш бўйича эволюцион йўлларни 
таклиф этишди. Бу таклифлар ҲТИга, тегишлича, IMT-SC ва IMT-MC 
лойиҳалари сифатида тақдим этилди (3.1-жадвалга қаранг). 
Шундай қилиб, IMT-2000 Дастури доирасида 3G даражасида 
стандартларни бирлаштиришга уринишларга қарамасдан, жаҳонда W-CDMA 
(UMTS, FOMA) ва CDMA-2000 технологиялари асосидаги ўзаро 
мослашмайдиган иккита стандартлар оиласи вужудга келди (3.2-жадвалга 
қаранг). Учинчи авлод мобил алоқа тизимлари ҳақида кейинги 
параграфларда атрофлича маълумот берилади, шу боис бу ўринда фақат 
уларнинг ривожланиш жараѐнини ѐритиш билан чекланамиз.


III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 

Download 3.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling